Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
Хулоса қилиб айтганда, “Бухоро ахбори” ва“Озод Бухоро” газеталари БХСР ҳукумати ўрнатилганидан сўнг ўзбек тилида чоп этилган матбуот нашрлари бўлиб, улар ҳар ойда камида 4-6 марта чоп этилган. Газеталарнинг нашр сони йилдан-йилга ўсиб борган 113 . “Бухоро ахбори”да Саид Аҳрорий, Абдулхамид Чўлпон, Зиё Усмоний, Остонкул Абдулқиёмов, Қори Йўлдош Пўлатов бош муҳаррир бўлиб фаолият юритган бўлсалар, “Озод Бухоро” газетасида эса Қосим Сорокин, Аббос Алиев каби масъул муҳаррирлар ҳамда иккала газетада 90 нафардан ортиқ мухбирлар ва муаллифлар ўз мақолалари билан қатнашганлар. Газеталарнинг сифати, сони, маънавий-маърифий жиҳатдан таъсирчан кучи, ўз даврида кечган жараёнларни холисона баён қилиниши, айниқса, Саид Аҳрорий, Абдулхамид Чўлпон, Қори Йўлдош Пўлатовларнинг “Бухоро ахбори”да муҳаррирлик қилган йилларида юксалган. БХСР Марказий Ижроия Қўмитасининг матбуот органи бўлган “Бухоро ахбори” газетаси амирлик тузуми ағдарилганидан бир ҳафта ўтиб, 1920 йил 9 сентябрдан бошлаб чоп этилди. Ушбу газета БХСРда юз берган 113 “Бухоро ахбори” газетаси 1920 йил (сентябр-декабр)да 15 та сон, 1921 йил давомида 44 та сон, 1922 йил 63 та сон, 1923 йил 89 та сон, “Озод Бухоро” газетаси эса 1923 йил (октябр-декабр) 33 та сон, 1924 йил давомида эса 165 та сони нашрдан чиққан. 59 иқтисодий-ижтимоий ва маданий-маърифий ҳаётни ўзида ифодалаган мақола ва хабарлар эълон қилиб борди. Газета ўзининг шакли, моҳияти, мазмуни, уни чоп этишдан кўзланган мақсад ва вазифаларига кўра зарурий жанговор матбуот даражасига кўтарила олди. “Бухоро ахбори” газетаси 1920 йил 9 сентябрдан 1923 йил 16 октябргача, яъни 3 йилу 1 ой давомида чоп этилиб, унинг жами 214 та сони нашр юзини кўрди. Газета чоп этилган 3 йилдан ортиқ даврда аҳоли турмушининг турли жабҳаларида рўй бериб турган воқеаларга ҳозиржавоблик билан ўз муносабатини билдирди, жамиятдаги иллатларни очиб ташлайдиган танқид руҳида ёзилган мақолаларни чоп этилиши билан ўзига хос ўрин тутди. 1923 йил октябр ойи ўрталарига келиб “Озод Бухоро” номи остида янги газета чоп этилди. Мазкур газетанинг шакли ва мазмунида ўзгаришлар рўй берганлигини алоҳида қайд қилиш керак. Ушбу ўзига хос жиҳатлар тадқиқотнинг “Озод Бухоро” газетасига берилган тавсиф қисмида кўриб чиқилди. Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, тадқиқотда “Озод Бухоро” газетасининг 1924 йил декабрига қадар бўлган даври ўрганилди, чунки танланган мавзунинг хронологик чегараси талабидан келиб чиқилди. “Озод Бухоро” газетаси 1930 йил октябр ойига қадар чоп этилган. Мазкур газеталарни киёсий тахлил килганда куйидаги холатларга дуч келиш мумкин. Агар “Бухоро ахбори” газетаси БХСР Марказий Ижроия Қўмитаси органи сифатида Эски Бухоро (ҳозирги Бухоро) шаҳрида ва чоп этилган бўлса, “Озод Бухоро” газетаси эса Бухоро Коммунистлар фирқасининг Марказий Қўмитаси, БХСР Марказий Ижроия Қўмитаси, Марказий касабалар шўроси кабиларнинг нашрига айлантирилиб, газетанинг 1924 йил январ ойи сонларидан бошлаб таҳририят манзили Янги Бухоро (Когон) шаҳри, Қарши кўчаси, 13-уйда деб қайд этилади. Иккинчидан, “Бухоро ахбори” саҳифаларида миллий зиёлилар ва тараққийпарварларнинг фикри ҳамда қарашлари тарғиботига катта ўрин берилганди. “Озод Бухоро” газетасида эса жамиятдаги советлаштириш (1923 йил июл ойидан бошлаб) билан боғлиқ сиёсатнинг таъсири акс эттирилди. “Озод Бухоро” 60 газетасида большевикча мафкуравий таъсир кучли бўлганлиги юқорида очиб берилди. Учинчидан, “Озод Бухоро” газетаси БХСРда кечаётган йирик ижтимоий-иқтисодий, сиёсий муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида мақола ва хабарлар босиш ўрнига кундалик хаётда учрайдиган кичик ижтимоий муаммоларга кенг ўрин берган. Мафкуравий чеклаш туфайли ва иккинчи даражали, яъни мазмунан долзарб бўлмаган мақолаларнинг кўпайиб бориши “Озод Бухоро” газетаси ўқувчиларининг матбуотга эътиборини сусайтиргани табиий хол эди. Хуллас, “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталари ХХ асрнинг 20- йилларидаги ўзбек миллий матбуотчилиги тарихида ўзига хос ўрин ва мавқега эга бўлиш билан бирга тарихий манба бўла олиши жиҳатидан ҳам аҳамиятлидир. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling