Диссертация Педагогика магистри академик даражасини олиш учун


Download 1.13 Mb.
bet3/34
Sana06.05.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1433476
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
kasb-xunar kollezhlarida kasbij-axlokij meyorlarini tarbiyalashning ilmij-pedagogik asoslari

Мавзунинг долзарблиги: Касб-хунар коллежи талабаларини укитиш жараёнида касбий ахлок меъёрларини укувчиларда шакллантириш мухим вазифа хисобланади. Укитувчи аввало узи тарбияланган ва ахлок-одоб меъёрларини узида шакллантирган булиши ва бу хислатларни келгуси авлодга етказиб бериши лозимдир. Ўкитувчи умуминсоний ва миллий-ахлокий фазилат-ларни ўзлаштириб олиши, тажрибада кўллаши, ўзининг дунекараши, мафкураси ва ахлокий тажрибаси билан таккослаши лозим. Фикрлаш ва хис этиш, турмушда синаб кўриш натижасида умуминсоний ва миллий-ахлокий сифатлар, коидалар, нормалар ўкитувчининг ўз ахлокий фазилатига, эътикодига айланади. Булар муаллимнинг дунёкараши, фикр ва мулохазалари билан кўшилиб, бозор иктисодиётига асосланган жамият куриш шароитида унинг ўрни ва ролини белгилайди.
Ўкитувчи одобининг нормалари хар бир муаллимнинг шахсий фикрига, ахлокий фазилати ва эътикодига айланиши лозим. Ахлокий эътикод ва сифатлар ўкитувчининг дарс бериш жараёнида, тарбиявий ишларида, ўкувчилар, ота-оналар ва бошка кишилар билан муомала, муноса-батларида, кундалик турмушда ўзининг шахсий намунаси билан ахлокий таъсир ўтказишида кўзга ташланади. Педагогик такт ўкитувчи ахлокининг амалий кўринишларидан биридир. Муаллим хулкининг натижалари унинг ёшларга ахлокий таъсирининг самарадорлигида, ахлокий тарбия сохасида эришган ютукларида намоён бўлади.
Ўкитувчи одобининг асосий сифатлари умуминсоний ва миллий-ахлокий фазилатлар, тушунчаларига мос келади ва уларни педагогик фаолият билан боглик тарзда бир кадар ойдинлаштиради. Инсонпарварлик, ватанпарварлик, мил-лий гурур, байналмилалчилик, адолат, яхшилик килиш, бурч, кадр-киммат, масъулият, виждон, халоллик, рост-гўйлик, поклик, талабчанлик каби ахлокий фазилатлар ўкитувчи одобида педагоглик фаолияти билан боглик ра-вишда тахлил килинади. Болаларга яхшилик килиш, ўкитувчилик бурчи, ўкитувчилик шаъни, кадр-киммати, ўкитувчилик масъулияти, ўкитувчилик виждони, талабчан, ва адолатли бўлиш, ўкитувчининг маънавий киёфаси, халол-лиги, поклиги, ростгўйлиги кабилар ўкитувчи ахлокининг мухим фазилатлари хисобланади. Уларни чукур ва пухта ўзлаштириш бўлажак ўкитувчи учун катта амалий ахами-ят касб этади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling