Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
боласин йўқотган она, Йўлида интизор дилдори – дала, ошиқ шалола)
тасвирлашга уринаётганлигида яққол кўриниб турибди. Шоир ўз ҳисларини, орзуларини шалолага қиёс этади. Муаллифнинг шеър ёзилган йиллар билан 18 Бу шеър С.Воҳидовнинг ижод лабораториясидан олинди. Газета ёки журнал парчасида “Самандар Воҳидов, солдат” номи билан чоп этилган шеър шоирнинг китобларига кирмаганлиги боис тўлиқ келтирилди. Тахминан 1964-йилларда ёзилган. (газета ёки журнал кўрсатилмаган). 16 боғлиқ хотираларига таянадиган бўлсак, шеърнинг мазмун-моҳияти янада равшанлашади. С.Воҳидовнинг шеърий машқлари ҳаваскорлик билан эмас, балки кучли ички истак, юрак даъвати, руҳий эҳтиёж билан юзага келган. Шоир ҳарбий хизмат таътили чоғида Тошпўлад Ҳамид (кейинчалик институтдаги устози) билан илк учрашувини самимият билан эслайди. Устознинг унга « Шеър ёзишни бўшаштирманг... » 19 , деган сўзлари шалоланинг ўз даласи томон ошиққани сингари С.Воҳидовни ҳам ижод майдони сари шоширган эди. Шалола мисоли гоҳ зарра томчиларга бўлиниб, гоҳ тўлқинларга айланиб олға интилишга ундади. Шеър шоир феноменининг ўша даврлардаёқ шакллана бошлаганлиги, ички оламидан сўзлашда қандай усулларни танлаганлиги, илк шеърларидаёқ катта мақсадларни қўйганлигини намоён этиб турибди. С.Воҳидовнинг адабиётга меҳр қўйишига ва ижод майдонига кириб келишида отаси ва акаси Искандар Воҳидовларнинг ўрни беқиёс. «…отам ҳар гал туман марказига тушганларида, албатта, икки-учта рангли китоблар олиб келардилар, мен ҳали мактабга бормасам-да, акам менга у китобларни ўқиб берар, менинг бола онгим илғайдиган даражада тушунтирарди», 20 – деб ёзади шоир. Укасининг шеъриятга ошуфталигини бир лаҳза бўлсин унутмаган акаси унинг ҳарбий хизмат чоғидалигида ҳам китоблар, жумладан, Э. Воҳидовнинг илк шеърий тўпламини жўнатади. С.Воҳидовнинг Тошпўлат Ҳамид билан биз юқорида эслаган учрашуви ҳам айнан акаси сабаб юз берган. Акасининг дадиллиги, шоир укаси билан фахрланиб унинг машқларини Тошпўлад Ҳамидга олиб бориши «... Неъмат Амин, Саид Равшанга шартли равишда қиёслайдиган бўлса, ... ўта жиддий, босиқ— мулоҳазали, ўйчан ва бироз маҳзун йигит» 21 С.Воҳидов учун бу учрашув кутилмаган, аммо уни шеърият олами томон оҳанрабодек тортган воқеа бўлган. С.Воҳидов ўзининг 2008 йилда нашр этилган «Ҳаж дафтари» 19 Воҳидов С. Қуёш заррасига завол бегона (эссе). / Бухоронома. – Бухоро, 2012. май. – Б. 3. 20 Воҳидов С. Нон вужуднинг, китоб руҳнинг эҳтиёжидир. Мақола. / Китоб дунёси. – Бухоро, 2010. – Б. 3. 21 Омон Мухтор. Боқийлик касб этган боғ. // Карвон қўнғироғи. – Бухоро, 2012. авг. 17 китобини акасига бағишлайди ва шундай сўзларни битади: «Ушбу китобимни менда болаликдан адабиётга меҳр уйғотган суюкли акам, илк устозим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Искандар Воҳидовга катта ҳурмат билан бағишлайман» 22 . С.Воҳидовнинг илк шеърларини кузатар эканмиз, уларда шоирнинг табиатни теран англаши ва у билан руҳан яқинлик туйганлигини кўрамиз. Табиатнинг ҳеч бир ҳодисаси бесабаб бўлмаганидек, С.Воҳидов ҳам ўз туйғулари сабабини борлиқ билан боғлашга ҳаракат қилганлиги «Сув ва дарахт», «Гул ва қалб», «Тонг нури», «Тошни камситмангиз», «Билсайди…», «Соғиниш» каби дастлабки шеърлариданоқ англашилади. Унинг муҳаббат мавзусидаги «Сезмабмиз», «Сочларга тикилиб…», «Шунча йил ўтиб…», «Журъатсиз маҳбубга», «Унут бўлган гўзалга», «Сўнг билсам…» каби шеърларида эса қофияга эргашиш, умумий оҳангдан четга чиқиш ҳолатлари учрайди: Этаклар шохларнинг учини Ўпганда увишар юраклар. Дириллар билакдай арғамчи, Сингудек қарсиллар тераклар 23 . «Юраклар» ва «тераклар» сўзлари ҳар жиҳатдан мос қофиядош сўзлар бўлса-да, теракнинг тикка ўсиши арғимчоқ ўрнатиш учун қулай эмаслиги сабабли бу сўзлар тасвир мантиғи учун муносиб жуфтлик бўла олмайди. Теракнинг осмонга йўналган шохларига қадар арғимчоқда учиб бориш мумкин эмас. Навниҳол теракларга эса арғамчи бойлаб бўлмайди. Бироқ шоирнинг бадиий мақсади икки дўстнинг завқу шавқ билан арғимчоқ учиш манзарасинигина чизишдан иборат эмас. Aсосий ғояни беришда муаллиф реал тасвирга мантиқан тўғри ёндашади. Aрғамчини дўстликнинг ипларига қиёслар экан, «Хавфи ҳам, завқи ҳам қўшалоқ» бу «парвоз»ни шундай тасвирлайди: «Икковдан баробар куч тилар, Икков тенг жавобгар эрурмиз. 22 Воҳидов С. Ҳаж дафтари. (Эссе ва шеърлар). – Бухоро, 2008. – Б. 3. 23 Воҳидов С. Кафтимда гул. Шеърлар. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашр., 1977. – Б.10. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling