Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
мўлтирар эди».
Кичик бир воқеа. Aрмонли хотира. С.Воҳидов шеърларининг воқеаларга асосланган бундай жиҳатларини илғаган профессор О.Сафаров шундай ёзади: «Шоир жамиятдаги бу иллатларни шуур билан идрок этганидан уларнинг хилма-хил кўринишларини кўрсатмоқчи бўлади. Бу унинг шеърларида эҳтиросдан кўра совуққон воқеагўйликни кучайтирган омилга айланган, шеърий ифодавийликни прозаизмга мойиллаштирган. Унинг аксар шеърлари – у ёки бу кечаётган ҳодиса ва воқеаларни ифодаловчи шеърий лавҳадай» 29 . Aммо шоир шу лавҳаларда ўз юрак сўзларини айтиб қолишга ҳаракат қилади. «Отамнинг сабоғи» [III, 66] шеърида ҳам кичик бир ҳаётий эпизоднинг инсон ҳаётига, дунёқарашига, имон-эътиқодига таъсири ҳақида ҳикоя қилади. Бу шеър ҳам лирик қаҳрамоннинг болалик хотираларини ёд этиш тарзида баён қилинган. Бегуноҳнинг жазоланаётганлиги, бунга гуноҳкорнинг ўзи ҳам кўмак бераётганлиги ўқувчини изтиробга солади. Шоир объектив мазмун баёнидан сўнг ўз бадиий мақсадига кўчади. Aрзимасдек кўринган воқеанинг тўғри, адолатли ечим билан тугаши лирик қаҳрамон учун катта ҳаётий сабоқ бўлганлиги қуйидаги мисралардан англашилади: Aммо энди лол, ҳайрон, Кузатарман оламни. Қалбим бўлиб кетар қон, Кўриб ғирром оламни. Отанинг сабоғи фарзанд қалбида адолатсизлик, ноҳақликка нисбатан нафрат пайдо қила олганлиги, бир умр «Қамчига даста бўлмоқ»ликдан асраб қолди. Лирик қаҳрамон ҳамманинг шундай сабоқ олишини – адолатсизлиги, виждонсизлиги жабрини ўша инсоннинг ўзи ҳам бир марта бўлса тотиб кўришини истайди. У шундагина мардлик, имон тантана қилишига ишонади: 29 Сафаров О. Бухоро адабий ҳаракатчилиги тарихидан лавҳалар. (Мақолалар, рисолалар) – Бухоро: Дурдона, 2015. – Б. 449. 28 Дейман: дадам сабоғин, Кошки, ҳаёт билсайди. Хивчин – уни узганнинг Елкасида синсайди. Шоирнинг асосий мақсади воқеликни баён қилиш эмас, балки унинг ёрдамида бадиий мақсадни юзага чиқаришдир. Воқелик баёни эса лирик қаҳрамон ҳолатини тўғри тасаввур қилишга ёрдам берган. Лирик қаҳрамоннинг кўнгил кечинмалари тасвири лирик шеърнинг асоси ҳисобланади. Шоирнинг бундай шеърларида кечинмаларнинг объектив мазмун билан бирлашиб кетганлигини кўрамиз. Aммо шоирнинг барча воқеабанд шеърлари ҳақида ҳам бундай деб бўлмайди. Профессор О.Сафаров айтганидек, фақат воқеа-ҳодиса баёнидан иборат бўлиб қолган шеърлари ҳам анчагина. Уларда лиризмдан кўра эпиклик устунлик қилади. «Бир замонлар», «Шифохона – ажаб дунё», «Оқтерак афсонаси», «Очкўзни нафс ўлдирар», «Ҳамқишлоқлар даврасида» сингари шеърлари эпик характерда эканлиги фикрни далиллайди. С.Воҳидовнинг кўп йиллик самарали ижодини қуйидаги жадвал яққол кўрсатади: № Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling