Диссертация илмий раҳбар: Ш. И. Шокиров Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошкент 2022 йил мундарижа


Download 0.6 Mb.
bet34/42
Sana07.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1081194
TuriДиссертация
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   42
Bog'liq
1. Dissertatsiya elektron nusxasi (doc, docx) (7)

ear dropper қўшма сўзи от сўз туркумига мансуб бўлиб, у полисемантик хусусиятга эга. Унинг биринчи маъноси гап пойлайдиган инсон (She looks like an ear dropper. [A.E.W. Mason. At the Villa Rose, 2021, p-62]), иккинчи маъноси қулоққа тақадигон сирға (He provided me with a simple formula for a home-made ear drop I still use. [Donald Mackeen, Swimming for the Mature Person, 2012, p-54]), учинчи маъноси қулоққа мўлжалланган томчи дори (Medication for your ears is usually supplied in the form of drops and comes in a small bottle with a pointed spout or a dropper.[Ian Blumer, ‎Heather McDonald-Blumer, MD, Dummies, 2009, p-75))дир. Бу инглиз тилида сўзлашув услубига хос сўзлигини ҳам назарда тутиб қўйиш лозим.
Кўп маъноли сўзларнинг аниқ вазиятлардаги маъноларидан бехабар таржимон таржима жараёнида қўпол хатоликларга йўл қўйиши мумкин. Масалан, ear banger қўшма сўзи таркибидаги “banger” сўзи “сосиска, колбаса”, “эски автомобил” деган маъноларни англатади. У ear сўзи билан қўшилиб: 1. мақтанчоқ (for example: He is an ear banger, because he always says to friends about his new toys that his father gave. (Library Journal/School Library Journal Previews, 1973, p-43)); 2. тилёғлама қиладиган инсон (for example: Ed was a confirmed ear-banger. (Cynthia Robinson. The dog park club, 2010, p-53) ) маъноларини англатиб келади.
Ёки “ear to ear” бирикмаcи оғзи қулоғида (very happy) маъносини англатгани холда унинг сўзма – сўз таржимаси “қулоқдан қулоққа” cифатида намоён бўлади. “On hearing the good news, Jenny grinned from ear to ear.” гапини “Жени бу яхши янгиликни эўитиб, оғзи қулоғига етди” деб таржима қилиш мақсадга мувофиқдир.
Сўзлашув услубига хос “assault the ear” “To be noisy! Bustle!” (жуда шовқинли, гавжум, тўполон) каби огоҳлантириш, маълумот бериш маъноларига эга. “ear bender” (қулоққа айтувчи) сифат сўз туркумига кирувчи қўшма сўз нутқ вазиятига кўра икки хил таржима қилинади; ear bender man – “лақма чол” ва ear bender boy “зийрак бола”, “хушёр”. Мисоллардан кўриниб турибдики, a “ear bender” “boy” сўзи билан қўшилиб келгандагина аниқ нутқий вазиятда иккинчи маъносига эга бўлмоқда. Масалан, 1. Ear bender man didn't want to hurt Ralph, but he had to get those keys, so he got up from the table and slapped Ralph across his face with his open hand. [Joe David Garner. Stories from My Father's Barbershop, 2012, p-13] – Вайсақи чол Рафни урмоқчи эмас эди, лекин калитларни олиш учун столдан турди ва Ралфга тарсаки туширди.
2. Brad is such an ear bender; he always tries to strike up a conversation with the players after the game. [Per-Olof Hasselgren. Body Language from Head to Toe, 2015] – Бред жуда зийрак бола, у ҳар доим ўйиндан кейин ўйинчилар билан гаплашади.
“To get one`s ears pinned back” норасмий нутққа хос бўлиб, у қаттиқ танбеҳ эшитмоқ маъноларини ифода этса, to get smb a thick ear (уриб тарбиялямоқ) (Any more cheek from you and you will get a thick ear.) деган маънони ифодалайди. “in up-to (one`s) ears предлогли бирикма бирон – “бир иш билан жуда банд бўлмоқ”, “ишга кўмилмоқ”, “бош қашигани вақт бўлмайдиган” каби маъноларни ифодалайди: There is no way I can take a vacation right now, I'm up to my ears in work at the moment!
“To keep-(one`s) ears open” бирикмаси бадиий услубга хос бўлиб, маълум даражада ифодалиликка эга. Ушбу бирикма ўзбек тилига “бирон нарсани тинглаш учун диққатни жамламоқ” деб таржима қилинади.
Ўзбек тилидаги “қулоқчўзма” қўшма сўзи инглиз тилига “a party which is given after a week the birth of the child. During the party guests steal two loaves of bread from mother's mouth. (A child will escape who the first bite a bread. Other guests chase him. If they catch a child, they call him as "quloqcho'zma" and stretch his ears)” каби тасвирий (тавсифий) усул орқали ўгирилиши аниқланди.
The ear room” ўзбек тилига “қулоқ хона” деб эмас, балки “тинглай олиш имконияти (инсон эшита оладиган масофа)” тарзида таржима қилинса, “fields have eyes, and woods have ears” “деворнинг ҳам қулоғи бор” (Ҳамма гапни хар кимга айтавермаслик керак) маъносида келаётганини назарда тутиш лозим.
“Қулоқ” сўзи иштирок этган лексик бирликлар маъноларини аниқлашда уларни қуршаб турган сўзлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Масалан, қулоғини бурамоқ бирикмаси “техникани” сўзи билан келиб “бошқа каналга олиб қўй”, “ўзгартириб қўй”, ”ўчириб қўй” маъноларини ифода этади ва инглиз тилига “to switch to another channel”, “to change”, “to turn it off” кабилар орқали таржима қилинса, “ақлини киритиб қўй” to put your mind at ease” тарзида таржима қилинади. Юқоридагиларнинг барчаси сўзлашув нутқига хос лексемалардир.
Таржима стилистикаси ҳақида гап кетганда, “қулоқ духтири” сўзлашув услубига, “қулоқ шифокори” адабий услубга, “лор”, “оториноларинголог” илм – фан (тиббиёт) услубига хос эканлигини амалиётчи таржимон билиши лозимлигини таъкидлаш жоиз.
Юқоридагилар ҳақидаги билимлар таржима ишлари сифатини, уларнинг мукаммаллигини таъминлаш баробарида транслатологиянинг назарий масалаларига бир қадар ойдинлик киритиши шубҳасиз.
Фразеологик бирликларнинг асосий белгиси (хусусияти) улар ифодалаган маъно(сема)нинг ўзаро мос келишидир. Бу бирликларнинг компонентлари бажараётган синтактик функциялар моҳиятан иккинчи планга ўтади. “Ear” компонентли фразеологик бирикмаларнинг семантик структурасини изоҳлашга уриниб кўрамиз. Фразеологик бирликларнинг асосий белгиси (хусусияти) улар ифодалаган маъно (сема)нинг ўзаро мос келишидир. Бу бирликларнинг компонентлари бажараётган синтактик функциялар моҳиятан иккинчи планга ўтади. “Ear” компонентли фразеологик бирикмаларнинг семантик структурасини изоҳлашга уриниб кўрамиз (3.5, 3.6-жадвалга қаранг):

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling