Диссертация илмий рахбар: Ж. М. Бекпулатов toshkent 2023 Мундарижа
Download 0.92 Mb.
|
Наргиза диссертация
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рудалардаги рангли металлар миқдорининг жуда камлиги.
- Қимматбаҳо компонентларнинг аралаш жинслар билан юпқа жойлашгани
Минерал хомашёнинг комплекслиги. Мис-молибден таркибли рудаларда асосий минераллар (мис, молибден, қўрғошин, рух, волфрам ва ҳ.к.лар) дан ташқари олтин, кумуш, кадмий, индий, селен, олтингугурт, флюорит, кварц ва бошқа элементлар ва минераллар иштирок этади. Мис-молибден таркибли рудаларда рангли металларнинг асосий массаси (80-85%) сульфидли минераллар ҳолида учрайди. Рудаларда нодир металларнинг қўшимчалари асосий ва йўлдош қимматбаҳо компонентлар (молибден,борнит,пирит ва бошқалар) асосан изоморф қўшимчалари шаклида иштирок этади. Носульфид минераллар силикатлар, карбонатлар, фосфоритларнинг оксидлари ва бошқа минераллар билан турли нисбатларда учрайди.
Мис-молибден таркибли рудаларни қайта ишлаш ва бойитишнинг мавжуд технологиялари амалда чиқиндисиз технологияни жорий қилишга имкон беради, бироқ уни амалга ошириш бир қатор омилларга боғлиқ. Рудалардаги рангли металлар миқдорининг жуда камлиги. Мис-порфир таркибли рудалардаги миснинг ўртача миқдори 0,9%, мис-колчеданли рудаларда 1,4%. Молибденнинг миқдори 0,005 дан 0.2% гача. Худди шундай чегарада қўрғошин, рух ва никелнинг миқдори ўзгаради. Йўлдош металларнинг миқдори ҳам юзнинг ва мингнинг бир улушлари сифатида баҳоланади. Қимматбаҳо компонентларнинг аралаш жинслар билан юпқа жойлашгани. Мис–молибден таркибли рудалар хол-холликнинг ўлчами бўйича йирик хол-холли ва майин хол-холли рудаларга ажратилади. Қайта ишланувчи рудаларнинг турли характери руда тайёрлашнинг такомиллашган технологиясини ҳамда бойитишнинг мураккаброқ босқичли схемаларини қўллашни талаб этади. Мис–молибденли рудаларни бойитишда сульфидли минералларни унга ёпишган жинслардан ажратиш, сульфидли минералларни бойитмаларга ажратиш, нодир металларни ажратиб олиш, руданинг носульфид қисмини комплекс ишлатиш каби масалалар ҳал этилиши зарур. Мис – молибден таркибли рудаларни бойитишнинг қийинчилиги уларнинг моддий таркибининг ўзига ҳослигига боғлиқ. Уларнинг асосийларига қуйидагилар киради: Сульфидли минералларни бир - биридан ва ёпишган жинслардан тўлиқ ажратиш учун майин туюш зарурлиги. Ундан ташқари янчиш тартиби ва бойитиш схемасини ишлаб чиқишда шуни ҳисобга олиш керакки, биринчидан молибденитнинг нисбатан юмшоқ зарралари янчиш вақтида пирит ва бошқа жинсларнинг ўткир қирралари билан қисилади ва бу ҳолат молибденитнинг ўта янчилишига, унинг бойитмага ажралишининг камайишига ва бойитма сифатининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин бўлади. Иккинчидан, молибденит ва бошқа жинснинг ўзаро ишқаланишида молибденит флотацион фаолликка эга бўлади, бу эса флотация операцияларининг самарадорлигини камайтиради ва бойитма сифатини ёмонлашишига олиб келади. Сульфидли минералларни бошқа жинс минераллари, айниқса, алюмосиликатлар (серицит – хлоритли ва сланецлар) дан ажратиш самарадорлигининг етарли эмаслигидир. Чунки улар миқдорининг рудада ортиши юқори сифатли молибден таркибли бойитма олишда хаддан ташқари қийинчиликларни келтириб чиқаради. Рудадаги молибденнинг жуда кичик миқдори таркибида молибденнинг миқдори 45 % дан кам бўлмаган юқори сифатли бойитма олиш кераклиги туфайли мураккаб технологик схемаларни қўллаш зарурлиги. Асосий сульфидли минералларни селектив флотациялаш учун турли флотацион реагентларни қўллаш шароитида айланма сув таъминоти масаласини ҳал қилиш, миснинг оксидли минераллари, нодир металлар ва бошқаларни ҳам олиш масалаларини хал этиш. Мис – молибден таркибли рудалар флотация усулида бойитилади ва бунда аввал мис – молибденли коллектив бойитма олинади ва у кейин алоҳида мисли ва алоҳида молибденли бойитмаларга ажратилади. Бундай бойитиш схемаси асосий ва назорат флотациясини, олинган хомаки мис – молибден таркибли бойитмани тозалаш ва қайта янчиш жараёнларини ўз ичига олади. Хомаки коллектив бойитма ва ташлаб юбориладиган чиқинди олинувчи асосий ва назорат флотацияси рудани дағал янчиб (45 – 55 % - 0,074 мм ли синф) амалга оширилади. Рудани нисбатан йирик янчиш ва оптимал реагент тартибида бу орқали қуйидаги технологик, иқтисодий ва эксплуатацион афзалликларга эга: 1.Тегирмонларнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги ортади, рудани янчиш нархи камаяди, шламланиш пасаяди, асосий флотация бирламчи шламларни сақловчи оралиқ маҳсулот файтарилмаслиги сабабли реагентлар сарфи, камайиб метални бойитмага ажралиши ортади, бўтананинг зичлиги (40 – 45 % қаттиқ заррача) ортади, хажми камаяди, асосий флотация вақти ва флотамашиналар сони камаяди. 2. Флотомашиналар иши ишлаб чиқариш унумдорлиги ва бўтана хажми бўйича меёрлашади, жараённи тезлаштириш, уни назоратини автоматлаштириш ва бошқариш учун яхши шароит яратилади, нисбатан йирик (донали) ва қуюқроқ чиқинди олинади ва у қуюлтириш ва жойлаш учун камроқ майдон эгаллайди. Мис – молибден таркибли рудаларда молибденит пирит билан эмас, балки кварц билан боғланганлиги учун пиритнинг асосий қисми эркинлиги учун хомаки коллектив бойитмани гидроциклонда классификациялашда пирит мис ва молибденнинг миқдори кам бўлган қум қисмига ажралади. Асосий флотация механик ва пневмомеханик турдаги флотомашиналарда жадал кетади ва 10 – 12 минутда тугайди. Коллектив циклда мис ва молибден сульфидларининг тўпловчиси сифатида ксантогенатлар, дитиофосфатлар, минерек, Z – 200 ва ёнилғи мойлари, керосин каби эмульсия ҳолида берилувчи аполяр ёғлар ишлатилади. Кўпик ҳосил қилувчилар сифатида аполяр ёғлар иштирокида кўпик ҳосил қилиш хоссалари сезиларсиз ўзгарадиган спиртли реагентлар ишлатилади. Бундай кўпик ҳосил қилувчилардан энг кўп тарқалгани қайроғоч ёғи, метаизобутилкарбинол, Т-66, ОПСБ (бутил спиртининг пропилен оксиди) бўлиб, уларнинг умумий сарфи 15 – 40 г/т. Кўпик ҳосил қилувчини ультра товушли эмульгациялаш, флотомашинага аэрозолли бериш уни таъсир қилиш самарадорлигини оширади, реагентлар сарфини камайтириб, металларни бойитмага ажралишини оширади. Флотацияда, қоидага кўра, бир неча хил тўпловчилар биргаликда, (яъни кучли ва кучсиз тўпловчилар) қўлланилади. Кучли тўпловчи сифатида ксантогенатлар, кучсиз тўпловчи сифатида эса аэрофлотлар ёки Z – 200 ишлатилади. Флотацияда мис ва молибденни коллектив бойитмага ажралишини оширишга пуч тоғ жинсларининг сўндирувчи реагентлар (суюқ шиша, натрийнинг г[ексаметафосфати ва бошқалар) ёрдам беради. Масалан, Олмалиқ мис – бойитиш фабрикасида икки босқичли янчиш схемаси бўтанасига гидрофосфат (сарфи 25 – 30 г/т) қўшиш миснинг ажралишини 1,4 % га, молибденникини – 4,8 %, олтинни – 2,5 % га, кумушни – 2,6 % га ошишига имкон берди. Фаоллаштирувчи сифатида гексаметафосфатни қўллаш мисни ажралишини 1 % га, молибденни – 5 %, олтинни – 0,6 % га, кумушни 2,8 % га оширишга имкон берди. Иккала холатда хам коллектив бойитма сифати ёмонлашмайди, хатто бироз яхшиланди. Мис, молибден ва темирнинг барча сульфидларининг коллектив флотацияси сода ёрдамида ҳосил қилинувчи нейтрал ёки кучсиз ишқорий муҳитда амалга оширилади. Оксидланган мис минералларининг флотациясини фаоллаштириш , шламларни пептизациялаш, бўтананинг физик хусусиятларини яхшилаш мақсадида натрий сульфиди (0,1 – 0,3 кг/т) қўшилади. Бўтанага натрий сульфидини қўшиш таркибида каолинит ва миқдори юқори бўлган шламли рудаларни бойитишда айниқса фойдалидир. Натрий сульфиди шламли зарраларнинг юзаси билан таъсирлашиб, унда тўпловчининг адсорбцияланишига қаршилик кўрсатади ва бу ҳолат фақат тўпловчи сарфини камайтириб қолмасдан, металнинг ажралишини ҳам оширади. Мис–молибден таркибли бойитмаларни олишда ва унинг сифатини яхшилашда темир сульфидларининг флотацияланишини самарали сўндиришни таъминлаш ва сульфидли рудаларда хамма вақт учрайдиган оксидларни бойитмага ўтказиш муҳим масала ҳисобланади. Бунинг учун қайта ишланувчи руданинг моддий таркиби ва реагентларга нисбатан ютиш қобилиятининг ҳар хиллиги туфайли темир сульфидларини сўндирувчи оҳакнинг ва мис минералларини сульфидловчи натрий сульфидининг сарфини оптималлаштириш керак. Мис–молибденли рудаларда молибденнинг миқдори кичик бўлгани билан улар молибден олишнинг асосий манбаи ҳисобланади. Одатда аввал дағал мис–молибденли коллектив бойитма олинади ва уни алоҳида мисли ва алоҳида молибденли бойитмаларга ажратишдан олдин бир неча марта тозаланади ва баъзан қайта янчилади. Мис – молибденли минералларни флотациялаш учун тўпловчи сифатида ксантогенатлар ва аполяр ёғлар ишлатилади. Кўпик ҳосил қилувчи сифатида эса қайроғоч ёғи ва Т – 66 ишлатилади. Олинган мис – молибденли коллектив бойитма таркибида мис ва молибденнинг миқдори рудадаги мис ва молибденнинг миқдорига боғлиқ ҳолда 10 – 30 % Cu, 0,2 – 0,9 % Мo сақлайди. Мис – молибденли коллектив бойитмаларни ажратиш мис минералларини сўндириб, молибденни флотациялаш орқали амалга оширилади. Мис – молибденли рудаларнинг коллектив флотациясида мис ва молибден минералларини флотациялашда ксантогенатлар ва аполяр ёғлар ишлатилади. Кўпик ҳосил қилувчи сифатида терпинеол, қайроғоч ёғи ва Т – 66 ишлатилади. Мис – молибденли бойитмаларни селектив ажратишда мис – минералларини сўндириб, молибден минераллари флотацияланади. Мис минералларини сўндириш учун натрий сульфиди, цианид билан ферроцианид аралашмаси, цианид ва водород пероксид аралашмаси ва ҳ.к. лар қўлланилади. I – босқич янчишга 60 г/т керосин, 3 г/т ОПСБ, 20 – 30 г/т суюқ шиша. Асосий коллектив флотацияга 50 г/т оҳак, 30 г/т ксантогенат, 50 г/т керосин, 20 – 30 г/т суюқ шиша. Коллектив бойитмани қайта янчишга 15 г/т сода кальцийлаштирилган. Асосий молибденли ва тозалаш флотацияларига 400 г/т натрий сульфиди, 10 г/т суюқ шиша. Мисли флотацияга 3 г/т бутил ксантогенати, 2 г/т ОПСБ, 5 г/т суюқ шиша. Мисли бойитмани флотациялашга 100 г/т гача оҳак. Жами: кальцийлаштирилган сода – 15 г/т, оҳак 150 г/т гача, бутил ксантогенати – 33 г/т, керосин 110 г/т, ОПСБ – 20 г/т, қайроғич ёғи – 20 г/т, натрий сульфиди – 520 г/т, суюқ шиша 55-75 г/т. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling