Диссертациянинг асосий мазмуни диссертатсиянинг кириш
III. Аутсорсинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган таклиф ва тавсиялар
Download 39.22 Kb.
|
avtorefarat himoya oldi
III. Аутсорсинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган таклиф ва тавсиялар:
3.1. Ауцорсинг шартномасининг ўзига хос хусусияти шундаки, аутсорcер-ташкилот томонидан мажбуриятларни нотўғри бажарилиши оқибатида буюртмачи катта зарар кўриш хавфи юқори бўлади. Шу сабабли ҳам аутсорсинг шартномасига таваккалчиликни ва зарарни суғурталаш ёки аутсорсинг шартномаси бўйича жавобгарликни суғурталаш шартини киритиш мақсадга мувофиқдир. 3.2. Аутсорсинг шартномасида ҳуқуқий аҳамиятга эга муносабат биринчидан, аутсорсер-ташкилот ва буюртмачи-ташкилотга тақдим этиладиган малакали ходимлар (бевосита ижрочилар) ўртасида вужудга келади. Бундай ҳуқуқий муносабатлар бевосита меҳнат ҳуқуқий муносабатлар бўлиб, аутсорсер-ташкилот ва тақдим этиладиган малакали ходимлар ўртасида амалдаги қонунчиликка мувофиқ меҳнат шартномаси тузилади. Меҳнат шартномаси муҳим шартларига қўшимча равишда (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 73-моддаси), қуйидаги маълумотларни ҳам ўз ичига олиши керак: ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиш, ишлаб чиқаришни бошқариш ёки бошқа вазифаларни амалга ошириш учун ишлаб чиқариш ва (ёки) мижознинг товарларни сотиш учун юборилаётган фойдаланувчи-ташкилот (буюртмачи) номи; фойдаланувчи-ташкилотдаги қўшимча иш тартиби ва уларга ҳақ тўлаш шартлари; аутсорсер ташкилотнинг молиявий мажбуриятларини бажариш тартиби; буюртмачи-ташкилотнинг ва ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Шартномада ходимнинг буюртмачи-ташкилотдаги ишининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин. 3.3. Меҳнат шартномаси буюртмачи-ташкилот билан тақдим этилган ходимлар ўртасида ҳақиқий меҳнат муносабатларини ярата олмайди. Шу сабабли, меҳнат шартномасига ходимнинг меҳнат функциясини белгилайдиган лавозим йўриқномаси ва шу каби ҳужжатлар илова қилиниши керак. 3.4. Ходим аутсорсер-ташкилот томонидан меҳнат шартномаси доирасида қаерга ёки қайси ташкилотга юборилиши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилиниши керак. Ушбу меҳнат шартномаси ўзига хос хусусияти ҳамда ҳуқуқий табиатига кўра муддатли ҳисобланади. Меҳнат шартномасининг муддати қонун ҳужжатларида белгиланган муайян муддат билан ёки ходимга юклатилган муайян иш (меҳнат функцияси) давомийлиги билан боғлиқ бўлган бошқа муддат билан белгиланиши лозим. 3.5. Аутсорсер-ташкилот ва ходимлар ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасида ходимлар учун меҳнат қонунчилиги талабларига жавоб берадиган ижтимоий кафолатлар даражаси белгиланиши керак. Шу мақсадда Халқаро меҳнат ташкилотининг 181-Конвенцияси давлатларга бундай ходимларнинг қуйидаги ҳуқуқларини миллий қонунчиликда таъминлаш мажбуриятини юклайди: уюшмалар тузиш эркинлиги, жамоа келишувларини юритиш, энг кам иш ҳақи, иш вақти ва бошқа меҳнат шароитларини белгилаш. Download 39.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling