Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Тадқиқотнинг диссертация бажарилган илмий-тадқиқот ишлари


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Тадқиқотнинг диссертация бажарилган илмий-тадқиқот ишлари 
билан боғлиқлиги. Диссертация мавзуси Бухоро давлат университети Ўзбек 
адабиёти кафедрасининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ «Ўзбек 
адабиётшунослигининг долзарб муаммолари» (2016-2023 йй.) йўналиши 
доирасида бажарилган. 
Тадқиқотнинг мақсади шоир С.Воҳидов шеърияти поэтикаси 
(образлар олами, жанрлар ва шакллар)ни тадқиқ этишдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари. 
С.Воҳидов шеърий меросининг асосий ғоя ва мазмунини таҳлил 
қилиш, ижодий индивидуаллигининг шаклланиш жараёнини, шеърларининг 
шакл ва мазмун уйғунлиги ва поэтик образлар бадииятини очиб бериш; 
шоирнинг бағишлов, қасида, достоннависликдаги поэтик маҳоратини, 
воқеабандлик ва лирик кечинма тасвиридаги ўзига хослик, кичик 
шеърий 
шакллар (тўртлик, саккизлик), туркумлилик борасидаги изланишларини 
асослаш; 
шоир ижодининг ғоявий-бадиий хусусиятлари, поэтик тафаккур олами 
имкониятларини намоён этишдаги муҳим жиҳатларни аниқлаш; 
шоир шеъриятига хос поэтик хусусиятлар, хусусан, бадиий-
композицион қирралар, сўз қўллаш маҳорати каби масалаларни тадқиқ этиш 
шу орқали унинг адабий жараёнда тутган ўрнини илмий жиҳатдан асослаб, 
умумлашма хулосалар чиқариш. 
5
Сафаров О. Бухоро адабий ҳаракатчилиги тарихидан лавҳалар. (Мақолалар, рисолалар) – Бухоро: 
“Дурдона”, 2015. – 449 б.; Воҳидов Р. Бир носиру уч шоир ҳақида топганларим. – Бухоро, 2003.; Сафаров О., 
Сафарова Ҳ. Самандар Воҳидов (Шоирнинг ижодий портрети). – Бухоро: BUXORO NASHR, 2022. – 264 б. 



Тадқиқотнинг объектини С.Воҳидовнинг 4 жилдлик сайланмаси 
ташкил этади. Қиёсий таҳлил жараёнида ХХ аср ўзбек шоирларининг, 
хусусан, бухоролик шоирларнинг айрим шеърларига ҳам мурожаат қилинди. 
Тадқиқот предметини С.Воҳидов шеъриятининг жанрий, шаклий ва 
поэтик хусусиятларини, бадиий маҳоратини тадқиқ этиш ташкил этади. 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling