Диссертация иши илмий раҳбар: Муллабоева Н. М. Психология фанлари доктори (DSc), доцент Тошкент 2023 мундарижа


Педагог ходимлар касбий шароитлари ва хусусиятларининг ўзига хослиги ва уларнинг касбий сўнишга таъсири


Download 288.83 Kb.
bet5/17
Sana19.06.2023
Hajmi288.83 Kb.
#1615428
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
«ЎҚИТУВЧИЛАРДА КАСБИЙ СЎНИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ»

1.2. Педагог ходимлар касбий шароитлари ва хусусиятларининг ўзига хослиги ва уларнинг касбий сўнишга таъсири
Педагогик фаолият педагогнинг таълим олувчига тарбиялаш ва таълим беришдан иборат таъсир кўрсатиши бўлиб, унинг шахслилик, интеллектуал ва фаолиятли ривожланишига йўналтирилган ҳамда бир вақтнинг ўзида унинг ўзини ўзи ривожлантириш ва ўзини ўзи такомиллаштириш асоси ҳамдир. Мазкур фаолият цивилизация тарихида маданиятнинг юзага келиши билан, яъни ишлаб чиқариш малакалари ва ижтимоий хулқ-атвор нормаларини яратиш, сақлаш ва авлодларга етказиш вазифаси билан бирга пайдо бўлди. Дж. Брунер фикрича, инсоният фақат ёш авлодни ўқитишнинг фақат учта асосий усулини билади: олий приматларда ўйин жараёнида кўникма компонентлари таркибини ишлаб чиқиш, тузем халқларда контекстда ўқитиш ва бевосита амалиётдан ажратилган мактаб методи. Аста-секин жамият ривожланиши билан биринчи синфлар, мактаблар, гимназиялар очила бошлади. Турли мамлакатларда турли босқичларда ўқитиш мазмуни, мақсадларида жуда муҳим ўзгаришлар юз беришига қарамасдан, мактаб ижтимоий институт сифатида қолди, унинг асосий вазифаси – ижтимоий-маданий тажрибани ўқитувчилар ва педагоглар педагогик фаолияти воситасида авлоддан-авлодга етказишдир.
Ижтимоий-маданий тажрибани бериш шакллари мактаб ривожланиши тарихида ўзгариб борди. Дастлаб у суҳбат (Сократ суҳбати) ёки майевтика кўринишида бўлди; кейин усталар (кулол, кўнчи, тўқувчи ва ишлаб чиқаришга ўргатишнинг бошқа йўналишлари) ишида амалга оширилди ва бунда ўқувчи технологик жараёнда систематик ва мақсадга йўналган ҳолда иштирок этиши, ишлаб чиқариш операцияларини кетма-кетликда ўзлаштириши тақозо этилди, таълим беришнинг кейинги кўриниши вербал насиҳатлар (“амакилар”, руҳонийлар, гувернерлар институтлари)дан иборат бўлди. Вақт ўтиши билан Я.А. Коменский давридан бошлаб синф-дарс ўқитиш кўриниши мустаҳкам ўрин эгаллай бошлади, унда дифференциациялашган кўринишлар дарс, маъруза, семинар, зачет, практикумлар мустаҳкам ўрин эгаллай бошлади. Айтиб ўтиш жоизки, бу ерда педагог фаолиятидаги энг қийин шакл маъруза бўлиб, талаба учун эса семинар, зачетлар қийин фаолиятга айланди. Педагогик фаолият бошқа ҳар қандай инсоний фаолият турлари каби хусусиятларга эгадир. Бу авваламбор, мақсад қўйилганлик, мотивлаштирилганлик, предметлилик хусусиятларидир. Н.В.Кузьмина фикрича, педагогик фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг самаралилигидир. У педагогик фаолият самарадорлигининг бешта даражасини кўрсатиб ўтади.
«I — (минимал) репродуктив; педагог ўзи билган нарсани бошқаларга айтиб бера олади, самарадорлиги минимал..
II — (паст) адаптив; педагог ўз ахборотини аудитория хусусиятларига мослаштира олади, самарадорлиги жуда кам.
III — (ўрта) локал моделлаштирилган; педагог зқувчиларни билим, кўникма, малакаларга ўргатиш стратегияларини эгаллаган ( яъни педагогик мақсад қўя олади, излаётган натижаси борасида ўзига ҳисобот бера олади ва ўқувчиларни ўқиш-билиш фаолиятига кетма-кетликда кириш тизимини танлай олади) самарадорлиги ўртача;
IV — (юқори) ўқувчиларнинг тизимли-моделлаштирилган билимлари; педагог изланаётган билимлар, кўникма ва малакалар тизимини шакллантириш стратегияларини эгаллаган, самарадорлик бор.
V — (олий) ўқувчиларнинг тизимли-моделлаштирилган фаолияти ва хулқи; педагог ўз предметини ўқувчи шахсини шакллантириш воситасига айлантириш стратегияларига эга, самардорлиги юқори.
Педагог фаолияти предметлилиги шундаки, ҳар қандай фаолият тури каби педагогик фаолият ҳам ўз предметига эга. Унга мотивация, мақсадлар, предмет, воситалар, усуллар, маҳсули ва натижа киради. Ўз тузилмавий ташкил этилишида педагогик фаолият ҳаракатлар (малакалар) йиғиндисига эга. Педагогик фаолият предметига таълим олувчиларнинг ўқув фаолиятини ташкил этиш киради.
Педагогик фаолият воситаларига илмий билимлар киради, улар асосида таълим олувчилар тезауруси шаклланади. Билимларни етказиб берувчилар сифатида дарслик матнлари ва уларнинг таълим олувчи томонидан ўқитувчи ёрдамида ташкил этилган кузатишдаги тақдимоти қатнашади (лаборатория ва амалий машғулотлар). Ёрдамчи воситаларга техник, компьютер ва график воситалар киради. Педагогик фаолиятда ижтимоий-маданий тажрибани етказиб бериш усуллари сифатида тушунтириш, кўрсатиш (иллюстрация), масалаларни ечиш борасида ўқувчилар билан ишлаш, таълим олувчиларнинг бевосита амалиёти, тренинглар қатнашади. Педагогик фаолият маҳсули ўқувчининг ўз ичига аксиологик, аҳлоқий-этик, эмоционал-мазмуний, предмет, баҳоловчи таркибларига эга бўлган индивидуал тажрибаси шаклланишида кўринади. Педагогик фаолият махсули имтихон, зачет, масала ечиш мезонлари, ўқув-назорат ҳаракатларини бажаришда баҳоланади. Педагогик фаолият натижаси таълим олувчининг шахслилик, интеллектуал ривожланиши, ўқувчининг ўқув фаолияти субъекти сифатида ривожланиши, такомиллашишида намоён бўлади. Мазкур натижа ўқитиш бошидаги маълумотларнинг ўқитиш тугалланган кейинги натижалар билан таққослашда диагностика қилинади.

Педагогик фаолият энг энг муҳим компонентларидан бири – мотивациядир. Педагогик фаолиятда ҳам ўқув фаолияти каби мотивлар ажратилади. Булар ташқи мотивлар, масалан эришиш мотиви, ва ички, масалан, ўз фаолияти жараёни ва натижасига йўналишдир. Маълум таълим муассасасида ишнинг нуфузлилиги ташқи мотиви, меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш мотиви кўпинча шахслилик ва касбий ўвиш, ўзини ўзи актуаллаштириш мотивлари билан бирга мос келади.


Шу билан бирга педагогик фаолиятда катта одам ва бола ўзаро муносабатлари махсус шакли сифатида устунлик қилиш ёки ҳокимлик мотиви каби ориентация ҳам юзага келади. Педагогик қобилиятларни тадқиқ этган олимлардан бири Н.А.Аминов фикрича, педагогик фаолиятга ҳукмронлик қилиш мотиви қандай алоқаси борлигини кўрсатиш учун Г.А.Мюррейнинг 1938 йилда келтирган устунлик қилишга эҳтиёж ҳақидаги нуқтаи назарини кўриб чиқиш лозим. Г.А.Мюррей фикрича, устунлик қилиш эҳтиёжлари белгилари ёки эффектига қуйидаги хоҳишлар киради:
Ўзининг ижтимоий атрофини назорат қилиш;
- бошқа одамлар хулқига таъсир кўрсатиш ва уларни маслаҳат, рағбатлантириш, уларга буйруқ бериш орқали йўналтириш;
- бошқаларни ўз эҳтиёжлари ва ҳиссиётларига мос равишда иш тутишга ундаш;

  • Улар билан ҳамкорликка эришиш;

— бошқаларни ўзининг ҳақ эканлигига ишонтириш.
Н.А.Аминов яна шуни таъкидлайдики, мазкур истакларга маълум ҳаракатлар мос келади, ва улар Г.А.Мюррей томонидан гуруҳларга ажратилган:
— ўзига қаратиш, ишонтириш, кўндириш, бошқариш, ташкил этиш, раҳбарлик қилиш, назорат қилиш;
— бўйсундириш, бошқариш, хокимлик қилиш, шартлар қўйиш, муҳокама қилиш, қонунлар ўрнатиш, нормалар киритиш, хулқ атвор қоидаларини тузиш, қарорлар қабул қилиш;
— таъқиқлаш, чегаралаш, қаршилик кўрсатиш, жазолаш, мустақилликдан маҳрум қилиш;
— мафтун қилиш, эришиш, ўзига қулоқ солишг мажбур қилиш, тақлидчиларга эга бўлиш, модани ўрнатиш.
Ҳокимлик феноменини тушунтириш назариялари асосида (А. Ад­лер, Д. Картрайт, Дж. Френч, В. Равен, Д. Мак-Клелланд ва бошқалар) Н.А. Аминов Адлернинг такомиллашишига, устунлика ва ижтимоий хокимликка эришишга интилишни шахс сифатида ривожланиш етакчи мотивлари мажмуасидаги роли ҳақидаги тезисини келтириб ўтади.
Ўқув-педагогик жараёнда ҳокимлик ресурсларини таҳлил қилиш учун Дж. Френч ва В. Равен томонидан келтирилган классификация муҳим аҳамият касб этиши жуда кўп муаллифлар томонидан эътироф этилади. Бунда хокимлик мотивларидан баъзи бирлари (тақдирлаш, жазолаш) ўқитувчи педагогик ҳаракатлари билан мос келади Н.А. Аминов (1990).
Мак-Клелланд бўйича мотивлашиш босқичлари ҳам алоҳида эътиборга молик. Хокимлик мотивига бундай ёндашувни таҳлил қила туриб, Н.А.Аминов шуни таъкидлайдики, Мак-Клелланд хокимлик мотиви ривожланишининг тўртта босқичини ажратибгина қолмасдан(асимиляция, автономлик, ўзини ўзи тасдиқлаш ва самарадорлик) улардан ҳар бирини умр даврлари ривожланиши нуқтаи назаридан тахлил қилиб беради. Биринчи босқич асоси (нимадир менга куч беради) она ва бола муносабатларидир. Хокимликка йўналганлик нуқтаи назаридан ҳаётнинг кейинги йилларида у қўллаб-қуввватлаш, ҳимоя қилиш, илҳомлантириш, таъсирлантириш, яъни индивидда ўз кучини ҳис қилишни кучайтириш билан боғлиқ одамлар билан ўзаро муносабатларни билдиради. Иккинчи босқич (“мен ўз-ўзимга куч бераман) ўрта болалик даврига тўғри келади, бунда онадан мустақилликка эришиш ва ўз хулқ-атворини назорат қилишга эришиш билан боғлиқ эхтиёжлар назарда тутилади. Учинчи босқич («Мен бошқаларда таассурот қолдираман”) ўсмирни билдиради, унинг учун авторитетлар тез ўз кучини йўқотади, у дўстларини тез тез алдмаштиради, унинг мусобақада қатнашиши бошқа одамлар устидан ғалаба қозониш имконияти билан характерланади. Тўртинчи босқич («Мен ўз бурчимни бажаришни хохлайман”) етуклик даврига мос келади, яъни катта одам ўзини қандайдир ишга ёки маълум ижтимоий гуруҳга хизмат қилишга бағишлайди.
Табиийки, педагогик фаолият мотивациясини таҳлил қилиш учун хокимлик мотиви ривожланишининг энг сўнгги босқичи катта аҳамият касб этади. Муаллифлар фикрича, педагогик фаолиятни танлашдаги мотивацион соха асосида доимо бошқаларга яхшилик қилиш )билим орқали ёрдам бериш) ётади. Мазкур ҳолат педагогик фаолият муваффақияти учун ҳам муҳим. Ёрдам кўрсатиш, альтруистик (просоциал) хулқ деганда бошқа одамлар манфааатига қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар тушунилади. Бундай позиция ўқитиш мотивациясига ҳам мос келади, гарчи бошқа асосда ифодаланган ва бошқа терминларда келтирилган бўлса-да.
Ҳар қандай касбий фаолият ҳақида гап кетганда, К.К.Платонов таърифида фаолиятнинг аосий белгилари англанганлиги ва мақсадга йўналганлигидир. Г.В.Суходольский нуқтаи назаридан фаолиятнинг асосий тушунчавий аппарати ўз ичига қуйидагиларни олади:
- “фаолият субъектини”;
- “фаолият морфологиясини”;
-“фаолият мотивацияси ва функциясини;
- «фаолият динамикасини”;
- “фаолиятлар хилма-хиллиги1”.
Муаллиф фикрича умумпсихологик категория сифатида фаолият иерархик даражага эга. У ўз ичига типларни, синфларни, синфости тузилмаларини, соҳаларни (шуғулланиш тури), ихтисосликларни, предметни (ихтисослашув) қамраб олади. Айтилганлардан келиб чиқадики, шифокор касбий фаолияти – меҳнат фаолияти синфи бўлиб, мақсадлар йиғиндисига эришиш учун мўлжалланган ҳамда маълум хусусиятлар ва сон характеристикаларига эгадир.
Кейинги тадқиқотлар мантиқи “касбий фаолият”, “касб”, “ихтисослик” тушунчаларининг ўзаро алоқадорлигини кўриб чиқишни талаб этади, уларнинг берилиши турли муаллифлар томонидан турлича талқин этилган.
К.К.Платонов касбни яшаш манбаи бўлган ва мос ўқув юртларидаги таълим билан таъминланувчи, маълум билимлар, кўникма ҳамда малакалар мавжудлигини талаб қилувчи меҳнат фаолияти сифатида аниқлайди. Бу таърифга Ю.В.Котелова томонидан берилган таъриф яқинроқ бўлиб, унга кўра касб – бу фаолиятнинг типик, тарихан шаклланган шаклидир, у ижтимоий маънода зарур, уни бажариш учун ишчи маълум билимлар, кўникма ва малакалар йиғиндисига, шунингдек, мос қобилиятлар ва шахслилик хусусиятларига эга бўлиши зарур. “Касбий тайёргарлик” тушунчаси мазмунини қараб чиқиб, Т.П.Водолазская ва Г.С.Никифоров шуни таъкидлайдиларки, ихтисослик фаолият предмети орқали очилади. У истаганча тор ёки кенг бўлиши мумкин, лекин ҳар қандай ҳолатда – бу мос илмий предмет орқали акс этувчи объектив реалликнинг бирмунча бўлимлари ҳақидаги билимлар йиғиндисидир. Касб – объектив зарур, мақсад орқали аниқланган, реалликнинг мазкур бўлими билан боғланган фаолиятнинг алоҳида туридир. Мазкур таърифларга таянган ҳолда муаллифлар шундай хулосага келадиларки, бир ихтисослик доирасида реал тарзда ҳар бири ўз мақсадига жавоб берувчи мустақил касблар мавжуд.
Г.М.Богословский тадқиқотларида таъкидланишича, “конкрет инсон нуқтаи назаридан касб – бу шундай фаолиятки, унинг ёрдамида мазкур шахс жамият ҳаётида иштирок этади ҳамда у яшашнинг моддий воситалари асосий манбаидир”.
Е.А.Климов томонидан очиб берилувчи “касб” тушунчаси янада тўлароқ характерга эга. Касб бу:
- шундай соҳаки, унда инсон меҳнат субъекти сифатида ўз функцияларини амалга оширади;
- маълум турдаги меҳнат вазифаларини амалга оширувчи кишилар жамоаси;
- инсонга хос тайёргарлик (билимлар, кўникмалар, малакалар), улар туфайли инсон маълум турдаги меҳнат функцияларини бажариш имкониятига эга бўлади;
- фаолият, профессионал иши, яъни меҳнат ва касбий бажариладиган функцияларни амалга ошириш жараёнининг ўзи2.
Педагог касбий фаолияти, машғулотлар тури каби, педагогика соҳасига тааллуқли бўлиб, бир нечта соҳалар (ихтисосликларни) ва фаолиятнинг турли-туман предметлари –ихтисослашувни ўз ичига олади. Ўқитувчи касбий фаолияти таҳлили профессионализм категориясини қўллашни тақозо этади. А.К.Маркова профессионализм талқинининг бир нечта жабҳаларини кўрсатиб ўтади. Биринчиси – бу “норматив профессионализм” бўлиб, меҳнатни муваффақиятли бажариш учун зарур бўлган инсондаги шахслилик хусусиятлари йиғиндиси сифатида қаралади. Бошқа маънода профессионализм тушунча сифатида психик сифатлар зарурий норматив тўпламига эга бўлган меҳнат субъекти характери стикасини акс эттиради. Ва ниҳоят, профессионализм меҳнат субъекти юқори баҳога лойиқ бўлгандаги норматив функцияларини бажариш сифати тушунилади3. А.К.Маркова шахс профессионализмининг икки томони ва еттита мезон гуруҳлари, ўзига хос босқичлари ва поғоналарини, шунингдек, ички ўзаро алоқадорлиги касбий фаолиятнинг объектив жараёнлари сифатида шартланган бешта профессионализм даражасини ажратиб кўрсатади. Бу даражалар қуйидагилар:

  • профессионализмгача бўлган даража;

  • профессионализм;

  • суперпрофессионализм;

  • профессионал бўлмаган ёки қалбаки профессионализм;

  • профессионализмдан кейинги даража.

Педагогика институти талабаларида шахсий сифатлар шаклланишини ўрганган С.Х.Жалилова “идеал ўқитувчи бўлажак ўқитувчи шахини ривожлантиришнинг асосий воситаси эканлигини таъкидлайди.
Ф.Хайдаров, Н.Х.Халилова ўқитувчининг энг муҳим шахсий сифатлари ичида қуйидагиларни эътироф этадилар: ижтимоий жавобгарликни ҳис этиш, олийжаноблик, ақл-фаросат, маънавий поклик ва маърифт бўйича юксак мақсадларга мос келиши, сабр-тоқатлилиик, матонатлилик, ўзини ўзи доимий ривожлантириш ва такомиллаштириш ва х.к4.
В.А.Кан-Калик фикрича, ўқитувчининг индивидуал сифатлари бир вақтнинг ўзида икии даражали талабларга жавоб бериши керак. Биринчи даражадаги талабларга ўқитувчига касб эгаси сифатидаги талаблар қўйилиши киради. Улар ижтимоий формациялар, ўқув муассасалари, ўқув предметига боғлиқ эмас. Мазкур талабларга ҳар қандайўқитувчи, у қандай ўқув муассасасида, қайси фандан меҳнат қилмасин жавоб бера олиши керак. [23, c.298]
Н.В.Кузьмина, А.И. Щербаков таъкидлашларича, ўқитувчида ўизини ўзи баҳолаш адекватлиги, хавотирланишнинг маълум оптимуми бўлиши зарур ва улар педагогнин интеллектуал фаоллиги, мақсадга йўналганлиги, тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги, камтаринлигини таъминлайди. Айниқса педагогдаги ўқувчилар психик ҳолатларини тушуна олиш, эмпатия, ижтимоий ўзаро таъсирга бўлган эҳтиёжнинг мавжуд бўлиши жуда муҳимдир. Тадқиққотчилар томонидан педагогик такт масаласига алоҳида ўрин берилади. Унда педагогнинг умумий маданияти ва юқори профессионализми намоён бўлиши таъкидланади5.
Ф.Н.Гоноболин педагогик қобилиятлар структурасига кирувчи қуйидаги жабҳаларни келтиради: ўқув материалини ҳамма учун тушунарли қила олиш, ўқувчиларга педагогик-иродавий таъсир кўрсатиш, ўқувчилар жамоасини ташкил эта олиш, талабаларга нисбатан меҳрли бўлиш, педагогик такт, нутқ мазмунлиги ва ёрқинлиги, ўқув предметини ҳаёт билан боғлай олиш қобилияти, кузатувчанлик, педагогик талабчанлик ва х.к6.
Педагогик қобилият - бу қобилият турларидан бири кишнинг педагогик фаолиятга яроқлилигини ва шу фаолият билан муваффақиятли шуғуллана олиши аниқлаб беради. Дидактик қобилиятлар - бу болаларга ўқув материалларни аниқ ва равшан тушунтириб, осон-қилиб етказиб бериш, болаларда фанга қизиқиш уйғотиб, уларда мустақил фасл фикрлашни уйғота оладиган қобилиятлардир.
Дидактик қобилиятларга эга бўлган ўқитувчи зарурат туғилганда қийин ўқув материаларни осонроқ, мураккаброғини соддароқ, тушуниши қийин бўлганини тушунарлироқ қилиб ўқувчиларга мослаштириб бера олади. Перцептив қобилиятлар - бу талабанинг ички дунёсига кира билиш, психологик кузатувчанлик, ўқувчи шахсининг вақтинчалик психик ҳолатлари билан боғлиқ нозик томонларини тушуна билшидан иборат қобилиятдир.
Иккинчи даражадаги талаблар ўқитувчидан педагогик фаолият учун шахс сифатида тайёр бўлишни талаб этади. Тайёргарлик деганда кенг ва профессионал тизимли компетентлик, қатъиятлилик, ижтимоий-аҳамиятли йўналганлик, шунингдек коммуникатив ва дидактик эҳтиёжлар, муомалага эҳтиёж, тажриба алмашишга бўлган эҳтиёжлар мавжудлиги тақозо этилади.
Касбий фаолият педагог меҳнатининг энг муҳим томонларидан бири бўлиб, мустақил ҳодиса сифатида чуқур таҳлилни талаб этади. Касбий фаолиятни таҳлил қилишга турлича ёндашувлар мавжуд. Педагогик фаолиятни психологик таҳлил қилишга тизимли ёндашув унинг элементлари сифатида мутахассис эталонини кўриб чиқади (43). Натижавий мақсад сифатида мутахассиснинг унинг касбий фаолияти моделида акс этган эталони қатнашади, бу мақсадга эса бевосита “объект” (ўқувчи) эришади. Педагогик фаолиятни психологик тахлил қилишга тизимли ёндашувнинг бошқа бир варианти ўз ичига педагогнинг эҳтиёж-мотивацион сохаси, унинг мақсадлари, перцептив компонентлари, коммуникатив малакалари, ўз фаолиятидан қониққанлигини мужассамлаштирган интраиндивидли тизимни ўрганади (68). Бундай тизимнинг ташкил этувчи элементи турлича кўринишда бўлиши мумкин бўлган исталган натижани акс эттирувчи мақсаддир. Педагогик фаолиятни психологик таҳлил қилишга тизимли ёндашув дастури ўз ичига уни ўтказишнинг бир қанча умумий асосларини олади:
Касбий фаолиятга мослашувнинг индивидуал шаклларини таҳлил этиш кенглиги ва педагог нопрофессионализми феномени психологик жабҳаси касбий дезадаптация, шахсдаги деформация ёки “ёниш” шунингдек, узлуксиз касбий таълим жараёнидаги маълум нуқсонлар, касбий тажрибанинг етишмовчилиги сифатида қараш мумкин.
Е.А.Климов тадқиқотларида инсон тараққиёти ёш даврлари ва унинг профессионализация жараёнининг ўзаро алоқадорлиги асосланган, “оптант”, “адепт”, “адаптанта”, “интернал”, “уста”, “обрў”, “мураббий” тушунчаларини ҳам киритади.
Бевосита профессионализм категорияси билан психик сифатлар йиғиндиси, мустақил ва масъулият билан ҳаракат қилиш имкониятини берувчи психик ҳолат, инсон томонидан маълум меҳнат функцияларини бажариш малакасига эга бўлиш” сифатида таърифланувчи профессионал компетентлик тушунчаси боғлиқ(34). Бинобарин, шахслилик тайёргарлигининг бундай даражаси касбни қабул қилиш, маълум тадқиқотларга таянган ҳолда индивидуал-шахслилик мослашувининг юқори даражаси таъминланар экан (22), профессионал компетентликни меҳнат субъектининг мустақил ва масъулият билан ҳаракат қилиши, субъектнинг фаолиятга касбий-шахслилик мослашувининг юқори даражасини сақлаган ҳолда маълум меҳнат вазифаларини бажариш қобилияти ва малакасига эга бўлиш имкон берувчи психик сифатлари йиғиндиси, психик ҳолати сифатида таърифлаймиз. Ўқитувчи фаолияти таҳлили фаолиятни тадқиқ этиш методологиясида шаклланган маълум талабларни ҳисобга олган ҳолда қурилади (7).
Шундай қилиб, ўқитувчилик касби ўзига хос хусусиятларга эга ва шу билан бирга шифокорлик касби ихтисослигига қараб иш шароитлари, касбий муҳим сифатларига кўра тафовутланади.
Самарали касбий фаолият сифатида процессуал ва натижавий кўрсаткичлар юқори бўлган фаолият ҳисобланади. Бунда педагогнинг касбий фаолиятидаги нуфузли кўрсаткич натижаларга (ижобий ўзгаришларга), ўқувчилар психологик ривожланишининг ижобий силжишларига қараб белгиланади. Шу билан бирга А.К.Маркова фикрича педагоглик касбида процессуал кўрсаткичлар роли, яъни у ёки бу натижаларга эришишга олиб келувчи таъсир воситалари ва муҳитнинг роли катта. Педагог профессионализми унинг касбий фаолияти шароитида ўзини турлича намоён қилади. Педагог учун касбий фаолиятнинг турли шароитларида бир томондан касб талабларига мос келиш, бошқа бир томондан эса – ўизни касбий ривожлантириш мантиқига риоя қилиш, ҳар қандай ҳолатларда ҳам ички турғунликни сақлаш муҳимдир.
Э.Ғ.Ғозиев фикрича идеал педагогда такт бошқани тушуна олиш малакаси хушмуомалалик, мулоқотмандлик касбий сифатлардан ҳам кўра кўпроқ аҳамиятга эгадир7.Дунёқарашнинг кенглиги, ҳар томонлама билимга эга бўлиш ва ёндош фанлардан яхши хабардор бўлиш, машғулотларни ўтказа олиш малакаси олий қув юрти ўқитувчисининг энг мухим касбий сифатлариан биридир. Касбий маҳорат, талабалар билан индивидуал иш олиб бориш малакаси, қўрқитиш ва бақириш билан эмас, мантиқ билан ишонтира олиш ҳам муҳим ҳислатлардандир.
Шундай қилиб, ўқитувчи касбига қўйиладиган талаблар борасида олиб борилган тадқиқотлар, билдирилган фикрлар ва илгари сурилган ғоялар доираси жуда хилма-хил бўлиб, замон талаби ўзгариши билан ўзгариб боради.

Download 288.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling