Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/41
Sana09.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1760238
TuriДиссертация
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Афғонистонга телеграм. 
Бухородан Кобулга 
 
Афғонистон ҳукумат олиясининг хорижия назорати олияси Маҳмуд 
Тарзи жанобларига! 
1299 сана шамсиянинг 12 чи ақраб ойинда сизнинг томонингиздан 
юборилган телеграмни 1920 сана мелодий йилнинг 18 декабрида олдим. 
Бизнинг ёш жумҳуриятимиз ҳақида сизнинг томонингиздан эҳтиром 
қилинган ва ҳамсояпарварлик муҳаббатидан ўз ҳукуматим томонидан камоли 
хурсандлик билдираман. Мен аминманки, сизнинг томонингиздан муҳтарам 
Абдулҳодихоннинг раёсати остида юборилган ҳайъатнинг келуви билан 
Абдулшукурхоннинг 
қилғон 
ишлари 
натижасинда 
ҳосил 
бўлғон 
англашилмовчиликлар бартараф бўладур. Янги мустақил ва олий ҳукумат 
орасинда шиддатли бир дўстлик муносабати узилмаслик бўладур. Негаким, 
асрларча амир зулми остида қолиб бу кун қутилган Бухоро халқи
Афғонистоннинг нажиб миллати билан бурунги дўстлигини тилайдур. Икки 
ҳукумат орасинда дўстлик муносабатини қонун қилув учун маним 
ҳукуматим томонидан Абдулраҳимхон Юсуфзода тахт раёсатинда 
фавқулотда бир ҳайъат юборилди. Шунинг баробаринда сизга билдираманки, 


172 
бурунги амир ҳукумати томонидан Афғонистонга вакил этилган Қори 
Ҳабибулло Тўқсобанинг ваколати ҳукуматдан соқит ҳисоб қилинадур. 
Бинобарин унинг томонидан бўлатурғон бир мурожаат ва баёнот 
эътиборсиз. 
Ўзимнинг ҳукуматим ва Бухоронинг озод бўлган халқи номидан умид 
этаманки, Афғонистон давлат олияси бизнинг халқимизнинг ва умумшарқ 
миллатларининг 
озодлиги 
йўлиндан 
инглиз 
жаҳонгирлари 
билан 
муборасасинда самимий иттифоқчиси бўлур. Маним самимий эҳтиромимни 
қабул этгайсиз. 
БХШЖ хорижия нозири Файзулла Хўжа. 
Бухоро ахбори. 25-сон. 1921 йил 22 февраль. 
Карки шаҳрида афғон савдогарлари 
 
Сўнгги вақтларда Бухоро Жумҳуриятининг Карки вилояти ва шаҳрига 
афғон савдогарлари келиб кумуш (нуқра) пул баробарига қоракўл ҳамда юнг 
олиб Афғонистонга узатар эканлар. 
Бухоро ахбори. 79-сон. 1922 йил 23 апрель. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling