Диссертация илмий рахбар: Ж. М. Бекпулатов toshkent 2023 Мундарижа
Download 0.92 Mb.
|
Наргиза диссертация
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2. Мис- молибденли рудаларни флотацияланишини янги тўпловчи реагентлар ёрдамида ўрганиш.
- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
4- жадвал
ОП -10 эмулсияси билан трансформатор ёғи аралашмаси иштирокидаги флотациялаш натижалари
Бу жадвалдан кўриниб турганидек, Қалмоқир кони рудасини флотация усулида бойитишда фақат БКК қўллаш натижасида таркибида 23,62 % мис сақловчи, миснинг бойитмага ажралиши 85,4 % бўлган мисли бойитма олиш мумкин. Олинган мисли бойитма миснинг миқдори бўйича КМ-3 ЦМТУ 03-13-69 навига тўғри келади. 5- жадвал Қалмоқир кони рудасини очиқ циклда ва узлуксиз жараён принципида флотациялаш тажрибалари натижалари
6- жадвал Рудани БКК қўллаб флотациялаш тажрибалари натижалари
7- жадвалда бойитиш маҳсулотларининг ярим спектрал таҳлили, 8- жадвалда эса кимёвий таҳлили натижалари келтирилган. 7- жадвал
Спектрал таҳлил натижалари 3.2. Мис- молибденли рудаларни флотацияланишини янги тўпловчи реагентлар ёрдамида ўрганиш. Қалмоқир кони мис-молибден таркибли рудаларини флотацияланишини Тошкент Кимё- технология институи Органик кимё лабораториясида синтез қилинган реагентлар ПС-1ва ПС-2 ёрдамида ўрганилди.Тажрибалар 50% БКК ни янги реагентларга алмаштириб ҳамда алоҳида янги реагентлар билан ўтказилди. Флотация схемаси ОКМК мис бойитиш фабрикаси (МОФ) нинг схемаси бўйича олиб борилди. Схема руданини 65-70% -0,074 мл ли синфгача янчишни, асосий ва назорат флотацияларини ўз ичига олади. Тажрибалар мис – молибденли рудаларда бир вақтнинг ўзида БКК ва ПС-1 ни қўллаб 4- расмда келтирилган схема бўйича олиб борилди. Тажриба натижалари 9- жадвалда келтирилган. 9- жадвал Рудани бир вақтнинг ўзида БКК ва ПС-1қўллаб флотациялашда мисни аниқлаш натижалари.
4-расм. Мис-молибден таркибли рудаларни бир вақтнинг ўзида БКК ва ПС-1 қуллаб флотациялаш схемаси ва реагентлар сарфи. 9-жадвалда келтирилганидек, БКК ва ПС-1ни биргаликда қўллаб чиқиши 10,82 %, таркибида 4,21% мис сақловчи, миснинг бойитмага ажралиши 92,7% ли ҳомаки мис – молибден таркибли бойитма олинди. Рентгенфлюографик таҳлил натижалари бўйича флото бойитмага мис ва молибдендан ташқари кобалт, никел, рух, мишяк, селен, палладий, кумуш бирикмалари ҳам ўтади. Сурма, олтин, платина, вимут, симоб, торий ва ураннинг миқдорлари бойитиш маҳсулотларида кам ўзгаради. Калций, калий, титан, ванадий, хром, марганец, стронций, қўрғошин, циркон, кадмийларнинг миқдорлари флотобойитмада оралиқ маҳсулотлар ва чиқиндилардагидан кам. Янги реагент ПС-2 билан тажрибалар алоҳида, БКК ишлатмасдан олиб борилди. Тажрибалар мис- молибден таркибли рудаларда 5-расмда келтирилган схема бўйича амалга оширилди. Тажриба натижалари 10-12–жадвалларда келтирилган. 5- расм. Рудани флотациялашда тўпловчи сифатида ПС-2 реагенти қўлланилган флотация схемаси ва реагентлар сарфи. 10- жадвал Рудани флотациялашда тўпловчи сифатида ПС-2 қўлланилгандаги мис ва молибденни аниқлаш натижалари
10- жадвалдан кўриниб турибдики, тўпловчи сифатида фақат ПС-2 қўлланилганда чиқиши 4,4%, таркибида 10,9% мис сақловчи, миснинг бойитмага ажралиши 93,17% бўлган хомаки мис- молибден таркибли бойитма олинади. Рентгенфлюографик таҳлил натижаларининг кўрсатишича флотобойитмага мис ва молибдендан ташқари кобалт, никел, рух, мишяк, селен, кумуш, сурма, олтин, қўрғошин ва висмут бирикмалари ҳам ўтади. Бойитиш маҳсулотларидаги калций, калий, титан, ванадий, хром, марганец, рубидий, стронций, паладий, платина, симоб,торий ва уранларнинг миқдори кам ўзгаради. Рубидий, кадмий, цирконларнинг миқдори флотобойитмада оралиқ маҳсулотлар ва чиқиндилардагидан кам. 6-расмда мис-молибден таркибли рудаларни флотациялашда БКК ва ПС-2 ни биргаликда қўллаш схемаси ва реагентлар сарфи келтирилган. 6- расм. БКК ва ПС-2 ни биргаликда қўллаш схемаси ва реагентлар сарфи. Рудани БКК ва ПС-2 ни биргаликда қўллаб флотациялаш натижалари 11- жадвалда келтирилган. 11- жадвал Рудани БКК ва ПС-2 ни биргаликда қўллаб флотациялаш натижалари.
Кейинги тажрибалар мис-молибден таркибли рудаларда ПС-2 миқдорини камайтириш орқали 7- расмда келтирилган схема бўйича олиб борилди. Тажриба натижалари 11- жадвалда келтирилган. 7- расм. Мис- молибденли рудаларни ПС-2 нинг миқдорини камайтириб флотациялаш схемаси ва реагентлар сарфи. 12- жадвал ПС- 2 миқдорини камайтириб флотациялашда мис миқдорини аниқлаш натижалари
12-жадвалдан кўриниб турибдики, тўпловчи реагент сифатида ПС-2нинг миқдорини камайтириб қўлланилганда чиқиши 8,89%, таркибида 5,1% мис сақловчи, миснинг бойитмага ажралиши 89,07% бўлган ҳомаки мис- молибден таркибли бойитма олинди. 12- жадвалдаги мис ва молибдендан ташқари флотобойитмага кобалт, никел, рух, мишяк, селен, кумуш, сурма, олтин, қўрғошин ва висмут бирикмалари ҳам ўтади. Бойитиш маҳсулотларидаги калций, калий, титан, ванадий, хром, марганец, рубидий, стронций, паладий, платина, симоб,торий ва уранларнинг миқдори кам ўзгаради. Рубидий, кадмий, цирконларнинг миқдори флотобойитмада оралиқ маҳсулотлар ва чиқиндилардагидан кам. 8- расм. Мис- молибден таркибли рудани БКК ва янги реагентлар ПС-1 ва ПС-2 иштирокида флотациялаш тажрибаларида мис ва молибденнинг ажралиши(Рентгенфлюорецент таҳлил кўрсаткичлари бўйича) 9- расм. Мисни бойитмага ажралишини тахлиллар бўйича натижаларини таққослаш 10-расм. Мис-молибден таркибли рудаларни бойитишнинг тавсия қилинадиган схемаси Хулоса Мис-молибден таркибли рудаларнинг бойитилувчанлиги янги реагентлар иштирокида ўрганиш Ўзбекистон Республикаси кончилик саноатининг долзарб муаммоси-флотация жараёнида импорт ўрнини эгалловчи реагентларни қўллашга бағишланган. Тажрибалар Қалмоқир кони мис-молибден таркибли рудасининг технологик намунасида олиб борилди. Ўрганилаётган мис-молибден таркибли руда намунаси сульфидли рудалар турига киради. Руда намуналари Қалмоқир конидан олинган бўлиб, минерал таркиби ва уларни ташкил қилувчи минераллар бўйича бир-бирига ўхшайди. Учала руда намуналари сульфидлар (92-95 %) ҳолида ифодаланган. Миснинг 1,2,3- намуналардаги миқдори тегишли равишда 0,35; 0,30; 0,20%. Улардаги пиритнинг миқдори 0,4;3,5; 1,0%. Молибденнинг миқдори ўртача 0,0024%; олтиннинг миқдори 0,2-0,4 г/т, кумушнинг миқдори 1,26 г/т. Мис асосан халкопирит кўринишида, молибден эса молибденит кўринишида учрайди. Намуналарда пирит, магнетит, галенит иштирок этади. Норуда минераллардан кварц, серицит, дала шпати, хлоритлар учрайди. Фойдали минералларнинг ўйиб кирганлиги майин ва зич. Минераллар ўсимталарини бир-биридан ажратиш учун рудани майин туйиш талаб қилинади. Бу технологик намунанинг бойитилувчанлиги флотация усулида ўрганилди. Мис- молибден таркибли рудаларни флотация усулида бойитиш турли схемалар ва турли реагентлар ёрдамида амалга оширилди. Асос сифатида сулфигидрил тўпловчи (калийнинг бутил ксантогенати БКК) ва аполяр тўпловчи (урчуқ мойи) қўлланилувчи классик схема қабул қилинди. Тажрибаларнинг асосий қисми БКК ни маҳаллий ҳомашё асосида синтез қилинган ЯН-1ва ЯН-2 реагентларига қисман ёки тўлиқ алмаштириш имкониятларини ўрганишга бағишланди. Анъанавий тўпловчи реагент БКК нинг -20+10 г/т сарфида чиқиши 9,91 %, таркибида 3,2 % мис сақловчи, миснинг бойитмага ажралиши 64,19 % ни ташкил қилувчи хомаки мис-молибден таркибли бойитма олинди. Янги тўпловчи реагентлар ПС-1 ва ПС-2 ни қўллашда қуйидаги кўрсаткичларга эришилди. ПС-1 ва БКК тўпловчи реагентларнинг БКК -20+5 г/т ва ПС-1 ни 20+10 г/т сарфида чиқиши 10,82 %, таркибида 4,2 % ни мис сақловчи, миснинг бойитмага ажралиши 92,74 % ни ташкил қилувчи хомаки мис-молибден таркибли бойитма олинди; ПС-1 тўпловчи реагентнинг -40+20 г/т сарфида чиқиши 4,4 %, таркибида 10,9 % мис сақловчи, миснинг бойитмага ажралиши 93,17 % бўлган хомаки мис-молибден таркибли бойитма олинди. анъанавий реагент БКК ва янги реагент ПС-1 ни биргаликда қўлланилганда (БКК нинг сарфи -10+3 г/т ва ПС-1 нинг сарфи -15+5 г/т ) чиқиши 7,65 %, таркибида 5,5 % мис сақловчи, миснинг бойитмага ажралиши 87,21 % ни ташкил қилувчи хомаки мис-молибден таркибли бойитма олинди; анъанавий тўпловчи реагент БКК ва янги реагент ПС-2 биргаликда қўлланилганда (БКК сарфи - 10+3 г/т ва ПС-2 нинг сарфи -10+5 г/т) чиқиши 8,89% таркибида, 5,1% мис сақловчи, миснинг бойитмага ажралиши 89,07% ни ташкил қилувчи хомаки мис- молибденли бойитма олинди. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида махаллий хомашёдан синтез қилинган янги тўпловчи реагентлар Қалмоқир кони мис – молибден таркибли рудаларини флотациялашда таркибида 4,2- 10,82% мис ва 0,028- 0,005% молибден сақловчи хомаки бойитма олишга имкон берди. Миснинг хомаки бойитмага ажралиши 87,21% дан 93,17% гача, молибденнинг ажралиши эса 53,16% дан 83,72 % гачани ташкил этди. Мис бўйича олинган натижалар фақат таянч схема натижалари билан эмас, балки миснинг хомаки бойитмага ажралиши бўйича ҳам 17-22% га ортиқ. Шунга ўхшаш натижалар молибденнинг ажралишида ҳам кузатилди. Шуни таъкидлаш лозимки, Қалмоқир кони рудасини флотациялашда ПС- 1 ва ПС-2 реагентлар биринчи марта қўлланилди. Тажрибалар натижасида реагент ПС-1 ва ПС-2 уни алоҳида қўлланилганда ҳам, БКК билан бирга қўлланилганда ҳам самарали реагент эканлиги аниқланди. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Каримов И.А. «Хавфсиз вабарқарор ривожланиш йўлида». Т., «Ўзбекистан», 1998. 158ст. Ахмедов Н.А. Состояние и задачи технологических исследований руд Узбекистана. Проблемы переработки минерального сырья Узбекистана. Материалы республиканского научно-технического семинара, Ташкент-2005. Абрамов, А. А. Переработка, обогащение и комплексное использование твердых полезных ископаемых. Том 1. Обогатительные процессы и аппараты. – М.: Изд-во Моск. гос. горн. ун-та, 2004. Авдохин В. М. Основқ обогащения полезных ископаемых: Учебник для вузов: В 2т. – М.: Изд-во Моск. гос. горн. ун-та, 2006. –Т.1. Обогатительные процессы. – 417с. Богданов В. А., Попов В. И. Флотационные методы обогащения. Учебник для вузов. 2-е изд., перераб. и доп. М., Недра, 2002 , 304с. Иванов В. А. Физико-химия флотационных процессов. М.,Недра, 1998. Сидоров М.А.Флотация. М., «Недра», 2004. Дроздов Н.Е.Обогащение руд и россыпей редких металлов. М., Недра,2001. Попов Е.Л., Ахмедов Х., Умарова И.К. Применение новых флотореагентов при обогащении медно-молибденовых руд. Материалы Республиканского научно-технического семинара: Проблемы переработки минерального сырья Узбекистана, Ташкент, 2005 г Salijanova G.K., Bekpulatov J.M. Sample enrichment results of ore deposits by using traditional and local reagent «PS» in Kalmakyr and Saricheku (Uzbekistan) // European science review, «East West» Association for Advanced Studies and Higher Education GmbH. – Vienna, 2017. – №5-6. – рр. 75-7 Akhmedov Kh., Bekpulatov J.M., Matkarimov S.T. Studing material composition and leaching methodics trial ores deposit of Beshkuduk (Uzbekistan) // European science review, «East West» Association for Advanced Studies and Higher Education GmbH. – Vienna, 2017. – №1-2. – рр. 208-211. Бекпулатов Ж.М. Методика применения ионообменных смол при извлечении золота из руд // Горный информационно-аналитический бюллетень. ‒ Москва, 2017. ‒ №8. ‒ С. 121-125. Ахмедов Х., Каландаров К.С., Бекпулатов Ж.М., Юлдашев А.Ф. Хайитов О.Г. Изучения вещественного состава и разработка технологии переработки золотосодержащей пробы руды одного из месторождений Республики Узбекистан // Материалы Международной научно-технической конференции на тему: «Современные проблемы и перспективы совершенстовования рационального и безопасного недрпользования». ‒ Ташкент, 12-14 мая 2018 г. ‒ С. 38-39 . Бекпулатов Ж.М., Йулдашов А.Ф. // Изучения и разработка технологии переработки золотосодержащей сульфидной руды // Материалы 16-й Международной научно-практической конференции по проблемам экологии и безопасности «Дальневосточная весна – 2018». ‒ Комсомольск-на-Амуре, 27 апреля 2018 г. ‒ С. 109-112. Ахмедов Х., Бекпулатов Ж.М., Хаитов О.Г. Изучение вещественного состава и разработка технологии переработки золотосодержащей сульфидной руды одного из месторождений Республики Узбекистан // Вестник ТГТУ. – Ташкент, 2018. – №2. – С. 183-189. Bekpulatov J.M. Akhmedov H. To Processing of Gold-Bearing Sulphidic and Arsenic Ores and Concentrates // International Journal of Advanced Research in Science, Engineering and Technology. – National Institute of Science Communication and Information Resources. – India, February 2019. ‒ Vol. 6. ‒ Issue 2. ‒ РР. 8109-8114. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling