Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
Вақтдаги шахтни», дея халқ маънавий юксалишининг тўхтаб қолганлигини
назарда тутади. «Бошларга кўтардик Тождори авраб, Нон деб, оғзимизга Тош отган тахтни», дея бу даврда ўзбек халқининг анча ожиз, карахт ҳолда эканлигидан куюнади. Яқин тарихдан маълумки, халқимиз не-не жабр- зулмларни бошидан кечирмади?... «ВAТAН» деганнинг ҳаётига нуқта қўйилган замонларни кўрди. Халқнинг илм-маърифатли бўлиши учун ўз ҳаловатидан кечган фидойи инсонларнинг ўлим билан юзма-юз келган қалтис даврларнинг гувоҳи бўлди. Шоир шеърда айни ўша замонларга ишора қилган. Бундай кунлар, яъни халқнинг бор нарсасини қўлидан юлиб олиб, оғзига тутгач: «Мен сабабли қорнинг тўйяпти», – деган алдовларга халқнинг тобора ишониб бораётгалигига ачинади: Қуртларга топширдик Танҳо суянчиқ, Танҳо балогардон – Ватан – дарахтни… 41 Алишер Навоий. Ҳайрат ул-аброр. –Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашр., 1989. – Б.145. 51 Ватан – дарахт – инсонга танҳо суянчиқ, меҳр ошёни. У эса қуртларнинг – босқинчиларнинг қўлида. Қуртлар дарахтнинг илдизи-ю танасини аста-секин еб битирганидек, босқинчилардан ҳам фақат шуни кутиш мумкин. Қуртлар еган дарахт эса мўрт, ҳатто суяниб ҳам бўлмайди. Дарахтни қуртларга – Ватанни босқинчиларга ем қилган ва бунга ҳам унинг ўзини балогардон қилиб қўйган бу – биз.., бизнинг ожизлигимиз, дейди шоир баралла. Бунда дарахт тушунчаси қиёслаш асосида рамзий маъно ташимоқда. Самандар Воҳидовнинг «Мева дарахтдами ё тирговучда…» [II, 31] номли яна бир шеърида «Сўзбоши» ва «Сўнгсўз» билан «ҳимояланган» айрим китобларни мевасиз дарахтга қиёслаганини англаб олиш мумкин. Бундай китобларнинг мевали дарахт бўлолмаганлигини – китобхонга маънавий билим бера олмайдиган асар эканлигини кинояли тарзда айтиб ўтади. Aдабиётда зўрма-зўракилик билан яратилган, ичи бўм-бўш китоблар ҳам борлигидан азият чекади: «Сўзбоши» сўзлайди, «Сўнгсўз» сўзлайди, «Ўртасўз» соқовдай нафаси ичда. Китобхон жумбоққа жавоб излайди: «Мева дарахтдами ё тирговучда?» Шоир С.Воҳидов дарахт билан боғлиқ табиий жараёнларни диққат билан кузатади. Унинг турли фаслларда турлича қиёфада бўлишидаги, ёинки бир фаслда турфа хил кўриниш касб этиши, турли вазифаларни бажаришидаги ҳолатлардан ўз бадиий мақсади йўлида маҳорат билан фойдалана олади. Улар билан боғлиқ турли ҳолатларни ўз тафаккурига бўйсундира олади ва инсоний ҳисларга, тушунчаларга рамзий образлардан либос кийдиради. Бу эса шоир фикрларининг, илгари сураётган ғояларининг тушунарли ва таъсирчанлигини оширади. 60 - йилларда Aбдулла Орипов, Рауф Парфи ижодидан бошлаб кўзга ташлана бошлаган дарахт образи 70-80 - йилларда шеъриятга кириб кела бошлаган шоирлар ижодида ҳам яққол кўрина бошлади. Дарахт образига 52 турлича поэтик маъно юклаш билан бир қаторда, улар орасида бир хилликларни ҳам учратиш мумкин. «Бадиий адабиётнинг ривожланишида адабий алоқалар ва уларнинг натижаси бўлмиш адабий таъсир катта аҳамиятга моликдир. Миллий адабиётларнинг ўзаро алоқаси уларни бойитади, ривожланишига туртки беради» 42 . Масалан, Шавкат Раҳмон шеъриятида шундай мисралар мавжуд: Гўё қуёш парчалангандай… Ғарқ қилади оламни фараҳ. Ҳар баҳорда менга эринмай Яшамоқни ўргатар дарахт 43 . «Шавкат Раҳмоннинг табиат поэзиясига мурожаат қилишида чуқур рамзийлик бор. Бу қайсидир маънода тасаввуф фалсафаси билан, нокомил жамият ҳаётидан юз буриш ва фақат руҳий такомил билан шуғулланиш лозим, деган қарашлар билан бир даражада уйғун...» 44 Aйни фикрни С.Воҳидов ижодига ҳам тааллуқли дейиш ўринли бўларди: Мен ҳаётга муҳаббатни Дарахтлардан ўргандим. Дарахтлардан ўргандим мен – Саботни, қатъиятни. [III, 26] Шоир Садриддин Салим Бухорий ижодида эса дарахт образи бутунлай ўзгача маъно касб этади. Хусусан, у дарахт ва унинг куртаклари, гулларига поэтик маъно юклайди. У куртакларни дарахтнинг ўй-хаёллари, куйлари, кулгиси, орзуси деб атайди. Ўй-хаёл, куйлаш, кулгу, орзу бўлса инсонгагина хосдир. Уларнинг куртак ёзиши эса, орзуларнинг ушалишидир: Куртаклар дарахтнинг кулгиси, Кулгилар жаранглаб берар сас. 42 Quronov D. Adabiyotshunoslikka kirish. А.Қодирий номидаги халқ мероси нашр., 2004. – B. 220. 43 Раҳмон Шавкат. Сайланма. – Т.: Шарқ, 1997. – Б. 34. 44 Намоз Мусулмон. Туманларни қўпорар тоғлар. / Ватан. 1995, 14–22 июль. 53 Куртаклар дарахтнинг орзуси, Орзулар ушалар басма-бас 45 . Дарахтнинг куртак ёзмоғи учун парвариш: сув, тупроқ, қуёш нури қанчалар зарур бўлса, инсоннинг ўз орзулари рўёбига эришмоғи учун соғлом ижтимоий муҳит, кучли хоҳиш, билим ва меҳнат зарур. Aлбатта, шоир булар ҳақида очиқ ёзмайди. Бироқ дарахт нега, қачон, қай мақсадда куртак ёзади, деган саволлар инсонга кўчирилса, шу каби хулосалар келиб чиқиши тайин. Худди шундай тасвирни С.Воҳидовнинг «Ёмғирга илтижо» шеърида ҳам учратамиз. Шоир ёмғирга мурожаат қилар экан, дарахт тушунчасидан деталь сифатида фойдаланади: Дарахтлар орзуси янглиғ Кўз очса нур каби куртак. Лабин босса, ўпиб шўх-шўх, Висол завқидан айт эртак. [I, 279] Шоир Тилак Жўра эса «Умидларим томчи эди – Дарёландилар, Куртак Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling