Диссертация илмий рахбар: Ж. М. Бекпулатов toshkent 2023 Мундарижа


Download 0.92 Mb.
bet13/16
Sana23.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1652464
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Наргиза диссертация

2.1.2. Кимёвий таҳлил
Руда таркибидаги кимёвий элементларнинг миқдорини аниқлаш учун кимёвий таҳлил ўтказилди. Кимёвий таҳлилга кўра ўртача руда намунаси қуйидаги % ларни ўз ичига олади
        


2.1.3. Гранулометрик таҳлил.
Маҳсулотни йириклиги бўйича таҳлил қилиш бойитиш машиналарининг ишлаб чиқариш унумдорлигини, элак, классификатор, майдалагич ва тегирмонларнинг ишлаш самарадорлигини, рудали ва норуда минералларнинг юзасини тўлиқ очиш учун керак бўладиган йирикликни ҳамда бир қатор муҳим технологик жараёнларнинг параметрларини аниқлашга имкон беради.
Гранулометрик таркибни аниқлаш фойдали қазилма намунасини маълум ўлчамдаги синфларга ажратишдир. Гранулометрик таркиб элаш орқали, седиментация, микроскопик ва бошқа усуллар билан аниқланади.
Тадқиқотлар ўтказишда руда намунасининг гранулометрик таркиби элаклар туркуми ёрдамида ўрганилди.
-3.0 +0 мм гача майдаланган руда намуналарининг гранулометрик кўрсаткичлари. Асосий қимматбаҳо компонентларнинг ўлчам синфлари бўйича тақсимланиши бўйича аниқлаштириш учун руда 3 мм гача майдалангандан кейин элакдан ўтказилади.
2.1.4. Руданинг янчилувчанлиги
Руданинг янчилиш характерини ўрганиш мақсадида 3-0 мм ўлчамдаги руда намунаси 40 мл турдаги лаборатория шарли тегирмонида қаттиқ зарралар: суюқлик: шарларнинг 1:0,5:6 нисбатида янчилди. Янчилган руда 0,2 ва 0,074 мм ли синфлар бўйича ҳўл усулда эланди.Олиб борилган тадқиқотлар Олмалиқ кон - металлургия
комбинати мис бойитиш фабрикасидаги шароитларга мос келиши учун янчишнинг юқоридаги шароити танлаб олинди.
-0,074 мм ли синф чиқишининг вақтга боғлиқлиги 4-жадвалда келтирилган.
4-жадвал
-0,074 мм ли синф чиқишининг вақтга боғлиқлиги.

Руда

-0,074 мм ли синф чиқишининг вақтга боғлиқлиги

Вақт
Чиқиш

0

10

20

30

40

50

60

26,6

48

56

68

77

82

88




Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling