Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/41
Sana09.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1760238
TuriДиссертация
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Сиёсий алоқалар. 
Бухоро ва Озарбайжон 
 
 
Сўнгги кунларда Бухоро жумҳурияти билан Озарбайжан жумҳурияти 
орасида расмий бир дўстлик бошланди. Шу дўстлик телеграммаларини 
қуйида босиб ўтамиз: 
Бухородан-Бокуга. Озарбайжон жумҳуриятининг хорижия халқ 
комисарига берилган телеграмм:
Амир ва унинг тарафдорларининг истибдод ва зулмини йиқитиб, 
тараққий бўлурға кирган БХШЖ ҳукумати самимий суратда биродарлик ва 
қўшничилик робитасини тақвия қилиб, ҳар икки жумҳуриятнинг иқтисодий 
юксалмаклари ва сиёсий келишувлар мақсади билан бир-бирларида 
намоёндалар (вакиллар) бўлмоқ орзусидадур. Шу орзу ила тарафимиздан 
юборилатурғон вакилнинг қабулини илтимос қиламан.
БХШЖ ҳам ўз жумҳуриятининг ичида сизнинг вакилингизни кўрса, 
жуда шод бўлғусидур.
Самимий салом билан: Халқ Нозирлар Шўроси раиси ва хорижия халқ 
нозири Файзулла Хўжаев. 
Бокудан олинган жавоб: 
БХШЖ хорижия нозири Файзулла Хўжаға 


176 
Ҳукуматни ўз қўлиғ олғон Озарбайжон Шўролар жамияти, фуқароси, 
ишчиси, ўз ҳуумати билан Бухоронинг фуқаро ва ишчиларини, ҳукуматни 
самимий суратда табрик қиладур. Озарбайжон жумҳурияти билан 
биродарлик ва робитасини қурмоқ орзусини изҳорингизга ҳукуматим 
номидан арз қиладурманким, тарафингиздан юборилатурғон намоёндангизни 
сабрсизлик билан кутамиз. Униг учун шаҳримизнинг марказида хусусий жой 
тайёрланадур. Сизнинг жумҳуриятингизда бизнинг намоёндамизнинг 
бўлишлиги тўғрисида бўлса, ҳеч иккиланмасдан тарафимиздан бир киши 
тайин қилиниб, сизларга юбориладур. 
Хорижия комиссари: Ҳасанов (Ҳусенов)
 
Бошқармадан: Озарбайжондан олинғон бу телеграм билан 
Бухородан юборилғон телеграмнинг туркча нусхалари бизга хорижия 
назоратининг ахборот шўъбасидан юборилғон эди. 
(Айнан босмада бўлмади, чунки тили кўп “арабий” (адабий эмас) эди). 
Сўнгра Озарбажон Хорижия комиссари Ҳасанов телеграмининг бош 
тарафи англашилмасдан таржима этилган эди. Шунинг учун шундоғ қолди. 
Асл нусхалар (русчалар) бизга келмади. Шунинг учун англашилмаган 
нуқталар бўлса, биз жавобгар эмасмиз. 
Бухоро ахбори. 52-сон. 1921 йил 12 октябрь. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling