Диссертациянинг асосий мазмуни диссертатсиянинг кириш
Тадқиқот ишининг иккинчи боби “Аутсорсинг шартномасининг тушунчаси, таснифи ва муҳим шартлари”
Download 39.22 Kb.
|
avtorefarat himoya oldi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аутсорсинг шартномаси тушунчаси, таърифи ва илмий-назарий қарашлар”
- “Аутсорсинг шартномаларининг таснифи ва илмий-назарий аҳамияти”
- “аутсорсинг шартномасининг предмети, муддати ва шакли”
- “Аутсорсинг шартномаси бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг сифати”
- Диссертатсиянинг учинчи боби “Аутсорсинг шартномасининг тарафлари, мазмуни ва аутсорсинг шартномаси бўйича жавобгарлик”
- “Аутсорсинг шартномасининг тарафлари ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари”
Тадқиқот ишининг иккинчи боби “Аутсорсинг шартномасининг тушунчаси, таснифи ва муҳим шартлари” деб номланиб, унда аутсорсинг шартномаси тушунчаси, тарифи ва илмий назарий қарашлар, аутсорсинг шартномаларининг таснифи ва илмий-назарий аҳамияти, аутсорсинг шартномасининг предмети, муддати ва шакли, аутсорсинг шартномаси бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг сифати каби тушунчалар тадқиқ қилинган.
Бобнинг биринчи параграфи “Аутсорсинг шартномаси тушунчаси, таърифи ва илмий-назарий қарашлар” деб номланган. Унда “аутсорсинг” тушунчаси билан бир қаторда “autstaffing” тушунчаси ҳам кенг қўлланилганини кўришимиз мумкин. Бу икки тушунча бир бирига яқин бўлса ҳам диссертант томонидан фаркли жиxатлари очиб берилган. Тадқиқот ишида бир қатор ҳуқуқшунос олимларнинг (И.А.Покровский, Б.А.Аникин, И.Л.Рудая, А.Нуртдинова, Ю.Лернонтов, Э.В.Абрамова, Д.В.Абдуқодиров, В.М.Ржехин, Д.А.Алеканд, Н.В.Коваленко) фикрларини таҳлил қилиб, аутстаффингда буюртмачи томонидан аутстаффернинг ходимлари ижарага олинади. Яъни, буюртмачи-компания ўзига зарур бўлган ходимларни аутстаффер-компаниянинг штатидан ишга олади ва улар билан меҳнат муносабатларида бўлмайди, бироқ уларнинг меҳнат фаолиятини тўлиқ назорат қилади. Аутсорсингда эса буюртмачи компаниянинг маълум вазифа ва функциялари бошқа компания, аутсорсер ходимларига топширилади. Аутстаффингдан фарқли жихати, аутсорсинг ходимларни ижарага олишни эмас, балки аутсорсер ходимлари хизматларини ижарага олишни назарда тутади. Бобнинг иккинчи параграфи “Аутсорсинг шартномаларининг таснифи ва илмий-назарий аҳамияти” деб номланган. Унда аутсорсинг шартномаси таснифининг мазмун-моҳияти, унинг ҳуқуқий мезонлари, хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятларни таснифлашнинг умумий белгилари ва турлари тадқиқ этилган. Тадқиқот ишида бир қатор ҳуқуқшунос олимларнинг (А.Мадвалиев, Л.Б.Ситдикова, Э.Бегматов, Ҳ.Р.Рахмонқулов, М.И.Брагинский, В.В.Витрянский, М.М.Агарков, О.А.Красавчиков, Ҳ.Р.Рахмонқулов, О.С.Иоффе, Е.Д.Шешенин, А.Ю.Кабалкин, Р.Джадд, Д.И.Степанов, С.А.Смирнова, В.С.Мартемьянов, Б.А.Аникин, И.JI.Рудая,) фикрлари тахлил қилиниб муаллиф томонидан аутсорсинг шартномаларини қуйидагича таснифлаш мумкин деган хулосага келган. Ашёвий шаклда бўлмаган натижага эришишнинг кафолатланганлиги бўйича: 1) шартномада кўрсатилган аниқ бир натижага эришишни ва ҳақ тўлашни назарда тутувчи шартномалар; 2) буюртмачи учун фойдали натижага эришишдан қатъи назар, амалга оширилган фаолият учун ҳақ тўлашни назарда тутувчи шартномалар. Функционал тайинланиши (қўлланилиш соҳалари) бўйича: 1) ёрдамчи ишлаб чиқариш соҳасидаги аутсорсинг шартномалари; 2) асосий ишлаб чиқариш соҳасидаги аутсорсинг шартномалари; 3) менежмент соҳасидаги аутсорсинг шартномалари; 4) хизматлар кўрсатиш соҳасидаги аутсорсинг шартномалари. Аутсорсинг шартномаси воситачилигида амалга ошириладиган фаолиятнинг ўзига хос турларига қараб: 1) ахборот технологиялари аутсорсинги шартномалари (IT-autsorsing); 2) илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш фаолияти аутсорсинги шартномалари; 3) логистика ауцорсинги шартномалари, 4) компанияларни бошқариш аутсорсинги шартномалари, 5) молиявий ва банк хизматлари аутсорсинги шартномалари; Шартнома муддатлари бўйича: 1) бир марталик аутсорсинг шартномаси; 2) шартномада белгиланган муддат давомида амалда бўлувчи аутсорсинг шартномаси; 3) муддатсиз аутсорсинг шартномаси. Бобнинг yчинчи параграфи “аутсорсинг шартномасининг предмети, муддати ва шакли” деб номланган. Унда Аутсорсинг шартномасининг келиб чиқиши, аутсорсинг шартномасининг предмети, муддати, шакли ва аутсорсинг шартномаснинг мухим шартлари тахлил қилинган. Тадқиқот ишида (В.В.Витрянский, М.И.Брагинский, Д.И.Мейер, И.Шиткина, Г.А.Корнийчук, Л.В.Санникова, Т.Ю.Коршунова, С.Ефимова, Т.Пешкова, Н.Коник, С.Рытик Н.С.Жўраев, С.Ф.Отахонов, Е.А.Суханов, М.В.Кротов, И.А.Ещенко, Л.М.Бурханова, Ҳ.Р.Рахмонқулов, фикрларини ўрганиб, aутсорсинг шартномасининг муҳим шартларини тадқиқ этиш натижасида муаллиф томонидан қуйидаги асосий хулосаларни илгари сурилган: Биринчидан, аутсорсинг шартномасининг муҳим шартларини унинг предмети, кўрсатиладиган хизмат сифати тўғрисидаги шарт, шартнома муддати, ташаббускорлик шартлари ташкил этади. Иккинчидан, аутсорсинг шартномаси бўйича кўрсатиладиган хизматлар - бу профессионал ижрочи томонидан тақдим этиладиган ва буюртмачининг бошқарув ёки бизнес жараёнларини такомиллаштириш эҳтиёжларини қондиришга қаратилган ҳамда чуқур билимларни талаб қиладиган хизматлар эканлиги, бундан ташқари хизмат кўрсатишнинг моҳиятини қуйидагича ифодалаган: а) маълум ҳаракатларни амалга ошириш. Бунда, қоидага кўра бир марталик хусусиятга эга бўлган хизмат кўрсатиш назарда тутилади. б) маълум фаолиятни амалга ошириш. Айни вазиятда кўпмарталик ёки узоқ муддатга мўлжалланган хизмат кўрсатиш эканлиги тадқиқот ишида кўрсатиб ўтилган. Бобнинг тўртинчи параграфи “Аутсорсинг шартномаси бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг сифати” деб номланиб ушбу параграфда аутсорсинг шартномаси бўйича тақдим этиладиган хизматлар сифати ва уни баҳолаш, хизмат кўрсатувчи фаолиятининг натижадорлиги, аутсорсинг шартномаси бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг сифатига хос бўлган хусусиятлар тўғрисида (Н.С.Жўраев, С.Ф.Отахонов, В.С.Белых, Б.Д.Завидов, С.Н.Белозерова, Ю.В.Романец, Э.Г.Шаблова, Д.И.Степанов, Э.М.Берлин, С.Жамен, Л.Лакур) фикрлари тахлил қилиниб, аутсорсинг шартномаси бўйича кўрсатилган хизмат сифатини баҳолаш энг аввало субъектив ва объектив кўрсаткичлар ёрдамида амалга оширилиши керак эканлиги, аутсорсинг шартномаси бўйича кўрсатиладиган хизматнинг сифати тегишли меъёрий ҳужжатларга мурожаат қилиш, шунингдек шартномада зарур талабларни келишиш орқали аниқланиши мумкин. Сифатсиз хизматларни тақдим этиш эса аутсорсер-ташкилот учун моддий жавобгарликни келтириб чиқарши, ҳамда аутсорсинг шартномаси бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг сифатига хос бўлган қуйидаги хусусиятларни санаб ўтган: 1. аутсорсер ходимларининг юқори малакали хизмат кўрсатиши; 2. ишлаб чиқариш жараёнида мижознинг муайян функцияларини амалга ошириш ёки мижознинг товарларини ишлаб чиқариш ва (ёки) сотиш билан боғлиқ бошқа вазифаларини бажаришда мижознинг эҳтиёжларини қондириш воситаси сифатида хизмат қилиш қобилияти; 3. фойдани кўпайтириш, стратегик режалаштириш масалаларини амалга ошириш ва ҳоказоларда ифодаланган натижаларнинг номоддийлиги; 4. хизматлар сифати шартнома мажбуриятларини бажариш жараёнида аутсорсер-ташкилотни бутун фаолиятининг жамоавий хусусиятини ифодалайди, шунинг учун хизматлар сифати аутсорсер-ташкилотнинг малакали компетентлиги орқали аниқланади деган хулосага келган. Диссертатсиянинг учинчи боби “Аутсорсинг шартномасининг тарафлари, мазмуни ва аутсорсинг шартномаси бўйича жавобгарлик” масалаларига бағишланади. Унда аутсорсинг шартномасининг тарафлари, уларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари аутсорсинг шартномасини бузганлик учун фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик асослари, ўзига хос хусусиятлари ва уни такомиллаштириш каби масалалар таҳлил қилинган. Бобнинг биринчи параграфи “Аутсорсинг шартномасининг тарафлари ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари” деб номланиб, унда диссертант томонидан аутсорсинг шартномаси томонлари, уларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, тадқиқ қилинган. Тадқиқот ишида бир қатор ҳуқуқшунос олимларнинг (М.Л.Малеина, Р.Г.Мельниченко, М.И.Брагинский., В.В.Витрянский, М.Абдусаломов, Х.Азизов, Б.Ахмаджонов, Л.М.Бурханова) фикрларини таҳлил қилиб, шартноманинг тарафлари сифатида бир томондан буюртмачи ўз функция ёки фаолият тури (ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, ахборот, молия, бошқарув ва бошқалар)ни ёҳуд бизнес жараёнлари (ташкилий, молиявий-иқтисодий, ишлаб-чиқариш технологик, маркетинг ва бошқалар) ни аутсорсерга топширади, иккинчи томондан аутсорсер эса ҳақ эвазига буюртмачининг айрим функцияларини, алоҳида бир фаолият турини ёки бизнес жараёнини амалга оширади. Аутсорсинг шартномаси бўйича буюртмачи (хизматларни ёлловчи)нинг асосий мажбурияти ЎР ФК 705-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Аутсорсинг шартномаси моҳиятидан келиб чиқиб, ижрочи (autsorser)нинг асосий мажбурияти буюртмачининг талаблари асосида малакали ходимларни танлаш ва уларнинг хизматини тақдим этиш ҳисобланиши тадқиқ қилинган. Бобнинг иккинчи параграфи “Аутсорсинг шартномасини бузганлик учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик асослари, ўзига хос хусусиятлари ва уни такомиллаштириш” деб номланган. Тадқиқот ишида бир қатор ҳуқуқшунос олимларнинг (М.И.Брагинский, В.В.Витрянский, Р.Ж.Роъзиев, В.Р.Топилдиев, М.Ш.Чориев, С.Н.Братусь, Б.И.Пугинский, Е.А.Суханов, О.С.Иоффе, Ю.К.Толстого, А.П.Сергеева, О.Н.Садикова, Т.Жукова, О.Оқюлов, Э.Эгамбердиев, М.Х.Баратов, О.А.Камалов, А.А.Мухаммадиев, Н.А.Кулдашев, У.К.Нуруллаев, О.Ж.Холмуминов, Х.М.Қиличев, И.Б.Зокиров) фикрлари таҳлил қилинган ва улар билан илмий мунозарага киришилган.Муаллиф томонидан аутсорсинг шартномаси бўйича тарафларнинг жавобгарлиги фуқаролик қонунчилигининг мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги умумий қоидаларига мувофиқ, аутсорсинг шартномасининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқадиган жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Аутсорсинг шартномаси бўйича келиб чиқадиган фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик энг аввало аутсорсинг шартномаси бўйича кўрсатиладиган хизматлар турларининг аниқ бир рўйхати йўқлигидан ҳамда унинг аралаш шартнома эканлигидан келиб чиқиб, фуқаролик қонунчилигининг умумий ва махсус нормалари билан тартибга солинади деган хулосага келинади. ХУЛОСААутсорсинг муносабатларини шартномавий ҳуқуқий тартибга солишни комплекс тадқиқ этиш ва бу борадаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш асосида қуйидаги концептуал хулосалар қилинди ва тегишли қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқилди: Download 39.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling