Диссертацияни тайёрлаш технологиялари1


Магистрлик диссертациясини ҳимоя қилишга кафедра мудирининг рухсатини олиш


Download 0.52 Mb.
bet18/26
Sana15.09.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1678712
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26
Bog'liq
амалий№11

Магистрлик диссертациясини ҳимоя қилишга кафедра мудирининг рухсатини олиш.
Лозим даражада расмийлаштирилган магистрлик диссертацияси тақризлар билан бирга (икки нусхада) кафедрага тақдим этилади. Кафедра бу ишни кўриб чиқиб, олдиндан ҳимоя қилиш куни ва вақтини тайинлайди. Олдиндан ҳимоядан ўтган магистрлик диссертациялари кафедранинг мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади ва оммавий ҳимояга тавсия этилади.
10-15 минутлик маърузанинг тайёрланиши.
Магистрант илмий раҳбар ва ташқи оппонентнинг тақризларини, шунингдек, кафедра мудирининг магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш учун рухсатини олганидан сўнг 10-15 минутлик маърузани тайёрлашга киришади.


Магистрлик диссертациясига тақриз ва баҳоларга талаблар
Магистрлик диссертациясига илмий раҳбарнинг тақризи ва оппонентнинг ташқи тақризи берилади.
Илмий раҳбар ва оппонентнинг тақризларида бир қатор масалаларнинг мажбурий тартибда ёритилиши назарда тутилади.
11.3.4-Чизма



Илмий раҳбар тақризининг мазмуни:



Диссертация мавзуининг долзарблиги
Магистрлик диссертацияси мавзуининг магистрантнинг асосий иши билан боғлиқлиги даражаси
Муаллифнинг магистрлик диссертацияси мақсадлари ва вазифаларини ёритиши даражаси
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги
Ўтказилган тадқиқот натижаларининг асосланганлиги
Тадқиқотчининг илмий таҳлил қилиш қобилиятининг қисқача тавсифномаси
Магистрант хулосалари ва тавсияларининг сифати
Диссертациянинг магистрлик диссертациясига қўйиладиган талабларга мувофиқлиги
Оппонент тақризида қуйидагиларни акс эттириши керак:

  1. Диссертация мавзуининг долзарблиги.

  2. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги.

  3. Тайёрланган диссертациянинг амалиёт учун аҳамияти.

  4. Магистрлик диссертацияси мазмуни ва тугалланганлигининг баҳоси. Материални баён қилиш услуби ва тили.

  5. Ўтказилган тадқиқотнинг илмий ва амалий қиммати.

  6. Диссертациянинг магистрлик диссертациясига қўйиладиган талабларга мувофиқлиги.

Тақризларда ишнинг ижобий томонлари билан бир қаторда ундаги хатолар ва камчиликлар ҳам қайд қилинади
Тақризнинг ҳажми одатда компьютерда терилган икки саҳифадан беш саҳифагача матн бўлади. Диссертациянинг устунликлари ва камчиликларининг далилланган танқидий таҳлилини ўз ичига оладиган ушбу ҳужжат Давлат аттестация комиссиясининг ишнинг ҳимоя қилиниши натижалари муҳокама. қилинадиган мажлисида эълон қилинади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling