Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мавзусини ёритишда биографик
тарихий-қиёсий, структурал-семантик, статистик, лингвистик ва аналитик 
таҳлил усуллардан фойдаланилди. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
шоир шеърларида шакл ва мазмун уйғунлиги, мисраларнинг ҳиссий 
оҳанг мувофиқлигидаги ўрни, образлар олами (тун, тонг, дарахт, варрак, 
қайиқ, шалола), образларнинг бадиий талқини асосида рамзий маънолар 
аниқланган; 
шоир асарларининг жанрий таркиби, индивидуаллиги бағишлов, 
қасида, достон жанрлари, ижодига фольклорнинг таъсири масаласи достон, 
ривоят-достонлари ва достон-марсия жанрлари таҳлили орқали исботланган; 
лирикадаги кичик шеърий шакллар: тўртлик, саккизликларда фалсафий 
умумлашма фикрларни образлар орқали ифода эта олиш, шеърий туркумлар 
яратишдаги индивидуаллиги далилланган; 
шоир асарларининг композицион қурилиши, эпиграф, сарлавҳа, сўз 
қўллаш билан боғлиқ маҳорати, поэтик тил хусусиятлари асосланган. 
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
тадқиқот ишида С.Воҳидовнинг шоир сифатида шаклланишининг 
даврий босқичлари, поэтик дунёқарашининг ҳаётий тажриба ва замонга 
муносабат тарзида ривожланиб бориши мисоллар асосида асосланган; 
шоир шеъриятида мазмуннинг шаклга таъсири, шаклнинг эса оҳангга 
таъсири масаласи, жанрлар ва шеърий шакллар яратишдаги маҳорати тадқиқ 
этилган; 
С.Воҳидовнинг поэтик образ яратиш маҳорати, образларнинг муаллиф 
бадиий тафаккурига ҳамоҳанг тарзда турли маъно-мазмунда товланишлари, 



шоирнинг сўз қўллаш маҳорати бевосита бадиий матн таҳлили орқали очиб 
берилган; 
тадқиқотда шоир ижодининг индивидуаллиги, асарлари таҳлили 
орқали ижодкор феномени масалалари ўрганилиб, поэтик маҳорати 
бўйича зарурий хулосалар чиқарилган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги муаммонинг аниқ 
қўйилганлиги, назарий маълумотларнинг ишончли илмий манбалардан 
олинганлиги, келтирилган таҳлилларнинг қиёсий, биографик, аналитик
лингвистик, статистик методларга асосланганлиги, келтирилган илмий фикр 
ва хулосаларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг 
ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади. 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling