Диссертация мавзуси: Сохада ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланишнинг амалий аҳамияти Илмий раҳбар


МАГИСТРЛИК ИШИНИНГ ИЛМИЙ ЯНГИЛИГИ


Download 1.14 Mb.
bet3/8
Sana26.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1128422
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
СЛАЙД ДИСС Х.РАЗЗАКОВ тайёр

МАГИСТРЛИК ИШИНИНГ ИЛМИЙ ЯНГИЛИГИ
ФВДТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари фаолиятини мувофиқлаштириш тадбирлари танқидий кўриб чиқилиб, уларни янада такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилди. Тадқиқот натижасида функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари фаолиятини мувофиқлаштириш усуллари ҳамда мувофиқлаш-тирилганлик ҳолатини баҳолаш мезонлари бўйича илмий-услубий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
ТАДҚИҚОТ ОБЪЕКТИ ВА ПРЕДМЕТИ
Тадқиқот объекти: Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари фаолиятини мувофиқлаштириш тадбир-лари тадқиқотнинг объектини ташкил этади.
Тадқиқот предмети: ФВДТ функционал ва ҳудудий қуйи тизими, бошқарув органлари, куч ва воситалари фаолияти самарадорлигини ва тайёргарлик даражасини ошириш ва такомиллаштириш йўлларини тадқиқ этишдан иборат.
ТАДҚИҚОТДА ҚЎЛЛАНИЛГАН МЕТОДИКАНИНГ ТАВСИФИ, ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИНИНГ АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ ВА ТАДБИҚИ
Тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи: Тадқиқотни олиб бориш жараёнида тизимли ёндашув, анализ, синтез, умумлаштириш ва тизимли таҳлил услубларидан ўринли фойдаланилди.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ва тадбиқи: ФВДТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ишлаб чиқилган усулларни ҳамда бошқарувда мувофиқлаштириш ҳолатини баҳолаш мезонларини, шунингдек, тизим фаолиятидаги мавжуд муаммоларнинг ечимларини босқичма-босқич амалга тадбиқ этишдан иборат.
.
ТАДҚИҚОТНИНГ АСОСИЙ МАСАЛАЛАРИ ВА ФАРАЗЛАРИ
Тадқиқотда ФВДТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаш-тиришга таалуқли илмий нашрлар ва адабиётлар, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва содир бўлганда бартараф этиш тадбирлари, шунингдек, ФВДТдаги режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқ-лаштириш, бажариш ва назорат қилиш тадбирларига илмий-услубий тавсияларни қўллаш асосида тизимни такомиллаштириш масалалари ўрганилган.
МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИНИНГ I-БОБИДА
Ўзбекистон Республикаси ФВДТнинг ташкил этилиши, ривожланиши ва такомиллашув босқичлари хронологияси ҳамда тизимдаги ислохатларни амалга оширилиши ва жараёнлари атрофлича ёритиб берилди. ФВДТнинг таркибий тузилиши, ҳудудий ва функционал қуйи тизимлари, республика, маҳаллий ва объект даражалари, бошқарув органлари, куч ва воситалари, ФВДТни асосий вазифалари, функциялари ва фаолият кўрсатиш тартиблари ҳамда чора тадбирларига алоҳида тўхталди. ФВДТ фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асослари, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги адабиётлар, услубий қўлланмалардаги юритилган фикрлар, ғоялар ҳамда малумотлар таҳлил қилинди.
Бошқарувдаги мувофиқлаштириш тушунчаси, унинг ахамияти ва тамойиллари, шакллари ва усуллари, мувофиқлаш-тириш чора-тадбирлари тадбирларга оид адабиётлар ўрганиб чиқилди ва таҳлил қилинди. Андижон вилояти ФВДқТнинг ҳудудий ва функционал қуйи тизимлари фаолиятининг мувофиқлаштириш юзасидан бошқарув органлари ва даража-ларида ҳамда фаолият режимларида қўлланилиши самарали бўлган усулларни ишлаб чиқиш бўйича математик ва қиёсий таҳлиллар қилинди. ФВДқТ фаолиятининг мувофиқлаштириш илмий ва услубий жихатдан асосланди. ФВДқТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари фаолиятининг мувофиқлаштирилганлиги ҳолатини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling