8. Диссертация ва авторефератни белгиланган талабларга мос равишда расмийлаштирилганлиги
Диссертация ва унинг автореферати ЎзР ОАК Президумининг 2017 йил 31 майдаги №239/8 қарори билан тасдиқланган “Докторлик диссертацияси ва авторефератини расмийлаштириш қоидалари”га риоя этилган ҳолда расмийлаштирилган.
Илмий семинар қарор қилади:
1. Д.Х.Худайназаровнинг “Оилавий чорвачилик хўжаликлари учун озуқаларни тарқатиш қурилмасининг параметр ва иш режимларини асослаш” мавзусидаги диссертация иши тугалланган илмий-тадқиқот иши ҳисобланиб, бажарилган тадқиқот ишлари 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослиги паспортининг 9-банди “Ўсимликшунослик ва чорвачилик учун қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари, ишчи органлари, технологик жиҳозлари ва бошқа механизация воситаларининг технологик жараёнлари, параметрлари ва иш режимларини асослашнинг илмий-техник ечимлари” га мос келади.
2. Диссертация иши мазмуни ва ҳажми жиҳатидан техника фанлари фалсафа докторлик (PhD) диссертацияларига қўйиладиган талабларга тўлиқ жавоб беради. Диссертант етарлича тайёргарлик ва малакага эга. Диссертация иши Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.06.2020.T.111.02 рақамли Илмий Кенгашда 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослиги бўйича ҳимояга тавсия этилсин.
3. Расмий оппонентлар сифатида техника фанлари номзоди, доцент Эшдавлатов Эшпўлат Узоқович (05.07.01), техника фанлари доктори, профессор Имомқулов Қутбиддин Боқижонович (05.07.01) ва техника фанлари доктори, доцент Равшанов Ҳамроқул Амирқулович (05.07.01) тавсия этилсин.
4. Етакчи ташкилот сифатида «BMKB-Agpomash» АЖда тавсия этилсин.
Илмий семинар раиси т.ф.д. З.Л.Батиров
Илмий семинар котиби т.ф.ф.д. (PhD) А.Файзуллаев
Do'stlaringiz bilan baham: |