Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


Диссертация ишининг илмий янгилиги


Download 52.5 Kb.
bet3/3
Sana08.05.2023
Hajmi52.5 Kb.
#1446126
TuriДиссертация
1   2   3
Bog'liq
1.аннотация- Б.Ё. Зияматов

Диссертация ишининг илмий янгилиги. Давлат статистика қўмитасида ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида инфляция даражасини ҳисоблаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Жадал ривожланаётган иқтисод ва тадбиркорлик соҳасида статистик маълумотлар ёрдамида ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва ҳодисалар ривожланишининг доимийлиги, содир бўлиш ўрни, вақти ва муайян шароитларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш ва баҳолаш усуллари ишлаб чиқилди.
Электрон кўринишдаги инфляция даражасини ҳисоблаш ва инфляция бўйича давлат статистика ҳисоботларини йиғиш тизимининг архитектураси ишлаб чиқилди ва дастурий маҳсулот учун гувоҳнома олинди.
Диссертация таркибининг қисқача тавсифи. Диссертация иши кириш, 3 та боб, хулоса ва таклифлар, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган.
Диссертациянинг кириш қисмида танланган мавзунинг долзарблиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқот мақсади ва вазифалари, эришилган натижаларнинг илмий янгилиги ва амалий аҳамияти баён қилинган.
Диссертация ишининг биринчи бобида ривожланган давлатлар иқтисодиётида инфляциянинг тутган ўрнининг таҳлили, инфляциянинг таснифланиши ва ўзига хос хусусиятлари ҳамда инфляция даражасини хисоблаш жараёнларини ташкил қилишдаги муаммолар келтирилган.
Диссертация ишининг иккинчи бобида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистонда нархлар ўзгариши динамикасини таҳлил қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, товарлар ва хизматлар истеъмол нархлари юзасидан статистик кузатувларни ташкил этиш ҳамда истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш усуллари технологияси ишлаб чиқилган.
Тадқиқот ишининг учинчи бобида Сканерлашган тизим негизида инфляция даражасини ҳисоблашни такомиллаштиришнинг услубий жиҳатлари, истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда катта ҳажмдаги маълумотлар (Big Data) технологияларидан фойдаланиш ва инфляция жадаллашувини олдини олишнинг истиқболдаги йўналишлариташкил этиш йўллари баён этилган.
Диссертациянинг хулоса ва таклифлар қисмида тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулосалар ҳамда таклифлар баён этилган.


Илмий раҳбар доц. М.К. Абдуллаев


Талаба Б.Ё. Зияматов
Download 52.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling