Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти адабиётшуносликда Бухоро адабий муҳити 
вакилларининг бадиий олами, поэтик маҳорат даражаси, услубий ўзига 
хослиги, ўз қалб кечинмаларини ифода эта олиши билан боғлиқ 
тадқиқотларда мазкур иш муайян даражада илмий манба бўлиб хизмат 
қилади. 
Тадқиқот 
натижаларининг 
амалий 
аҳамияти 
олий 
таълим 
муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти, журналистика, филология 
факультетларида филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек) таълим 
йўналишларида «ХХ аср ўзбек адабиёти», «Истиқлол даври ўзбек адабиёти», 
«Ҳозирги адабий жараён», «Бухоро адабий ҳаракатчилиги» фанларидан 
маъруза, махсус курс ва семинарлар ўтишда, шунингдек, ўрта махсус таълим 
муассасалари, умумтаълим мактабларида адабиёт дарсларини ўқитишда 
фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. С.Воҳидов шеърияти 
поэтикаси бўйича амалга оширилган ушбу тадқиқотнинг илмий натижалари 
қуйидаги ишларда жорийланган: 
ўзбек адабиётида шеърият поэтикаси муаммоларини Бухоро адабий 
муҳити вакили С.Воҳидов ижоди мисолида ўрганиш, шоир услубига халқ 



тили ва фольклор жанрларининг таъсири, воқеабандлик, бармоқ вазнидаги 
шеърларида шакл ва мазмун уйғунлиги, образлар олами: тун, тонг, дарахт 
тимсолларининг талқин этилиши, тил хусусиятларидаги ўзига хосликни очиб 
бериш, хусусан, бадиий-композицион қирралар, сўз қўллаш маҳорати каби 
масалаларга доир назарий хулосалардан Ф1-ФА -0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 
«Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини 
тадқиқ этиш» (2012-2016 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада 
фойдаланилган 
(Ўзбекистон 
Республикаси 
Фанлар 
академияси 
Қорақалпоғистон бўлимининг 17.01/128-сонли маълумотномаси). Натижада 
ушбу фундаментал лойиҳада ижодий индивидуаллик, услуб ва маҳорат 
масаласини тадқиқ этишга эришилган
С.Воҳидов шеъриятининг поэтик хусусиятлари, анъанавийлик ва 
новаторлик 
жиҳатларини 
ёритишда 
ФА-Ф1-ОО5 
«Қорақалпоқ 
фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» (2017-
2020-й.й.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган 
(Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 
17.01/128-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу фундаментал лойиҳа 
диссертация материаллари орқали бойитилган ва адабиётшуносликда шоир 
ижодининг шаклланиши, ижодий индивидуаллик масаласини образлар, 
шеърий шакллар, тил хусусиятларида намоён бўлишини тадқиқ қилиш 
бўйича хулосалар чиқариш имконини берган. 
Шоир ижодининг поэтик тадқиқи орқали унинг индивидуал услуби
поэтик тафаккур олами имкониятларини намоён этишдаги ўзига хос 
жиҳатлари умумлаштирилган хулосалардан С.Воҳидов фаолият кўрсатган 
Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг «Менга сўз беринг», «Aссалом, 
Бухоро», «Саккизинчи мўъжиза», «Меҳмон туйғулар» радиоэшиттиришлари 
сценарийларини 
тайёрлашда 
фойдаланилган 
(Ўзбекистон 
миллий 
телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 5 
августдаги 1/191-сонли маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг 
бадиий ижод, шеърият, шоир С.Воҳидов ва бухоролик кўплаб 


10 
ижодкорларнинг замонавий ўзбек адабиётида тутган ўрни, ўзига хос услуби, 
индивидуал 
маҳорати 
бўйича 
тасаввур-тушунчаларини 
бойитишга 
эришилган. Шунингдек, ёш авлод тарбиясида адабиётнинг ўрни ва роли 
илмий-оммабоп кўринишда тарғиб этилиб, бу радиоэшиттиришларнинг 
таъсирчанлиги оширилган. Бунинг натижасида эса ушбу эшиттиришлар учун 
тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий 
далилларга бой бўлишига, оммабоплигини таъминлашга эришилган. 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling