Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё ҳамжамияти
Download 233.33 Kb.
|
ЭРКАБОЕВ ОЙБЕК SLAYD
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг вазифалари
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
- «Умумтаълим тизимидаги жисмоний тарбия ва чақириққача ҳарбий таълим»
- «Педагогик тадқиқотнинг усуллари ва уни ташкил қилиниши»
- Умумтаълим мактабларида юқори синф ўқувчилари ўртасида қуролли кучлар сафида хизмат қилишда жисмоний тарбиянинг аҳамияти тўғрисида ўтказилган анкета-сўров.
Тадқиқотнинг мақсади 10-11 синф ўқувчиларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар сафида хизмат қилишга тайёрлаш босқичида жисмоний тарбия ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанларини интеграция қилиш методикасини назарий жиҳатдан ишлаб чиқиш ва самарадорлигини тажрибаларда асослаш.
Тадқиқотнинг вазифалари: - анкета-сўров усули билан Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактаблари тизимидаги юқори синф ўқувчиларини жисмоний тарбияси ва чақириққача ҳарбий таълимини дастурий-норматив ҳужжатлари мазмунини ҳолатини ўрганиш; - юқори синф ўқувчиларини Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича ҳарбий-амалий машғулотларни адекват тематик йўналганликдаги жисмоний тарбия воситаларини танлаш ва қўллашга интегратив ёндашишга асосланган жисмоний тарбиясини интегратив услубиятини ишлаб чиқиш ва тажрибаларда асослаш; - тажриба услубиятларини: фанларни ўқитишда касбий (ҳарбий, психологик, жисмоний, ҳарбий ватанпарварлик) йўналганликни; юқори синф ўқувчиларда чақирувга қадарбошланғич ва жисмоний тайёргарликлари бўйича машғулотлар жараёнида интегратив билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш; 10-11 синф ўқувчилари томонидан мажмуавий мустақил вазифаларни бажаришни муваффақиятли бажаришни таъминловчи ташкилий-услубий шартларни мазмунли асосини ишлаб чиқиш; - ушбу услубиятни чақирувга қадарбўлган ўсмир-ёшлар билан ўтказиладиган турли шаклдаги таълим-тарбия жараёнидаги самарадорликни таъминлайдиган ҳарбий-амалий машғулотларни тематик йўналганлиги ва тўйинганлигига боғлиқ ҳолда мажмуавий ҳаракат вазифалари мазмунини дидактик базасини ишлаб чиқиш. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: - жисмоний тарбия ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича ўқув дастурларини таҳлил қилиш, юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган социологик тадқиқотлар натижалари Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактаблари тизимидаги юқори синф ўқувчиларини Қуролли кучлар сафида хизмат қилишга тайёрлаш босқичида предметлараро боғлиқликларни ҳисобга олган ҳолда Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича машғулотларда интеграцияланган таълим бериш бўйича ўқув жараёнига коррекцияларни киритиш зарурати аниқланган; - юқори синф ўқувчиларини жисмоний тарбия ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича ҳарбий-жисмоний машғулотларни адекват тематик йўналганликдаги жисмоний тарбия воситаларини тўғри танлаш ва қўллашга интегратив ёндашишга асосланган жисмоний тарбиясини интегратив услубияти илк бора ишлаб чиқилган ва самарадорлиги тажрибаларда асосланган, уни жорий қилиниши чақирувга қадар ёшдаги ўсмирларни ўқув фаолиятини такомиллаштирилишига, жисмоний ва ҳарбий-амалий тайёргарлиги даражасини сезиларли оширишга хисса қўшади; - тажриба услубиятларини: фанларни ўқитишда касбий (ҳарбий, психологик, жисмоний, ҳарбий ватанпарварлик) йўналганликни; юқори синф ўқувчиларда ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик бўйича амалий машғулотлар жараёнида интегратив билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш; юқори синиф ўқувчилари томонидан мажмуавий вазифаларни мустақил бажаришни муваффақиятли амалга ошириш самарадорлигини белгиловчи ташкилий-услубий шартларни мазмунли асоси ишлаб чиқилган; - чақирувга қадар бўлган ёшдаги ўсмирлар билан ўтказиладиган турли шаклдаги таълим-тарбия жараёнидаги самарадорликни белгилайдиганчақирувга қадар ҳарбий-амалий ва жисмоний тарбия машғулотларини тематик йўналганлигига боғлиқ ҳолда мажмуавий ҳаракат вазифалари мазмунини дидактик базаси ишлаб чиқилган. Диссертациянинг «Умумтаълим тизимидаги жисмоний тарбия ва чақириққача ҳарбий таълим» деб номланган биринчи бобида Таълим тизимида кўп сонли ўқув фанлари ўргатилади ва улар, умумтаълим тизимининг ташкилий тамойили – предметли центризм ўқув предметларини автоном таълим тизимлари сифатида функция қилишини олдиндан белгилаганлиги туфайли, анъанавий тарзда, мазмуни ва методологияси жиҳатдан ўзаро етарлича уйғун бўлмайди. Предметларнинг бир-биридан ажралганлиги умумтаълим мактаби ўқувчиларини дунёқарашини фрагментарлигини сабабларидан бири бўлиб қолади. Шу билан бирга, замонавий дунёда иқтисодий, сиёсий, маданий, информацион интеграция анъанаси устувордир. Замонавий таълим тизимини ривожланиши истиқболларини характерига боғлиқ ҳолда, интеграция ва таълимда интеграция феноменини илмий тушуниш ўртасидаги нисбатлар муаммоси вужудга келади. Диссертациянинг «Педагогик тадқиқотнинг усуллари ва уни ташкил қилиниши» деб номланган иккинчи бобида тадқиқот олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун илмий-услубий адабиётларнинг таҳлили, анкета-сўров усулидаги социологик тадқиқотлар, антропометрик ўлчашлар, педагогик кузатув, ҳаракат қобилиятларини педагогик тестлаш, педагогик тажрибалар ва математик статистика усулларидан фойдаланилганлиги баён қилинган. Умумтаълим мактабларида юқори синф ўқувчилари ўртасида қуролли кучлар сафида хизмат қилишда жисмоний тарбиянинг аҳамияти тўғрисида ўтказилган анкета-сўров. 1. Умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги – педагогика фанини долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади ва ўсмир йигитларни Қуролли кучлар сафида хизмат қилишга муваффақиятли тайёрлашга йўналтирилган ўқув режаларини маълум даражада коррекция қилишни талаб қилади; 2. Анкета-сўровда иштирок этган ўқувчиларнинг кўпчилиги (82,7%) мажбурий амалий машғулотлар билан бир қаторда ўқув жараёнига таълимнинг инновацион усулларини жорий қилинишини исташади, бу, ўқувчиларни ҳаракат тайёргарлигига бўлган қизиқишини сезиларли даражада оширади ва машғулотларга жисмоний юкламаларни оширилган ҳажмда, уларга функционал жиҳатдан чидамлиликни қаттиқ назорат қилиш билан жорий қилиш имконини беради. 3. Умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги самарадорлигини ошириш учун қуйидагилар зарур: Чақириққача ёшдаги болаларни саломатлиги ва уларни саломатлиги ҳолати бўйича армия сафида хизмат қилишга яроқлилиги тўғрисидаги масала алоҳида илмий-амалий қизиқиш уйғотган. Саломатлиги ҳолати бўйича армия сафида хизмат қилишга яроқсиз бўлганлар сони бутун тадқиқот давомида стабил тарзда бир хил бўлганлиги аниқланган ва бу кўрсаткич 0,4-0,5%ни ташкил қилган. 1-жадвал Фарғона вилояти ҳарбий комиссариати тиббий комиссияси томонидан чақириққача ёшдаги ўсмирларни тиббий кўрикдан ўтказилиши натижалари 2019 – 2021 й.й. Download 233.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling