Диссертациянинг асосий мазмуни диссертатсиянинг кириш
I. Илмий-назарий хулосалар
Download 39.22 Kb.
|
avtorefarat himoya oldi
I. Илмий-назарий хулосалар:
1.1. Шартноманинг ривожланиш тарихини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида “аутсорсинг” шартномасининг прототипи Рим ҳуқуқининг “location-conductio” (ёллаш шартномаси) институти эканлиги ва бугунги давр мазмун-моҳиятидаги “аутсорсинг” шартномасининг шаклланиши ҳамда ривожланишида пойдевор вазифасини ўтаганлиги илмий-назарий жиҳатдан ёритиб берилди. 1.2. Олимларнинг фикрларини ҳамда қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш асосида аутсорсинг шартномасининг фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тизимидаги ўрнини қуйидагича белгилаш мумкинлиги илмий-амалий жиҳатдан асослаб берилди: Аутсорсинг шартномаси аралаш фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўлиб, қоида тариқасида, ўз таркибига биринчи навбатда ЎР ФК 37-боби нормалари билан тартибга солинадиган пудрат шартномаси элементларини, иккинчидан, ЎР ФК 38-бобида назарда тутилган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси элементларини, шунингдек, баъзи бошқа шартномалар, шу жумладан бошқа соҳага мансублиги билан ажралиб турадиган шартномалар (масалан, меҳнат шартномаси) элементларини олади. 1.3. Аутсорсинг шартномаси тушунчасига бугунги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда муаллифлик таърифи ишлаб чиқилди: “Аутсорсинг шартномаси – бу бир тараф (мижоз) ишлаб чиқариш жараёнида фаол иштирок этиш учун ўз функциялари ёки фаолиятининг (ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, ахборот, молиявий, бошқарув ва бошқаларни) ёҳуд бизнес жараёнлари (ташкилий, молиявий, иқтисодий, ишлаб чиқариш-технологик, маркетинг ва бошқалар)нинг бир қисмини зарур малакали кадрларга (ресурсларга) эга бўлган бошқа тараф (аутсорcер)га топширишни ва бунинг учун ҳақ тўлашини назарда тутувчи ҳамда узоқ муддатга мўлжалланган келишув ҳисобланади”. 1.4. Аутсорсинг шартномасини ҳуқуқий тартибга солиш истиқболларини илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш асосида аутсорсинг шартномаси ҳуқуқий институти ривожланишининг қуйидаги йўналишлари асослаб берилди: 1) ЎР ФК 38-бобининг норматив мазмунини такомиллаштириш; 2) аутсорсинг шартномасидан келиб чиқадиган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг умумий концепциясини белгилашга имкон берадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш; 3) аутсорсинг шартномаси бўйича хизмат кўрсатиш муносабатларни тартибга солувчи нормаларни халқаро ҳуқуқ нормалари билан уйғунлаштириш (унификациялаш). 1.5. Олимларнинг фикрларини таҳлил қилиш асосида аутсорсинг шартномаларининг қуйидаги таснифи ишлаб чиқилди: Ашёвий шаклда бўлмаган натижага эришишнинг кафолатланганлиги бўйича: 1) шартномада кўрсатилган аниқ бир натижага эришишни ва ҳақ тўлашни назарда тутувчи шартномалар; 2) буюртмачи учун фойдали натижага эришишдан қатъи назар, амалга оширилган фаолият учун ҳақ тўлашни назарда тутувчи шартномалар. Функционал тайинланиши (қўлланилиш соҳалари) бўйича: 1) ёрдамчи ишлаб чиқариш соҳасидаги аутсорсинг шартномалари; 2) асосий ишлаб чиқариш соҳасидаги аутсорсинг шартномалари; 3) менежмент соҳасидаги аутсорсинг шартномалари; 4) хизматлар кўрсатиш соҳасидаги аутсорсинг шартномалари. Аутсорсинг шартномаси воситачилигида амалга ошириладиган фаолиятнинг ўзига хос турларига қараб: 1) ахборот технологиялари аутсорсинги шартномалари (IT-аутсорсинг); 2) илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш фаолияти аутсорсинги шартномалари; 3) логистика ауцорсинги шартномалари, 4) компанияларни бошқариш аутсорсинги шартномалари, 5) молиявий ва банк хизматлари аутсорсинги шартномалари; Шартнома муддатлари бўйича: 1) бир марталик аутсорсинг шартномаси; 2) шартномада белгиланган муддат давомида амалда бўлувчи аутсорсинг шартномаси; 3) муддатсиз аутсорсинг шартномаси. 1.6. Аутсорсинг шартномасининг муҳим шартларини тадқиқ этиш натижасида қуйидаги асосий хулосалар илгари сурилди: Биринчидан, аутсорсинг шартномасининг муҳим шартларини унинг предмети, кўрсатиладиган хизмат сифати тўғрисидаги шарт, шартнома муддати, ташаббускорлик шартлари ташкил этади. Иккинчидан, аутсорсинг шартномаси бўйича кўрсатиладиган хизматлар – бу профессионал ижрочи томонидан тақдим этиладиган ва буюртмачининг бошқарув ёки бизнес жараёнларини такомиллаштириш эҳтиёжларини қондиришга қаратилган ҳамда чуқур билимларни талаб қиладиган хизматлардир. Download 39.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling