Диссертация иши илмий раҳбар: Муллабоева Н. М. Психология фанлари доктори (DSc), доцент Тошкент 2023 мундарижа


“Субъектив назорат даражаси” методикаси ва олинган натижалар таҳлили


Download 288.83 Kb.
bet9/17
Sana19.06.2023
Hajmi288.83 Kb.
#1615428
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
«ЎҚИТУВЧИЛАРДА КАСБИЙ СЎНИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ»

2.3. “Субъектив назорат даражаси” методикаси ва олинган натижалар таҳлили.
Бу экспериментал психологик методика ҳар хил ҳаётий вазиятларда текширилувчиларда субъектив назорат даражасини аниқлашга ёрдам беради. Бу методика клиник психодиагностикада ҳам, касб танлашда ҳам, оилавий маслаҳатда ҳам бирдек самаралидир. Методика Бехтерев номидаги илмий тадқиқот институтида ишлаб чиқилган.
Шунга ўхшаш методлар биринчи АҚШда 60 йилларда ишлаб чиқилган. Уларнинг ичида энг таниқлиси Лж.Роттернинг локус назорати ҳисобланади. Бу шкала икки принципиал ҳолатларга асосланади.

  1. Инсонлар ўзи учун муҳим бўлган воқеалар бўйича бир биридан фарқланадилар икки хил локализация мавжуд экстерналлик ва интерналлик. Экстерналлик ҳолатида ўзи билан содир бўлаётган воқеалар ташқи кучлар, ходисалар, бошқа инсонларнинг таъсири остида содир бўлади деб ҳисоблайдилар. Ҳар қандай инсон ёки интернал ёки экстернал бўлиши мумкин.

  2. Локус назорат ҳар бир воқеа учун универсал ҳисобланади, у ҳаёт давомида ҳар хил ҳолатларга дуч келиши мумкин. Бунда муваффақият вақтида, мағлубият вақтида ўзини қандай назорат қилишини белгилашимиз мумкин, ҳар бир савол ҳар жабҳага бағишланиши мумкин.

Экспериментал тадқиқотлар шуни кўрсатдики, шахснинг хатти ҳаракатлари экстернал ва интерналликка боғлиқ экан. Экстернал локусга хос бўлган инсонларда ҳаётий воқеаларга енгил қараш мавжуд, улар ҳар қандай ҳолатларда ташқи муҳитни айбдор қилишлари мумкин. Интерналлар экстерналлардан фарқли ўлароқ бошқаларнинг таъсирларига кам тушадилар, уларни бошқараётган вақтда улар қаршилик кўрсатадилар. Интернал локус назоратига хос бўлган инсонлар бир ўзлари ишлашни ёқтирадилар. Эксиерналлар учун бунинг тескариси хосдир.
Интерналлар ва экстерналлар ҳам ҳар хил ижтимоий вазиятлар орқали фарқланадилар. Интерналлар вазиятлар ҳақида маълумотларга эга бўладилар. Интерналлар ўта масъулиятли ҳисобланишади.
Экстерналллар ва интерналларни аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, шахслараро муносабатларда интерналлар машҳурдирлар, улар ўзларига ишонадилар ва катта сабр тоқатга эгадирларюқори интерналлик ва ижобий ўзини ўзи баҳолаш орасида катта алоқа мавжуд экан. Интерналларда ўзининг соғлиқларига нисбатан кўпроқ эътибор бериш кузатилди, улар ўз ҳолатлари бўйича кўп маълумотларга эгадирлар. Улар соғлиқларига эътибор берганликлари учун даволашга кам мурожаат қиладилар.
Экстерналларда ҳавотирлик, депрессия, психик касалликлар орасида боғланиш мавжудлигини кузатишимиз мумкин.
Буларнинг ҳаммаси шахсий характеристикани кўрсатишда, ммаълум бир фаолиятларда ўзини фаол ҳис қилиши ёки суст хатти ҳаракатни амалга оширишини аниқлашда керак бўлади. Бу методика эмпирик тадқиқотларга асосланган ҳолда амалга оширилган. Унинг ишончлилик даражаси текширилган. Бу амалий психологияда қўлланиши мумкин методикалардан бири ҳисобланади.
Субъектив назорат даражаси методикаси саволномаси 44 саволдан иборат. Дж.Роттер методикасидан фарқли равишда шахслараро ва оилавий муносабатларда экстерналлик ва интерналликни ўрганади. Бундан ташқари бу методика касаллик ва соғлиққа бўлган муносабатларни ҳам ўрганади.
Бу методиканинг имкониятларини кенгайтириш мақсадида методика икки хил вариантда ишлаб чиқилган, бунда синалувчиларнинг жавоблари икки хил бўлади. А варианти тадқиқот мақсадида фойдаланилади бу 6 балли шкалада жавоб берилади (-3; -2; -1; +1; +2; +3) бунда +3 мутлақо розиман -3 рози эмасман деган жавобларни беради. Б варианти эса психодиагностика учун мўлжалланган, унда синалувчилар розиман ва норозиман деган жавобларни беришлари керак бўлади.
Субъектив назорат даражасининг шкалалари учун калити
Бланкларни таҳлил қилиш вақтида синалувчиларнинг жавобларига қараб белгиланади, бунда уларнинг “+” ва “—“ белгилаган жавоблари ҳисоблаб чиқилади ва калитга солиштирилади. Бу жавоблар баллар орқали ҳисобланилади.
1. Муваффакиятда интерналлик шкаласи:

+

12

15

27

32

36

37









1

5

6

14

26

43




2. Муваффакиятсизликда интерналлик шкаласи:



+

2

4

20

31

42

44









7

24

33

38

40

41




3. Оилавий муносабатларда интерналлик шкаласи:



+

2

16

20

32

37







7

14

26

28

41




4. Ишлаб чикариш муносабатларида интерналлик шкаласи:



+

19

22

25

31

42







1

9

10

24

30




5. Шахслараро муносабатларда интерналлик шкаласи.



+

4

27







6

38




6. Саломатлик бўйича интерналлик шкаласи



+

13

34





3

23




7. Умумий интерналлик шкаласи



+

2

4

11

12

13

15

16

17

19

20

22










1

3

5

6

7

8

9

10

14

18

21




+

25

27

29

31

32

34

36

37

39

42

44









23

24

26

28

30

33

35

38

40

41

43







Download 288.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling