Диссертация иши илмий раҳбар: Муллабоева Н. М. Психология фанлари доктори (DSc), доцент Тошкент 2023 мундарижа


Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили)


Download 288.83 Kb.
bet4/17
Sana19.06.2023
Hajmi288.83 Kb.
#1615428
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
«ЎҚИТУВЧИЛАРДА КАСБИЙ СЎНИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ»

Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили). Турли касблар соҳасига кирувчи мутахассисларда касбий стресс ва касбий сўниш юзага келиш механизмларининг ўзига хослиги, омиллари ва хусусиятлари В.Д.Менделеевич, Р.М.Грановская, В.Ю.Рибников, Е.Н.Ашанина, Д.Шульц, Н.Е.Водопьянова, Е.С.Старченкова, А.И.Губин, В.И.Евдокимов, В.В.Бойко, Л.И.Ларенцова, А.П.Зильбер, К.М.Лебединский ва бошқалар ишларида батафсил илмий жиҳатдан таҳлил этилган.
Мамлакатимиз олимларидан Э.Ғ.Ғозиев, Ғ.Б.Шоумаров, Н.М.Мажидов, Д.Г.Мухамедова, Р.Гайнутдинов, В.М.Каримова, Ш.Р.Баротов, А.Р.Расулов, И.И.Махмудов, Э.Н.Сатторов ва бошқалар турли касб эгалари касбий компетентлигининг шаклланиши, уларда касбий муҳим сифатлар намоён бўлиш хусусиятлари, шунингдек, касбий сўнишни олдини олиш чоралари бўйича бир қатор илмий ғояларни илгари сурганлар ва амалий тавсиялар берганлар. Адабиётлар таҳлили ўқитувчилардаги касбий сўниш ҳолатларини ўрганишга бағишланган илмий ишлар жуда озчиликни ташкил этишини кўрсатди.
Тадқиқотда қўлланилган методикалар тавсифи. Ўқитувчиларда касбий сўниш ҳолатларини ўрганиш мақсадида қуйидаги методикалардан фойдаландик: Бойконинг “Эмоционал сўниш” методикаси, Роттернинг “Субъектив назорат даражаси”, Г.Айзенкнинг “Индивидуал-типологик хусусиятларни аниқлаш” тести олинди.
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти тадқиқот мавзуси бўйича мамлакатимиз ва хориж олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотларнинг батафсил таҳлил қилинганлиги, мавжуд илмий маълумотлар янги тадқиқот натижалари билан бойитилганлиги, олинган натижалар ўқитувчилар билан профилактик ишлар олиб бориш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги билан асосланади.
Иш тузилмасининг тавсифи. Мазкур магистрлик диссертацияси кириш, учта боб, хулоса, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган.


I БОБ ЗАМОНАВИЙ ПСИХОЛОГИЯДА КАСБИЙ СЎНИШ МУАММОСИНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК ТАҲЛИЛИ
1.1. Касбий сўниш синдроми муаммосига назарий ёндашувлар
Адабиётлар таҳлилига кўра касбий сўниш салбий эмоцияларнинг ичда тўпланиши натижасида юзага келади. Касбий сўниш кўпинча иш шароитлари ва касб жойлари номуқим ва беқарор бўлган касб эгаларида, биринчи навбатда “инсон-инсон” тизимида фаолият юритувчи касб эгаларида учрайди. Сўнгги йилларда ривожланган мамлакатларда бу ҳолат кўпроқ учраши қайд этилмоқда.
Касбий сўниш бу узоқ давом этган сурункали стресс натижасида ривожланадиган синдром бўлиб, меҳнат қиладиган инсонни эмоционал-энергетик ва шахслилик ресурсларининг ҳолдан тойишига олиб келади. Г.Селье таърифига кўра, касбий ёниш умумий адаптацион синдром – ҳолдан тойиш босқичининг учинчи фазаси ёки дистрессдир.
Э.Морроу касбий сўнишни “психологик ўтказманинг ёнишдаги ҳиди” деб атайди. Инсонларнинг қандай гуруҳлари касбий сўнишга берилувчан бўлади.
Биринчидан, касбий сўнишга хизмат тақозоси билан турли инсонлар, таниш ва нотанишлар билан мулоқотда бўладиган касб эгалари киради. Авваламбор, бу раҳбарлар, савдо менеджерлари, тиббиёт ходимлари, ижтимоий иш ходимлари, консультантлар, ўқитувчилар, ички ишлар ходимлари ва бошқалардир. Бинобарин, касбий сўнишга биринчи навбатда интравертлар, индивидуал-психологик хусусиятлари касб талабларига мос келмайдиган, коммуникатив қобилиятлари паст одамларда кўпроқ кузатилади. Улар алоҳида ғайрат билан ажралиб турмайдилар, тортинчоқ, одамови бўлиб, айнан улар ташқи муҳитга ўз салбий кечинмаларини “чиқара” олмайдилар ва эмоционал дискомфортни бошдан кечирадилар.
Иккинчидан, касбий ёниш синдромига касби билан боғлиқ ички низоларга эга одамлар кўпроқ берилиши аниқланган. Ҳам ишни, ҳам оилани бараварига олиб боришга интилган аёллар, ишхонада ўз имкониятлари ва қобилиятларини кўз-кўз қилишга интиладиган ходимлар, рақобатга интилувчан инсонлар кўпроқ берилар эканлар.
Учинчидан, касбий фаолияти беқарорлик, нотинчлик, ўткир ҳодисаларга бой бўлган касб эгалари, иш жойини йўқотиб қўйишдан қўрққан инсонлар ҳам касбий сўнишга тез берилар эканлар.
Тўртинчидан, инсон янги, ноодатий шароитга тушганда, ўзининг юқори самарадорлигини кўрсатиши зарур бўлганда ҳам шундай ҳолат юзага келиши мумкин.
Бешинчидан касбий сўниш синдромига йирик мегаполиисда, жамоат жойларида нотаниш инсонлар билан доимий мулоқотда бўлишга мажбур инсонлар учрайдилар.
Шунингдек, муаллифлар фикрига кўра, саломатлиги яхши бўлган, ўз жисмоний ҳолати ҳақида доимий қайғурадиган, спорт билан шуғулланадиган, ўзини ўзи баҳолаш даражаси юқори ва ўзига ионган, ўз имкониятлари ва қобилиятларини тўғри баҳолайдиган инсонларда касбий сўниш минимал даражада учраши қайд этилган. Касбий стрессни муваффақиятли енга оладиган ва зўриқиш шароитларида конструктив ўзгара оладиганлар, ҳаракатчан, очиқ, мутақил ва ўз кучига таянадиган инсонларда ҳам касбий сўниш учрамаслиги эътироф этилади. Ва ниҳоят ксбий сўнишга барқарорлик ўзида позитив, оптимистик установкалар ва қадриятларни шакллантира оладиган ва қўллаб-қувватлайдиган шахсларда ҳам деярли учрамаслиги аниқланган.
“Ёниш синдроми” терминининг ўзи америкалик психиатр Х.Дж.Фрайденберг томонидан 1974 йилда психологик ва тиббий амалиётга киритилган бўлиб, ацни пайтда мазкур синдром тиббий аралашувни талаб қилиши Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти томонидан касалликларнинг Халқаро классификациясига киритилган. Касбий сўниш синдроми симптомларини мутахассислар учта гуруҳга ажратадилар:
1. Психофизик симптомлар бўлиб, буларга қуйидагилар киради:
Доимий, ўтиб кетмаган чарчоқлиикни фақат кечқурун эмас, балки эрталаб ҳам ҳис қилиш, гарчи яхши ухлаган бўлса ҳам (сурункали чарчаш белгиси);
2. эмоционал ва жисмоний чарчоқликни ҳис қилиш;
3. ташқи муҳит ўзгаришларига сезгирлик ва реактивликнинг пасайиши (янги нарсага бефарқлик, хавфли вазиятдан кучли қўрқиш);
4.Умумий астенизация(ҳолсизлик, фаоллик ва энергиянинг пасайиши, қонда биохимик моддалар ва гормонал кўрсаткичларнинг камайиши);
5. тез-тез сабабсиз бош оғриши, ошқозон-ичак тизими бузилишлари;
6. вазнни тез йўқотиш ёки ортиши;
7. тўлиқ ёки қисман уйқусизлик;
8. доимий тормозлашган, уйқучан ҳолат, кун давомида доимий уйқу келиши;
9. жисмоний юклама ёки эмоционал зўриқишда нафас қисиши;
10. ташқи ва ички сенсор сезгирликнинг кескин пасайиши;
11. умрнинг қисқариши (айниқса эркакларда).
Ижтимоий-психологик симптомларга қуйидагилар киради:
1. бефарқлик, зерикиш, пассивлик, депрессия;
2. юқори қўзғалувчанлик;
3. тез-тез “портлаш”;
4. доимий равишда негатив эмоцияларни кечиниш, хаттоки ташқи сабаблар бўлмасада, айбдорлик ҳисси, аламзадалик, уялиш, тортинчоқлик, сиқилиш;
5. англанган безовталаниш;
6. гипермасъулиятлилик ҳисси, худди иши ўхшамайди ёки инсон ўзи бу ишни уддасидан чиқа олмайди;
7.ҳаётий ва касбий установкаларга умумий негатив установкалар(қанча ҳаракат қилсангда, барибир бўлмайди).
Хулқ-атвор симптомларига қуйидагилар киради:
1. бажарадиган иши тобора оғирроқ ва мураккаброқ бўлиб бораётгандек туюлади;
2. ходим ўз иш вақтини кескин ўзгартиради, ишга анча эрта келиб, жуда кеч кетади ёки бунинг акси);
3. объектив зарурат бўлиш-бўлмаслигидан қатъий назар ишни уйига обкетади, лекин уйида ҳам қилмайди.
4. раҳбар қарор қабул қилишдан бош тортади, ҳар хил баҳоналар ўйлаб топади;
5. ўзининг бефойдалилигини ҳис қилиш, ташаббускорликнинг йўқолиши, ишга ва унинг натижаларига бефарқлик;
6. муҳим, устувор вазифаларни бажармасдан, майда деталлар устида узоқ вақт ушланиб қолиш, элементар автоматик бажариладиган ишларга ҳам узоқ вақт сарфлаш;
7. бошқа ходимлар ва мижозлардан узоқлашиш, нообъектив танқидийлик;
8. спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, кўп чекиш.
Шуниси қизиқки, касбий ёниш синдроми юқумли характерга эга бўлиб, бутун бир ташкилот доирасида авж олиши мумкин. Бунга энди кўпроқ раҳбарлар сабаб бўлиб, ўз ходимларига ҳаддан зиёд талаблар қўйиб, бажариб бўлмайдиган топшириқлар берганида, меҳнат натижаларинин баҳолаш мезонлари объектив бўлмаганида, персонални мотивлаштириш ва стимуллаштириш системаси мавжуд бўлганида юзага келиши аниқланган.
Бир қатор тадқиқотларда аниқланишича касбий сўниш даражасининг ортиб бориши касбий стрессларга ҳам боғлиқ. Л.Роуи касбий сўниш синдромининг психологик стресс ва стрессга барқарорликнинг паст даражаси, иродавий сифатлар ва чидамлиликнинг пастлиги билан изоҳлайди.
Ўз навбатида иш жойларидаги стресслар бевосита профессионал сўниш билан ҳам боғлиқ. Касбий сўниш биринчи навбатда унинг иккинчи компоненти, яъни деперсонализация, инсонлар билан ишлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва ёрдам бериш соҳасида учрайди. Касбий сўниш бунда касбий кризис сифатида ҳам баҳоланади, биринчи навбатда ўзгаришлар шахслараро ўзаро муносабатлар тизимида, ўзаро таъсирга киришиш жараёнида кузатилади. Шифокор одамларни, яъни беморни кўргиси келайди, тез чарчайди, бефарқлик қилади, меҳнатидаги самарадорлик тушиб кетади. Т.Ю.Фокина касбий сўниш нисбатан ёшроқ шифокорларда учрашини қайд этади, чунки ёшлар иш ўринларига келиб, реал вазият билан тўқнаш келганларида касбий “шок”ка тушадилар. Айниқса бу ҳолат шифокорларнинг 7,3 %ида кучли намоён бўлади. Бир вақтнинг ўзида касбий сўнишнинг алоҳида белгилари 57,3% ҳолатларда кузатилади. Шу тариқа муаллифнинг фикрига кўра, касбий сўниш 30 ёшгача бўлган шифокорлар ўртасида кўпроқ учрайди, мазкур ҳолат ёш шифокорларда дезадаптациянинг юқори даражасидан далолат беради. Ўқитувчиларда эса касбий сниш феномени болаларга нисбатан қаҳр-ғазаб, дарс ўтказишни истамаслик ҳаммани ва ҳамма нарсани баҳолаш, доимий бўлар-бўлмас насиҳатгўйлик қилиш, кўп ҳолатларда болаларга нисбатан агрессивлик кўринишида бўлади.
Шу тариқа илмий тадқиқотларда ўқитувчилик касби энг мураккаб меҳнат турлари қаторига киритилади, мазкур касб доимий равишда субъектдан ўз устида ишлашни, ҳар томонлама такомиллашишни, шахслилик ва касбий сифатларини ривожлантириб боришни талаб этади. Бинобарин бошқа соҳа вакилларига қараганда педагогика соҳаси ходимларида профессионал касалликларга чалиниш кўрсаткичлари жуда юқорилиги таъкидланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотлариа қараганда ўқитувчиларда сурункали соматик касалликлар кўпроқ учрайди.

Download 288.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling