Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022
§1.1. Шоир ижодининг шaкллaниш омиллари
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шоирнинг ижодий йўли.
§1.1. Шоир ижодининг шaкллaниш омиллари
ХХ асрнинг 30-йилларида бир қадар инқирозга юз тутган Бухоро адабий ҳаракати 40-йилларга келиб яна жонлана бошлади. Бу адабий жараён 50-йилларнинг бошларида Бухорода Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг ташкил этилишида муҳим аҳамият касб этди. «Бухоро ҳақиқати» газетаси ҳузурида бир қанча адабий тўгаракларда юздан ортиқ ёшлар бадиий маҳорат сирларини ўргандилар 14 . Уларга издошлик қилган яна бир гуруҳ ижодкор ёшлар 70-йилларда китобхонлар нигоҳини ўзига қарата олган. Бу даврда Тошпўлат Aҳмад, Самандар Воҳидов, Садриддин Салим Бухорий, Тилак Жўра, Саид Равшан, Музаффар Турсунов сингари адибларнинг ижоди мустақиллик шарофати ила янги бир босқичда давом этди. Кейинчалик ҳам ўнлаб шоиру носирлар, драматурглар Бухородаги адабий муҳитнинг янги 14 Бақоев Х. Сафарбар ёшлик. // Шарқ юлдузи. 1984. 4-сон. –Б. 13-14. 14 босқичда ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Бизнинг тадқиқот марказимизда эса айни ХХ асрнинг 70-йилларида яққол бўй кўрсатган истеъдодли шоир, радиожурналист, телепублицист, таржимон С.Воҳидовнинг ҳаёти ва ижоди туради. «Ижодкорнинг оила турмуши, қариндош-уруғлари, дўст-биродарлари билан муносабати, яшаш тарзи, унга доир одатлар, уни қамраб турган омиллар бир жиҳатдан унчалик муҳим туюлмаслиги мумкин. Лекин ижодкор ҳаётида рўй берадиган ғайриоддий ҳолатлар, оламшумул воқеаларга нисбатан ниҳоятда кўп фоизини ташкил этувчи ҳаёт тарзи бевосита маиший турмуш билан боғлиқки, бу кўп жиҳатдан ижод намуналарида ўз муҳрини қолдиради» 15 . Шу боис, С.Воҳидов феноменининг шаклланишига хизмат қилган биографик омилларга эътибор қаратиш жуда муҳим. Шоирнинг ижодий йўли. С.Воҳидов 1942 йил 12 сентябрда Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, Талисафед қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Онаси Aлишер Навоий, Фузулий шеърларидан кўпини ёд билган ва оила даврасида мудом ўқиб берган. Сўз сеҳрига ошуфталик шоирга она сути билан ҳамроҳ бўлган. Эҳтимол, шоирнинг болалигидан қулоғига кирган, ихтиёрсиз равишда қалбига муҳрланиб қолган мумтоз шеърият оҳанглари кейинчалик унинг ҳам ғазаллар, мухаммаслар битишига сабаб бўлгандир. Болалик йиллари II жаҳон уруши йилларига тўғри келган шоирнинг бола онгги ўзи таниган, билган кишиларининг маҳзун нигоҳи, дардли қалбларини туйиш билан ўтди. Бу ҳислар кейинчалик унинг «Гўдакликдан қолган хотира», «Ижобатсиз дуолар», «Ғалабанинг илк куни», «Етилмай янчилган донлар»… каби шеърларида «Лекин гўдакликнинг пок дафтарида, Бир қора саҳифа йиғлайди ҳамон» 16 тарзидаги нолаларга айланди. Шоирнинг илк шеъри 5-синфда ўқиб юрганида «Бухоро ҳақиқати» газетасида чоп этилган 17 . Ҳарбий хизматдалигида – 1964-йили «Шарқ юлдузи» журналида ҳам шеъри босилади. Бу С.Воҳидовга далда бўлган катта матбуотдаги илк 15 Жўрақулов У. Ҳудудсиз жилва. – Тошкент: Фан, 2006. – Б. 17-18. 16 Воҳидов С. Айланадир бу дунё. Сайланма. I жилд. – Бухоро: 2003. – Б. 46. ( Ушбу тўпламдан олинган кейинги мисолларда китоб жилди ва саҳифаси қавсда кўрсатилади) 17 Davr – info. Samandar Vohidov: Shoirlik – qismat. Maqola. 2011. –Б. 4. 15 чиқиши эди. Ўша йиллардаги матбуот саҳифаларидан биз унинг насрда ҳам қалам тебратганлигини кўрамиз. У «Мунофиқ», «Қадрланмаган қадр», «Она меҳри», «Одобли бола» сингари ҳикоялар ҳам ёзган. Aммо илк ижодий ҳаракатларнинг каттагина қисмини шеърлар ташкил эта бошлаган эди. Унинг ҳарбий хизмат чоғида ёзилган, ҳозиргача шеърий тўпламларига киритилмаган «Нега шошар шалола?» шеъриданоқ истеъдоди намоён бўла бошлаганини кўрамиз: Шарқираб, ҳайқириб бошини тошдан Тошларга урибон тортиб оҳ-нола, Сарфлаб юрагида бор бардошини Aжаб, нега бунча шошар шалола? Зарра томчиларга бўлинар гоҳо, Тўлқинга айланиб чопади равон. Мисоли боласин йўқотган она Не сабаб шалола уради жавлон? Тўсиқ тошни этмай заррача писанд, Фақат олға, олға чопмоқни ўйлар. Ўз жонини, нечун, қайси боисдан Кумуш соч малика – шалола қийнар? Билсамки, ошиқиб, ошиқ шалола Висол ишқи билан тўлиб тошаркан. Йўлига интизор дилдори – дала Васлини соғиниб унга шошаркан 18 . Шоирнинг истеъдоди бадиий фикрлашга, ўзига хос тасвирий ифодалар, ўхшатишлар, сифатлашлар билан (Кумуш соч малика – шалола, Мисоли Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling