Диссертация илмий раҳбар: Ш. И. Шокиров Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошкент 2022 йил мундарижа


Download 0.6 Mb.
bet37/42
Sana07.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1081194
TuriДиссертация
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
1. Dissertatsiya elektron nusxasi (doc, docx) (7)

Учинчи боб бўйича хулосалар
Инглиз ва ўзбек тилларида “қулоқ” семантикаси ва унинг турли хил маъноларини ифода этувчи лисоний бирликларнинг структурал-семантик ва функционал-стилистик (метафорик) хусусиятлари очиб берилди. “Қулоқ” семантикасига хос турли таърифлар кенг кўламда шарҳлаб берилди ва унинг инсонга нисбатан жисмоний, эмоционал ҳолатлари, инсон характери ва қобилиятини белгиловчи маркерлари мисоллар ёрдамида кўрсатилди.
Тадқиқотимизда “қулоқ” семантикаси турли сўз туркумларига мансуб, лекин бир-бири билан семантик маъноси жиҳатидан, сўз ясаш имкониятлари ва этимологик хусусиятларига кўра ўзаро яқин боғланган сўзлар мураккаб структурага эга бўлган лексик-семантик майдон узвлари сифатида таҳлил қилинди.
Шунингдек, инглиз ва ўзбек тилларидаги қулоқ семантик майдони конституентларининг сўз туркумлари доирасида қўлланилиши бўйича статистик жадваллар ишлаб чиқилди. Инглиз тилида сўз туркумлари билан келган “қулоқ” семантик майдонини ҳосил қилувчи лисоний бирликлар миқдорининг сони 268 та ва ўзбек тилида эса 74 та эканлиги аниқланди.
Тадқиқотда инглиз ва ўзбек тилларида “қулоқ” семантик майдони конституетларининг тил бирликлари билан ифодаланиш типлари диаграммасини берилди. Семантик диаграммада ўзбек тилида ”қулоқ” семантик майдони конституентларининг тил бирликлари билан ифодаланиши 13 та тип, инглиз тилида эса 20 та тип мавжудлиги мисоллар ёрдамида асослаб берилди.
Инглиз ва ўзбек тилларида “қулоқ” семантикаси билан боғлиқ фразеологик бирликлар асарлардан олинган бўлиб, улар семантик гуруҳларга ажратилиб, чуқур таҳлил қилинди. Инглиз тилида 12 та, ўзбек тилида эса 6 та фразеологик бирликларнинг структуравий моделлари ишлаб чиқилди ва ҳар бир модел мисоллар ёрдамида изоҳлаб, тушунтириб берилди. Ҳар икки тилда “қулоқ” семантикаси билан келувчи ФБларнинг қўлланиши фоизи статистик таҳлил ёрдамида аниқ рақамлар билан кўрсатиб берилди.
Инглиз тилида эса феъл сўз туркуми бўйича феълли бирикмалар ва феълли фразеологик бирикмаларнинг қўлланилиши 98 тани, ўзбек тилида эса 156 тани ташкил этиши кўриб чиқилди.
“Қулоқ” семантик майдони конституентларининг сўз туркумлари доирасидаги таҳлили шуни кўрсатдики, ўзбек тилида қулоқ семантик майдони конституентлари асосан от сўз туркумининг қўшма отлар тури ва феъл сўз туркумининг феълли бирикмалари ва феълли фразеологик бирикмалари билан қўлланар экан.

ХУЛОСА

    1. Диссертация мавзуси юзасидан амалга оширилган изланишлар натижасида қуйидаги умумий хулосаларга келинди:

    2. Майдон - системали тарзда бир-бир билан узвий боғланган ва семантик умумийлик асосида уюшган ва бир хил вазифа бажарадиган тил элеменларининг умумий мажмуасидир. Майдон таркибида доминант маънога эга бўлган ядро ва иккинчи даражали маънога эга бўлган периферия қисмларидан хосил бўлади.

    3. Семантик майдон – лексик жихатдан умумий семага эга бўлган ва объектив реалликни акс эттиришда ўзаро уйғунлашадиган турли сўз туркумларининг энг йирик лексик-семантик парадигмасидир.

    4. Лексик-семантик майдон таркибига умумий сема асосида бирлаштирилган, бироқ грамматик жихатдан турли сўз туркумларига мансуб бўлган лексемалар киради. Уларнинг семантикаси бир-бирига ўхшаш ўзаро уйғунлашган маъноларни ўзида мужассам этади.

    5. Функционал –семантик майдон – тилнинг турли қатламларига мансуб морфологик, синтактик, лексик, сўз ясаш воситалари шунингдек, лексик синтактик жихатдан уюшган умумий характердаги муносабатга киришади.

    6. “Қулоқ” лексик – семантик майдони деганда инвариант “қулоқ архисемаси атрофида бирлашган, ушбу майдонда ўз ўрнига, турлича морфологик ва синтактик тузилиш қолипига эга, инвариант маънога турли даражада яқин ёки дистант алоқадаги бир ёки ундан ортиқ маъноли, моно – ёки полифункционал, ўзаро парадигматик, синтагматик алоқада бўлган, вазифаларига кўра фаол ва нофаол, ифодалилиги жиҳатидан турлича бўёқдорликка эга тил бирликлари тизимини тушунамиз.

    7. “Қулоқ” лексик – семантик майдони ҳам мазмун, ҳам ифода планига эга бўлиб, уларнинг ҳар иккиси бир – бирларини тақозо этадилар. Ушбу майдоннинг мазмун плани деганда, умумий “қулоқ” архисемаси ва у билан алоқадор яқин ва узоқ семалар мажмуини тушунамиз. Майдоннинг ифода плани деганда эса, “қулоқ” умумий маъноси атрофида бирлашувчи тилнинг фонетик, лексик, грамматик қонун – қоидалари имкониятлари доирасида шаклланган, оғзаки ва ёзма нутққа хос, визуал ва аудиал шаклларга эга турли лексик бирликларни тушунамиз.

    8. Инглиз ва ўзбек тилларда “қулоқ” архисемаси ва унинг маъно вариантлари турлича морфологик (содда, қўшма, жуфт, ясама, қўшма - ясама) тузилишга эга лексемалар сифатида намоён бўлади. Улар қаторига сўз бирикмалари, фразеологик бирикмалар ҳам киради. Булар морфологик таркиби ва тузилишга кўра инглиз тилида 12 тани, ўзбек тилида эса 11 тани ташкил этади. Инвариант моделлар жонли ва ёзма нутқда воқеалашади ва аниқлашади. Улар асосида содда ва мураккаб мазмунли нутқ бирликлари пайдо бўлади.

    9. Қиёсланаётган тилларда қулоқ семасига эга бўлган лексемалар тизимида сўз ясаш имконятлари ҳам салмоқли ўрин тутади. Ўзбек тилининг аглитунатив характери туфайли қулоқ семасига эга бўлган баъзасида янги ясама ва қўшма сўзлар ясаш воситалари кенгроқ имконятга эга. Инглиз тилида эса бундай сўзлар турли модаллар асосида аналитик усулда хосил қилинади.

    10. “Қулоқ” архисемали лексема унинг доминантини, яқин маънодошлик муносабатида бўлган лексемалар унинг ядросини, дистант маъноли лексемалар эса унинг перифериясини ташкил этади.

    11. “Қулоқ” семали лексемаларнинг бошқа сўзлар билан синтагматик планда қовушиш имкониятлари бир хил эмас. Қулоқ семали лексемалар таржима тилида мос эквивалентларга эга бўлиши ёки эга бўлмаслиги мумкин. Кейинги ҳолларда таржима аниқлиги ва мукаммаллигига тўсиқ бўлади.

    12. Қиёсланаётган тилларда қулоқ семасига эга бўлган тил бирликларининг табиатини ёритишда уларнинг прагматик ва валиенлик хусусиятлари ва ўша тизимдаги семантик муносабатлар шунингдек, у бирликларини бир тилдан иккинчи тилга ўгириш масалалари мухим ахамят касб этади.



Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling