Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/41
Sana09.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1760238
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Тадқиқот мақсади. Диссертацияда БХСР тарихини холисона ва 
қиёсий таҳлил асосида ўрганишда “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” 
газеталарининг манба сифатидаги аҳамиятини очиб бериш мақсади қўйилди.
Тадқиқот вазифалари. Мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги 
вазифалар белгилаб олинди: 
-ХХ асрнинг бошларида Бухородаги ижтимоий ва сиёсий аҳвол ҳақида 
маълумот бериш; 
-Бухорода маҳаллий матбуот вужудга келишининг тарихий шароитини 
ҳамда уларнинг чоп этилиши тарихини ёритиш; 
-“Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталарини умумий тавсифлаш; 
-матбуот органларидаги БХСР иқтисодий тизимидаги қишлоқ 
хўжалиги (пахтачилик, чорвачилик, ипакчилик, ғаллачилик, қоракўлчилик), 
вақф мулкларига муносабат, солиқ сиёсати, банк тизими, транспорт ҳолати, 
товар-пул муносабатлари каби масалаларга оид маълумотларни ўрганиш; 
-“Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталарида БХСРдаги маиший 
турмуш муаммолари, халқ саломатлиги ва хотин-қизлар масалалари, ҳарбий 
соҳага доир маълумотларни таҳлил қилиш; 


12 
-матбуот органлари БХСР маориф ва маданияти тарихини ўрганишнинг 
энг муҳим манбаларидан бири эканлигини кўрсатиш; 
-БХСР ва хорижий давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни 
матбуот маълумотлари орқали ўрганиш. 
Тадқиқотнинг объекти БХСРнинг 1920-1924 йиллардаги ижтимоий, 
иқтисодий ва маданий тарихи, предмети эса республика даврида асосий 
матбуот нашрлари ҳисобланган “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” 
газеталаридан иборат. 
Тадқиқотнинг 
методлари. 
Диссертацияни 
ёзишда 
тарихий 
тадқиқотлар олиб боришнинг объективлик, тарихийлик ва холисоналик 
тамойилларидан келиб чиққан ҳолда иш кўрилди. Тадқиқотда муаммога 
истиқлол мафкураси талаблари асосида ёндашилди. 
Диссертациянинг методологик асосини Ўзбекистон Республикаси 
Президенти И.Каримовнинг тарихий тадқиқотлар олдига қўйган талаблари ва 
ундан келиб чиқадиган вазифалар ташкил этди. Президент асарларида 
Ўзбекистондаги тарихий воқеалар жараёнини асл манбаларга таянган ҳолда 
холисона ёзиш масаласи муҳим вазифа қилиб қўйилган. Ўзбекистон 
Республикасининг етакчи манбашунос, тарихшунос, тарихчи ва шарқшунос 
олимларининг тадқиқотларида илгари сурилган фикр, таклиф ҳамда 
тавсиялар ишнинг методологик асосини мустаҳкамлашга хизмат қилди. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling