Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар. Бухоро Халқ Совет
Республикаси ҳукуматининг расмий матбуот нашрлари ҳисобланган ва ўзбек тилида мунтазам чоп этиб турилган “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталарида БХСРнинг бутун бир тарихига оид нодир маълумотлар мавжуд. Газета саҳифаларида ушбу ҳукуматнинг дастлабки кунларидан бошлаб чиққан қарор ва буйруқлар, ҳукумат таркиби ва ундаги ўзгаришлар, ҳукумат нозирликлари томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида хабарлар чоп этилганлиги 1920-1924 йиллар тарихини ўрганишга ёрдам беради. Газеталардаги юзлаб мақолалар таҳлили натижасида БХСРнинг иқтисодиёти асосан қишлоқ хўжалиги тармоқларига йўналтирилганлиги ва унинг пахтачилик, қоракўлчилик, ипакчилик, ғаллачилик каби соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар ва тадбирлар, товар-пул муносабатлари, солиқ тизими, республикада нарх-наво ва унинг тўрт йил давомида ўзгариб туриши каби масалаларни газета манбалари орқали аниқлаштириш мумкин. 19 Иностранная военная интервенция и гражданская война в Средней Азии и Казахстане / Документы и материалы. Т.II. сентябр 1919 г.-декабр 1920 г. - Алматы: Наука, 1964; История Бухарской Народной Советской Республики (1920-1924 гг.) / Сборник документов. - Ташкент: Фан, 1976. 15 БХСР тарихининг ижтимоий жиҳатларига тааллуқли бўлган аҳоли сони, миллий таркиби, аҳолининг моддий аҳволи, кундалик маиший муаммолари, ҳаётдаги туб ўзгаришлар билан боғлиқ масалаларнинг матбуотда танқидий равишда баён қилинганлигини кузатиш мумкин. БХСРдаги тиббиёт ва унинг ҳолати, ҳарбий соҳадаги муаммолар, миллий армияни ташкил этиш йўлида уринишлар бўлганлигини ҳамда ижтимоий муаммоларнинг энг муҳим бўғини ҳисобланган хотин-қизлар ҳуқуқи ва саводхонлиги масалаларини бу йўналишдаги мақолалар ёрдамида кўрсатиш имконияти мавжуд. Ўрганилаётган газеталарда БХСРдаги маданият муаммоларига доир материаллар, шунингдек, БХСРнинг хориж билан алоқаларига бағишланган маълумотларнинг мавжудлиги улардан фойдаланиш самараси ва истиқболларини анча кенгайтиради. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling