Диссертация илмий раҳбар: Ш. И. Шокиров Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошкент 2022 йил мундарижа
-жадвал “қулоқ” семантик майдони ФБларнинг гапларда моделлар орқали қўлланиши
Download 0.6 Mb.
|
1. Dissertatsiya elektron nusxasi (doc, docx) (7)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Моделлар ФБларнинг мисолларда қўлланиши ФБларнинг қўлланилиш миқдори
- 3.4-жадвал “қулоқ” лексик-семантик майдони ФБларининг қўлланилиши кўрсатгичи
- Тиллар ФБларнинг умумий сони “Қулоқ” СМ ФБлари сони
- Ўзбек тили 3.3-расм. “қулоқ” семантикасига оид Фразеологик бирликлар модели
- 3.3. Қиёсланаётган тилларда “қулоқ” семантикасига эга лексемаларнинг тиллараро корреспонденцияси масалалари (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)
3.3-жадвал
“қулоқ” семантик майдони ФБларнинг гапларда моделлар орқали қўлланиши
Юқоридаги таҳлил натижаларига кўра қуйида биз инглиз ва ўзбек тилларидаги “қулоқ” лексик-семантик майдони ФБларининг қўлланилишига кўра фоизлар асосида жадвалини беришга ҳаракат қиламиз (3.4-жадвалга қаранг): 3.4-жадвал “қулоқ” лексик-семантик майдони ФБларининг қўлланилиши кўрсатгичи
Жадвалдан кўриниб турибдики, ўзбек тилидаги “қулоқ” семантик майдони билан боғлиқ ФБлар инглиз тилидагига қараганда бирмунча кўп экан. Бироқ инглиз тилидаги аксарият ФБлар тилнинг SVO моделига хос бўлгани боис, турли сўз туркумлари билан ифодаланиш имкониятига эга экан. Ўзбек тилидаги ФБлар эса тилнинг SOV моделига хослиги сабаб, уларнинг аксарияти фақатгина N+V шаклида қўлланар экан. Pr.+N Pr.+Pr.+N (N)+V+Prep.+N N+V+Prep.+Pr.+N Prep.+N N+V+Pr+N N+Prep.+N (N)+V+Pr.+N+Prep.+Pr (N)+V+Adj+N N+V+N+Prep.+N N+N+Adj N+N Қуйидагиларга таянган ҳолда инглиз ва ўзбек тилларида “қулоқ” семантикасига оид Фразеологик бирликларнинг моделлар диаграммасини беришга харакат қиламиз (3.3-расмга қаранг) Инглиз тили . Pr. + N Prep.+N (Pr)+N Num+N
N+Adj+V N+N+V
N+PII Ўзбек тили 3.3-расм. “қулоқ” семантикасига оид Фразеологик бирликлар модели Диаграммадан кўриб биз ўзбек тили инглиз тилига нисбатан камбағалроқ дегани эмас, балки ўзбек тилидаги айрим фразеологик бирликлар ўзбек тили учун ўзига хос ҳисобланиб, инглиз тилида уларнинг муқобил вариантлари деярли учрамаймиз. Мисол учун: бўри қулоғи овда (мақол) – доим хушёр бўлмоқ – Always be vigilant. Масалан: Бугун бўри қулоғи овда. Эҳтиёт бўлинг. (Муштум) 3.3. Қиёсланаётган тилларда “қулоқ” семантикасига эга лексемаларнинг тиллараро корреспонденцияси масалалари (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида) Дунёда глобаллашув жараёни кенг тус олаётган бугунги кунда амалий таржима фаолиятларига эҳтиёж кескин равишда ўсди. Таржима ва таржимачиликнинг дунё халқлари ўртасидаги ҳамкорлик ва тараққиёт “кўприги” вазифаси янада кучайди. Ана шунинг баробарида таржима асарлари (матнлари) сифати, мукаммаллигига, кўптиллик соха таржима луғатларига бўлган талаб ва эҳтиёж ҳам ортди. Амалий таржимадан кўзда тутиладиган асосий мақсад ўзга тил бирликлари орқали ифодаланган маъно, мазмун ва коммуникатив мақсадни таржима тилидаги мувофиқ бирликлар ёрдамида ўгириб беришдан иборат бўлади. Бу жараёнда таржима бирликлари (транслатемалар (проф. Ғ.М.Хошимов)) мувофиқлиги бир қадар иккинчи даражали ҳисобланади138. Бугунги кун таржимачилигининг долзарб муаммоларидан бири бадиий ва нобадиий таржима фаолиятларига мос мутахассис кадрлар тайёрлаш бўлса, яна бири таржима жараёнида тил бирликларининг услубий, функционал, асимметрик ва семантик хусусиятларини эътибордан қочирмасликка бўлган талаб деб ҳисоблаймиз. Хусусан, лексик бирликларнинг тўғри, кўчма, бош, ясама, эркин, боғли, номинатив, коннотатив каби маъно турлари баробарида руҳий – психологик, мантиқий, тарихий, географик каби хусусиятларига асосий эътиборни қаратиш муҳим аҳамият касб этади деб ўйлаймиз139. Шу маънода, “қулоқ” лексик – семантик майдони конституентларини инглиз тилидан ўзбек тилига ва аксинча таржима қилишда муаммолар келтириб чиқарувчи қатор омиллар борки, улар таржима аниқлиги ва тўлақонлилигига тўсиқ бўлади. Булар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: “Қулоқ” сўзининг полисемантиклиги ва полифункционаллиги; Майдон сўзлари парадигмаси аъзолари аро синонимлик, омонимлик ва антонимлик муносабатларининг мавжудлиги, бунда маъновий даражаланиш хусусиятларини ҳисобга олинмаслиги; “Қулоқ” семантикасига эга сўзларни тарихий ва жуғрофий нуқтаи назардан қўлланиш кўлами кенг ёки чегараланганлиги; Таржима тилида аслиятдаги тил бирликларининг мувофиқ эквивалентлари мавжуд эмаслиги; Таржима жараёнида миллий, нутқий, хаётий вазиятлар ва ўзига хосликлар хисобга олинмаслиги кабилардир. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2020), N.Websterнинг учинчи янги Халқаро луғати (1993) да берилган маълумотларга кўра, ҳар иккала тилда “қулоқ” сўзининг бош маъноси “тирик мавжудотнинг эшитиш аъзоси”, “ the characteristic vertebrate organ of hearing ” деб таърифланган. Унинг бошқа маънолари эшитмоқ, тингламиқ, қулоқ солмоқ, диққат билан эшитмоқ кабилар бўлиб, улар инглиз мувофиқ эквивалентларига эга: listen, hear, attention. Қулоқ сўзи танҳо ҳолатда ва сўз бирикмалари, фразеологик бирикмалар таркибида турли тўғри ва кўчма маъноларни ифода этиб келиши юқоридаги ҳар иккала тилларда учрайди. Таҳлиллар уларнинг бир қисми таржима тилида мос эквивалентларга эга бўлса, баъзилари мос бирликларга эга эмаслигини кўрсатди. Масалан: to ear- эшитмоқ, ear canal – эшитиш йўли, ear drops – қулоққа қуядигон дори, ear infection – қулоқ касаллиги, ear lope – қулоқ тузулиши, қулоқ бўлаги, earless – қулоқсиз, қулоғи йўқ, ear muffs – қулоқчин, ear piece –телефонни қулоққа тутадиган бўлаги, inner ear - ичкиқулоқ, pinna - қулоқ ўрни. “Қулоқ” сўзи иштирок этган сўз бирикмалари ҳам борки, уларнинг аксарияти қиёсланаётган тилларда мувофиқ сўз бирикмалари орқали таржима қилинади: to get ears – қизиқиш билдирмоқ, to get one`s ears pinned back – қаттиқ танбеҳ эшитмоқ, to get one`s ears set out – сочни кестирмоқ, to have (smb/smth) by the ears – тўлиқ назорат қилмоқ ёки бошқармоқ, to have a tin ear – 1.эшитиш қобилияти паст бўлмоқ; 2. гапларни эслаб қола олмаслик, to close one`s ears to smb or smth - ниманидир ёки кимдир гапираётган пайтда тинглашни хушмуомалалик билан рад этиш, to fall on deaf ears – эътибор қилмаслик, пинагини бузмаслик. Мисоллардан кўриниб турибдики, қулоқ сўзли сўз бирикмалари ўзбек тилида бир ёки бир неча таржима вариантларига эга бўлиши мумкин экан. Бироқ, to give (one`s) ear to smb/smth сўз бирикмаси аниқ нутқий вазиятларда диққат билан тингламоқ, хушёр торттириб қўймоқ, нотўғри хатти – ҳаракатлар қилаётганини тушунтириб қўймоқ маъноларини англатиб келиши мумкин экан. Масалан: I want to assure you that city council is giving ear to all residents who want to lodge complaints. Give ear to what I`m telling you, because it may prove more important than you realize in the future. – Сизни ишонтириб айтмоқчиманки, шаҳар кенгаши шикоят қилмоқчи бўлган барча фуқароларга қулоқ солади. Сизга айтаётганларимга қулоқ солинг, чунки бу келажакда сиз тасаввур қилганингиздан ҳам муҳимроқ бўлиши мумкин. rabbit ears сўз бирикмаси қуён қулоқ, шалпанг қулоқ, момиқ деб сўзма – сўз таржима қилинади. Аслида у халқ (одамлар)ни кўзига кўриниб турадигон ташқи кўринишда, бошга тақиладигон бандтик деб таржима қилингани мақбул. Шундай сўз бирикмалари ҳам борки, уларни сўзма – сўз таржима қилиш маъно ва гап мазмунини нотўғри ўгирилишига сабаб бўлади. Масалан: ear witness – эшитиб турмоқ (кимнидир пойлаб турган) деб эмас, балки гувох (эшитиб туриб кегин хулоса чиқарган ва гувоҳлик берган) деб таржима қилинишини назарда тутиш керак. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling