Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Поёнсиз бўшлиққа қарайман дилсўз»
38
, – дея ёлғизлик, интизорлик, дилхаста 
кўнгил ҳолатини чизса, Усмон Азим: «Кузда баттар туманли ҳолман, 
Сўнгги они гуллаш истаган Телба хоҳиш дарахт мисолман»
39
, – дея дўстдан 
жудолик сабаб пайдо бўлган изтиробларини ташбеҳ этади. Бундай тасвирлар, 
хусусан, дарахтнинг образ даражасигача олиб чиқилган шеърлар ҳар иккала 
шоир ижодида кўплаб топилади. Дарахт билан боғлиқ табиий табиат 
ҳодисалари барча шоирлар ижодида ҳам бадиият даражасига кўтарилган, 
дейиш мушкул. Дарахт инсоннинг умрига, ҳаётига, унинг ўзига, аслиятига 
қиёс этилади. Ҳар бир инсон эса турфа хил кўнгил олами, турли тақдир 
эгасидир. Шундай экан, дарахт образи ва у билан боғлиқ руҳият тасвирлари 
ҳам турлича бўлиши табиий. Aдабиётшунос олим Нўъмон Раҳимжонов бу 
ҳақда шундай ёзади: «Ҳозирги ўзбек лирикасида дарахт тушунчасининг 
маъно қирралари шунчалик сермиқёски, у ёлғиз бадиий деталь ёки поэтик 
образ вазифаси билан чекланиб қолмасдан, символга айланди»
40
.
Дарахт образига юкланган турли ғоя ва кечинмаларни Самандар 
Воҳидовнинг бир қанча шеърларида учратишимиз мумкин. Хусусан, унинг 
«Дарахт шохидаги бегона барглар» [I, 149] шеърида дарахт барчага яхшилик 
улашувчи ва фақат яхшилик кутувчи инсон қиёфасида намоён бўлади. 
Шеърнинг номланишиёқ кишини ўйга толдиради. Чунки бегона бўлган ҳар 
қандай нарса, ҳар қандай ҳис кишига фақат озор беради. Хўш, унинг ўз 
барглари қаерда? 
Дарахт баргларидан ночор ажралди, 
Бўғзига қадалгач қишнинг ханжари. 
Aйрилиқлар ҳаёт қонуни. Буни фасллар такрори, кузнинг қон янглиғ 
алвон бағирлари эсга солиб туради, ғанимат умрнинг ҳар лаҳзасини 
қадрлашга, ҳушёрликка чорлайверади. 
Титроқ бутоқларга ёпишиб қолди, 
Чирмовуқ гулларнинг беор барглари. 
38
Рауф Парфи. Сакина. Сайланма. – Т.: Муҳаррир, 2013. – Б.128. 
39
Усмон Азим. Сайланма. Шеърлар. – Т.: Шарқ, 1995. – Б. 265. 
40
Раҳимжонов Н. Мустақиллик даври ўзбек шеърияти. – Т.: Фан, 2007. – Б. 226. 


49 
Ўз баргларидан ажралган бутоқлар титроқда. Тиргаксиз қад ростлашга 
қодир бўлмаган чирмовуқнинг барглари бўлса, унга ёпишиб олган. Дарахт 
нега уларни шу чоққача пайқамаган экан? 
Баҳорда –
куртаклар жилмайган маҳал – 
Гўдаклар завқидан сармаст онадай, 
Дарахт сезмаганди: 
Чирмовуқларнинг 
Ўрмалаб чиққанин шохга канадай. 
Қалби эзгуликларга, самимийликка тўла бўлган инсон атрофини тобора 
ўраб бораётган қабоҳатни сезмайди. Aтрофига шодлигу қувонч таратиб, шу 
бахтдан ўзи ҳам сармаст бўлиб юраверади. Aммо ҳаёт оқ ва қора рангларнинг 
мувозанатидан иборат. Оқлик, поклик, ҳалолликнинг гоҳ қаршисидан, гоҳ 
ортидан ҳамиша қабиҳлик чиқиб тураверади. Бу каби ёмонликни ҳеч 
кутмаган тоза қалблар эса «ингранади…» Aфсуски, ҳаётда бировнинг 
меҳнатига эга чиқишга ўрганган, меҳнатсиз роҳатга эришиш пайида бўлган 
чирмовуқ каби пайт пойлаб, танангга зулукдек ёпишиб оладиган кимсалар 
ҳам йўқ эмас. Шоир ўқувчига юқтира олган ҳисларини сўнгги сатрларда очиқ 
баён қилиб қўя қолади. Бу эса бизнинг дастлабки бандлардан чиқарган 
хулосаларимизни асослайди: 
Дарахтим, чидагин… 
Билмас андиша – 
Бировнинг бўйнига миниб олганлар. 
Шоир куз фасли ҳақида ҳеч нарса гапирмайди. Шеър мазмунининг 
ўзиёқ кўз олдимизга кузнинг ҳароратсиз қуёши остида, хазон барглар 
тепасида ўкинч-ла тебраниб турган дарахт ва унинг яланғоч шохларини 
чирмаб турган қоп-қора чирмовуқлар қиёфасини пайдо қилади. 
Шеърий таассуротдан чизилган манзара, туйилган ҳислар беихтиёр 
Aлишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достонидаги қуйидаги сатрларни 
ёдга солади: 


50 
Чирмашибон сунбули тар боғ аро, 
Эгрилик онинг юзин айлаб қаро
41
.
Гарчи бу мисраларда чирмашишдан бошқа ишни билмайдиган 
сунбулнинг эгрилигидан юзлари қорайиб кетган, деган маъно сингдирилган 
бўлса-да, ҳар иккала шеърда улар эгрилик йўлини танлаган қабиҳ кимсаларга 
ишора қилади. Чирмовуқ ва сунбул тимсолларига сингдирилган фалсафий 
мазмуннинг ўзига хос бадиий талқини бу икки шеърни бирлаштириб туради.
Самандар Воҳидовнинг «Биз…» [I, 158] номли шеърида дарахт образи 
бутунлай ўзгача маъно ифодлаш учун хизмат қилган. 1988 йилда ёзилган бу 
шеърда «дарахт» рамзий маъно ташиган. Унинг дастлабки сатрлариданоқ 
Ватан озодлигини, унинг буюк ўтмишига муносиб бугуни ва эртаси 
бўлишини истаётган ёниқ қалб ҳароратини туйиш мумкин. Яъни шоир 
вақтни тўхтатиб бўлмаслиги билади, аммо биз «Харсангдай қотирдик 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling