Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа


-БОБ. МАТБУОТДА БХСРНИНГ МАОРИФ ВА МАДАНИЯТИ


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/41
Sana09.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1760238
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
4-БОБ. МАТБУОТДА БХСРНИНГ МАОРИФ ВА МАДАНИЯТИ 
ҲАМДА ТАШҚИ АЛОҚАЛАРИ МУАММОЛАРИНИНГ ТАЛҚИНИ--- 
4.1. “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталарида маориф ва маданият 
масалаларининг ёритилиши------------------------------------------------------103-116 
4.2. БХСР ва хорижий давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг
газеталардаги баёни----------------------------------------------------------------116-133 
ХУЛОСА-----------------------------------------------------------------------------134-137 
ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБАЛАР ВА АДАБИЁТЛАР 
РЎЙХАТИ---------------------------------------------------------------------------138-155 
ИЛОВА (Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталаридаги айрим 
мақолалар)---------------------------------------------------------------------------156-180 



КИРИШ 
 
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасининг миллий 
мустақиллиги халқимизга нафақат сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, балки 
маънавий соҳада ҳам турли ғоявий тазйиқлардан холи бўлган том маънодаги 
озодлик ва эркинликни берди. Истиқлолга эришган ўзбек халқи 
дунёқарашида соғлом тарихий тафаккурни шакллантириш миллий истиқлол 
ғояси ва мафкурасини сингдиришнинг муҳим омилидир. Бинобарин, тарих 
шунчаки воқеалар, саналар тизими эмас, балки ҳар бир халқ маънавий 
ҳаётининг ажралмас бир қисмидир. Шунинг учун ҳам мустақиллик 
йилларидаги миллий ўзликни англашга бўлган қизиқиш ўзбек халқининг 
ҳаққоний тарихини яратиш масаласини кун тартибига қўйди. Бу борада
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг республика 
етакчи тарихчи олимлари билан 1998 йил июн ойидаги учрашуви, Вазирлар 
Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих 
институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1998 йил 27 июл 
қарори кабилар муҳим бўлди. И.Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак 
йўқ” асари эса тарихий хотира ва маънавий ҳаёт масалаларини қамраб олган 
тарих фанининг сиёсий ва ижтимоий ҳаётдаги ҳақиқий ўрнини кўрсатишга 
ёрдам берди.
Президент И.Каримов 2007 йил 30 август куни Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент 
Девонининг Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган 
қўшма мажлисида қилган маърузасида яқин ўтмиш тарихимиз масалаларини 
ўрганишга алоҳида эътибор қаратиб, тарихчилар олдига қуйидаги вазифани 
қўйди: “Шуни таъкидлаш лозимки, мустақилликка эришиш даври ҳақида, 
эски тузум инқирозга дучор бўлиб, собиқ Иттифоқ парокандаликка юз тутган 
бир пайтда мамлакатимизда тобора кескин тус олган сиёсий, ижтимоий ва 
иқтисодий вазият, ўзлигимизни англаш ва топталган миллий ғуруримизни 
тиклашга қаратилган интилиш кучайиб боргани, Ватанимиз мустақиллигини 



қўлга киритиш қандай шароитда кечгани ҳақида яхлит, ягона ва холис кўз 
билан баҳо берадиган жиддий таҳлил-тадқиқот ҳозиргача амалда йўқлигини 
афсус билан айтишга тўғри келади”
1

Ўзбекистон миллий давлатчилиги тараққиётида 1920-1924 йилларда 
мавжуд бўлган Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) муҳим тарихий 
босқич эканлиги айни ҳақиқатдир. Ўзбекистон Республикасида ва хорижий 
мамлакатларда БХСР тарихи мавзуси ўзининг долзарблиги билан 
тадқиқотчиларни жалб қилиб келмоқда. Бироқ БХСР тарихини ўрганишда 
даврий матбуотнинг манба бўла олиши мавзуси тадқиқотчилар назаридан 
четда қолиб келаётир. Юқоридаги фикрдан келиб чиқиб таъкидлаш жоизки, 
“Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталарининг
2
БХСР тарихини 
ўрганишдаги ўрни ва ролига алоҳида тадқиқот бағишлаш ҳар жиҳатдан ўзини 
оқлайди. 
Бинобарин, танланган мавзунинг аҳамияти, энг аввало, тадқиқотнинг 
илк бор даврий матбуот манбалари асосида БХСР тарихи масалаларини 
ёритишга қаратилганлиги билан характерланади. Бундан олдинги 
тадқиқотларда БХСР тарихини ўрганишда “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” 
газеталари материалларидан фойдаланилмаган. Ушбу тадқиқотда мазкур 
газеталарнинг БХСР тарихини ёритишда манба бўла олиши яхлит ҳолда, 
атрофлича ва мукаммал қараб чиқилиши назарда тутилган. БХСР тарихини 
миллий истиқлол мафкураси талаблари асосида тадқиқ қилиш ўзбек 
давлатчилиги тарихининг ХХ аср дастлабки ўн йилликлари тўғрисида 
ҳаққоний тасаввурни бойитиш учун ҳам муҳимдир. 
“Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталарида БХСРдаги сиёсий, 
ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларнинг турли соҳалари 
1
Каримов И. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли / Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Девонининг Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига 
бағишланган қўшма мажлисидаги маъруза // Халқ сўзи. 2007 йил 31 август. 
2
“Бухоро ахбори” газетаси БХСР Марказий Ижроия Қўмитаси матбуот органи бўлиб, 1920 йил 9 сентябрдан 
1923 йил октябргача чоп этилган. Газета ўзбек тилида, ислоҳ қилинган араб имлосида, сарғиш рангли 
ўртача сифатдаги қоғозда, ҳафтада 1-2 марта, 1500-2000 нусхада чиқарилган. 1923 йил 16 октябрдан “Озод 
Бухоро”номида газета нашр қилина бошланган. Бу газета 1930 йил октябр ойигача чиқиб турган.
Газеталарнинг тўлиқ тахламлари бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви 
(Ўзбекистон МДА) ва Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти марказий кутубхонасида сақланмоқда.



ҳисобланган ҳукумат бошқарув тизими, аҳоли сони, ижтимоий таркиби, халқ 
саломатлиги, хотин-қизлар муаммоси, ҳарбий-маъмурий ислоҳотлар, 
пахтачилик, қоракўлчилик, ипакчилик, миллий ҳунармандчилик, солиқ ва 
банк тизимлари, пул муомаласи, нарх-наво, мактаб ва маориф тизими
маданий оқартув муассасалари фаолияти, ташқи алоқалар ва ҳоказолар 
ҳақида муҳим маълумотлар мавжуд. Улар ягона тизимга солиниб, БХСР 
тарихини янада мукаммал ўрганиш зарурати ҳам мавзу долзарблигини 
оширади. Шу жиҳатдан олганда БХСР тарихини тадқиқ қилишда “Бухоро 
ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталарини манбавий асос деб ҳисоблаш 
мумкин. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling