Диссертация иши таркиби ва мазмуни жиҳатидан


Эълон қилинган ишларда диссертация натижаларининг баён этилганлиги


Download 46 Kb.
bet2/3
Sana07.05.2023
Hajmi46 Kb.
#1439033
TuriДиссертация
1   2   3
Bog'liq
Карор лойихаси DSc Д Худайназаров

5. Эълон қилинган ишларда диссертация натижаларининг баён этилганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 12 та илмий иш чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган журналларда 3 та мақола, жумладан 2 таси республика, 1 таси хорижий журналларда нашр этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 1 та фойдали моделга патент олинган.
6. Илмий натижаларнинг жорий этилганлиги. Оилавий чорвачилик хўжаликлари учун озуқаларни тайёрлаш ва тарқатиш техника воситаларининг илмий-техник ечимлари бўйича олинган натижалар асосида:
олавий чорвачилик хўжаликлари учун дағал озуқаларни тарқатиш қурилмалари ҳамда озуқа таркаткичга дастлабки талаблар ва техник топшириқ ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 10 октябрдаги № 07/24-04/7310-сон маълумотномаси). Натижада кичик хўжаликлар учун мос бўлган энергия ва ресурстежамкор озуқа тарқаткич қурилмаларни яратишга эришилган;
кичик ҳажмли озуқа тарқатиш қурилмаси Қашқадарё вилояти Кўк дала тумани ҳамда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 10 октябрдаги № 07/24-04/7310-сон маълумотномаси). Натижада кичик чорвачилик хўжаликларида озуқа тарқатиш жараёнини механизациялаш ҳамда тўғридан-тўғри харажатлар 1,7 мартагача камайишига эришилган;
дағал озуқаларни тарқатиш қурилмаларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари «BMKB-Agpomash» АЖда ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 10 октябрдаги № 07/24-04/7310-сон маълумотномаси). Натижада кичик чорвачилик хўжаликлари учун озуқа тарқатишда қўлланиладиган юқори самарали қурилмаларни ишлаб чиқариш имкони яратилган.
7. Талабгорларга қўйиладиган талабларнинг бажарилганлиги. Диссертация ишининг асосини ташкил этувчи назарий ва тажрибавий тадқиқотлар бевосита талабгор томонидан бажарилган. Тадқиқотчи ўз диссертациясининг мазмуни ва моҳиятини билади, мутахассислик бўйича асосий билимларни пухта эгаллаган, тадқиқотларни олиб бориш методологияси, илмий маълумот ва материалларни таҳлил қилиш, тизимлаштириш ва умумлаштириш, назарий ва тажрибавий тадқиқотлар олиб бориш, тадқиқот натижаларини баён этиш, хулосаларни шакллантириш, илмий натижаларни амалиётга жорий этиш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш қобилиятига эга.



Download 46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling