Диссертация илмий рахбар: Ж. М. Бекпулатов toshkent 2023 Мундарижа


Мис-молибден таркибли рудаларни бойитиш технологиялари


Download 0.92 Mb.
bet6/16
Sana23.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1652464
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Наргиза диссертация

1.3. Мис-молибден таркибли рудаларни бойитиш технологиялари
Қийин бойитилувчи оксидланган рудаларни бойитишда сульфидлар ва енгил флотацияланувчи оксидли минералларни флотациялашни ва флотацияланмаган оксидли минералларни аммиакда танлаб эритилувчи схемалар ҳам аҳамиятга эга.
Мис таркибли ва мис-молибден таркибли рудаларни флотациялашда асосий масала мис ва молибден сульфидларини темир сульфидлари холида учрайдиган пиритдан ажратиш ҳисобланади. Рудадаги пиритнинг миқдорига, хол-холлиги характери ва нодир металларнинг миқдорига қараб пирит алоҳида бойитмага, қисман ёки тўлиқ мисли бойитмага ёки ташлаб юбориладиган чиқиндига ажратилиши мумкин.
Миснинг сульфидли минераллари рН нинг кенг чегарасида 6 дан 12-14 гача юқори флотацияланиш хусусиятига эга. Бунда миснинг иккиламчи минераллари бирламчи минералларга нисбатан яхши флотацияланади ва рН нинг юқорироқ қийматида сўндирилади.
Мис – молибден таркибли рудаларни флотациялашда темир сульфидларининг мис ва молибден сульфидларига нисбатан гидроксил ва цианид ионларини сўндириш хусусиятига сезгирлиги юқорироқ.
Темир сульфидлари оҳак ёки цианидларнинг нисбатан камроқ миқдорида сўндирилади. Цианидлар фақат биргина оҳак ёрдамида мис сульфидларини темир сульфидларидан ажратишни таъминлайди ҳамда рН 11,5 дан катта бўлганда молибденнинг сўндирилишини олдини олиш мақсадида қўлланилади. Мис-молибден таркибли минералларни флотациялашда муҳит созловчиси сифатида оҳак ишлатилади ва оҳак одатда тегирмонга берилади. Пиритни сўндириш учун оҳакнинг сарфи 250-500 грамдан тортиб бир неча кг ни ташкил этади.
Мис-молибден таркибли рудаларни флотациялашда таркибидаги пиритнинг миқдорига қараб фақат асосий мис-молибден таркибли флотация ўтказилади, пиритни ажратиш учун эса тўғри селектив ёки коллектив флотация қўлланилиб, кейин мис- пиритли коллектив бойитмани селектив ажратиш амалга оширилади. Фақат мисли флотация ўткизишда муҳитнинг рН и 7,5-8,5 чегарада ушлаб турилади, мис ва темир сульфидларини коллектив флотациялашда эса рН 7,5 дан ошмаслиги керак. Мис ва темир сульфидларини тўғри селектив усулида флотациялаш ёки коллектив мис-пиритли бойитмани селектив ажратиш кучли ишқорий муҳит (рН=11-12) да олиб борилади.
Пуч тоғ жинсларининг миқдори 10-15 % ли яхлит мис сульфидларини флотациялаш бўтананинг рН и асосий ва тозалаш флотацияларида 11,5 дан ортиқ тўғри селектив флотация схемаси бўйича амалга оширилади. Бу ҳолда чиқинди тайёр пиритли бойитма ҳисобланади. Пуч тоғ жинсларининг миқдори кўпроқ бўлганда мис-пиритли бойитмани кейин селектив ажратилувчи селектив ёки коллектив схема қўлланилади. Селектив флотация схемаси бўйича мисли флотация чиқиндилари қуюлтирилади ёки тоза сув ёрдамида сода ёки бошқа модификатор қўшиб репулпация қилинади ва тўпловчининг катта сарфида пирит флотацияланади.
Мис ва темир сульфидларининг флотациясида тўпловчилар сифатида ксантогенатлар ёки дитиофосфатлардан фойдаланилади. Энг кўп қўлланиладиганлари этил, бутил (изобутил), изопропил ва амил ксантогенатлар алоҳида ёки иккитаси ё учтаси биргаликда қўлланилади, бу билан уларнинг таъсир қилиш самарадорлиги кўпаяди. Ундан ташқари углеводородли ёғлар ва реагент Z-200 (изопропил-этил-тиокарбомат)дан кенг фойдаланилмоқда.
Углеводородли ёғлар йирик зарраларнинг флотацияланишини яхшилайди, Z-200 реагенти эса мис-минералларини флотациялашда юқори селективликка эга. Бу реагентни, шунингдек изопропил ва изоамил ксантогенатини рудали ва оралиқ маҳсулотни флотациялашнинг охирида бериш мис минералларини пирит ва кварц билан ўсимталаридан ажратишни оширади.
Қисман оксидланган мис минералларини сақловчи мисли рудаларни флотациялашда узун углеводород занжирли (6 дан 8 гача углер+од атомларини сақловчи) ксантогенатларни аэрофлот билан биргаликда ишлатишда юқори самарадорликка эришилади. Агар руда оксидланган мис минералларини сақласа, бўтанага 200-300 г/т натрий сульфиди берилади.
Кўпик ҳосил қилувчи сифатида қайрағоч ёғи, ОПСБ, Т-80, Т-92, Диафрос-250, метилозобутилкарбанол, урчуқ ёғи ва бошқалар берилади.Баъзи ҳолларда бир вақтнинг ўзида иккита кўпик ҳосил қилувчи - қайрағоч ёғи ва метилизобутилкарбанол ёки қайрағоч ёғи ва Диафрос- 250 ва бошқалар қўшилади[39].
Мисли ва мис-молибден таркибли рудаларни бойитишда тўпловчи ва кўпик ҳосил қилувчиларнинг сарфи: 30 дан 50-100 г/т гача тўпловчи ва 20 дан 50-70 г/т гача кўпик ҳосил қилувчи.
Пиритни фаоллаштириш сулфат кислотаси, кремнефторли натрий, углерод гази, темир купороси каби бўтананинг рН ни 7-8 ва ундан пастроққа туширувчи реагентлар билан амалга оширилади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling