Диссертация иши таркиби ва мазмуни жиҳатидан


Download 46 Kb.
bet1/3
Sana07.05.2023
Hajmi46 Kb.
#1439033
TuriДиссертация
  1   2   3
Bog'liq
Карор лойихаси DSc Д Худайназаров


ҚАРОР ЛОЙИҲАСИ


1. Диссертация ишининг ихтисосликка мослиги. Диссертация иши таркиби ва мазмуни жиҳатидан 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигига мос келади. Унда бажарилган тадқиқот ишлари
05.07.01–“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослиги паспортининг
9-банди “Ўсимликшунослик ва чорвачилик учун қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари, ишчи органлари, технологик жиҳозлари ва бошқа механизация воситаларининг технологик жараёнлари, параметрлари ва иш режимларини асослашнинг илмий-техник ечимлари”га тўғри келади.
2. Диссертациянинг илмий савияси. Бажарилган назарий ва амалий тадқиқотларнинг илмий савияси, ҳал этилган илмий-амалий масалалар техника фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертациясига қўйилган талаблар учун етарли даражада мос келади.
3. Диссертациянинг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти дағал озуқларни тарқатиш қурилмалари ҳамда озуқа тарқаткич иш сифат кўрсаткичларининг ишчи қисмлар параметрлари ва иш режимларига боғлиқлигини ифодаловчи механик-математик моделлар, аналитик ва эмпирик боғланишлар ишлаб чиқилганлиги ва улардан шунга ўхшаш бошқа турдаги қурилмаларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти кичик чорвачилик хўжаликлари учун мослаб ишлаб чиқилган дағал озуқаларни тарқатиш қурилмалари ва озуқа тарқатиш жараёнларини кам материал, энергия ва меҳнат сарфи билан бажариши ҳисобига фойдаланишдаги сарф-харажатлар ҳамда меҳнат сарфини камайишига эришилганлиги билан изоҳланади.
4. Тадқиқот натижаларининг асосланганлиги. Изланишларнинг замонавий ва самарали услуб воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказилганлиги, қурилманинг параметрлари ва иш режимларини назарий жиҳатдан асослаш, назарий ва амалий тадқиқотлар натижаларининг ўзаро адекватлиги, ишлаб чиқилган қурилма синовларининг ижобий натижалари ва амалиётга жорий этилганлиги билан изоҳланади.

Download 46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling