Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

аёл, Саҳро – гулзорни яширган хаёл, Дарё – висолга ошиққан ошиқ, Дарахт – 
яшил қўшиқ, Уйлар – ҳижрону висолни, Камолу заволни, Кулгию кўз ёшни, 
Ситаму бардошни – Бағрига яширган бошпаноҳ». Одамлар-чи? Одамлар – 
оламни ўзида сиғдирган “Олийлар тўпида энг олий зот” эканлигини кўради. 
36
Норматов У. Ижод сеҳри. –Тошкент: Шарқ, 2007. – Б. 254. 


41 
Дунёнинг қай бир манзараси гўзалроқ эканлиги аён. Шоирнинг поэтик
кашфиётлари шу билан якун топмайди. У дунёлар ичра дунёларга тенг 
қалбидан сўз очади.
Менинг қалбим ҳам дунё: 
Унинг ҳам бор 
Ўз тоғи, 
Дарёси,
Саҳроси, 
Дарахти, 
Уйлари, 
Одами, 
Бор – шу рангин оламдай олами!.. 
Қалбим дунёсига бермоқ-чун баҳо –
Юқоридан кўз солма, 
Бўлсанг ҳам даҳо! 
Шу тарзда шеър «осмон», «ер», «кўнгил» ҳақидаги ўз ва кўчма 
маъноларни ифодалаб, кулминацион фикр билан якунланади. Чиндан, дунё 
ичра қалб аталмиш дунё ҳам борки, уни англамоқ учун юқоридан кўз 
солмоқнинг ўзи етарли эмас. Инсон инсонни тушуниши – унинг рангин 
олами: орзу-армонлари, дарду ҳасратлари, изтиробу қувончларини англаш 
учун, аввало, қалбга теран назар солмоқ даркор. Шундагина дилга ғашлик 
солувчи, кўнгилга озор бергувчи ҳолатлар бўлмайди.
С.Воҳидов шеърларини аниқ бир тамойил нуқтаи назаридангина 
ўрганиш жуда мушкул. Чунки ушбу шеър эркин вазнда ёзилганлиги ва бу 
муаллиф кайфиятини, фалсафий хулосасини тўлиқ ифода этиш учун 
муносиблиги билан ҳам эътиборли. Шоир ифода марказидаги тасвир 
манбасининг ҳам шаклига, ҳам мазмунига жиддий аҳамият беради. Шеърдаги 
дастлабки поэтик тасвирлар объектнинг шакл-кўриниши мантиғидан келиб 
чиққан бўлса, кейинчалик улар нарсаларнинг мазмун-моҳияти билан боғлиқ 
эканлигини кўрамиз. Мисраларнинг бўлиниши ўқиш тезлигини белгилаб, 


42 
мазмуннинг ҳиссий таъсир кучини оширади, фикр моҳиятини теран 
англатишга хизмат қилади. 
Хулоса қилиб айтганда, С.Воҳидов ижодида ифода шаклининг 
эркинлиги табиий равишда рўй беради. Эркин шаклли ифода шеърий 
асарнинг ҳиссий оҳангини ташкил қилиб, шоир поэтик оламини тўла-тўкис 
намоён бўлиш имконини берган. Шакл ва мазмун уйғунлиги орасида шеърий 
ритм ҳам борки, у мазмуннинг яхлит юзага чиқишида муҳим аҳамият касб 
этади. 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling