Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

ўтар кунларим, Мени овутолмас мен билган ранглар», дея кунларидан 
қониқиш туймаётган, ўз ҳисларининг рангларини кашф этишга чоғланган 
лирик қаҳрамон қиёфаси, озор чеккан кўнгли, маҳзун кайфияти тўпламдаги 
ҳар бир шеърда ёрқин намоён бўлади. Бундай ўйчанлик, ҳаёт синовларини 
ҳар томонлама мушоҳада этиш «Устозни қўмсаб», «Тунги гулхан», «Баҳор 
азаси», «Лоқайдлигим – армонларим онаси», «Олтин балиқ ҳасрати» каби 
шеърларида яққол кўринади. 
Шоирнинг ҳар бир шеърида ҳаётий тамойиллари акс этган. Ўзидан 
йироқ бўлган тушунчалар ҳақида шеър ёзиш унинг учун бегона. Унинг 
кўплаб шеърлари юқорида билдирилган фикрларга муболаға сифатида 
қарашимизга йўл қўймайди. 
Қадаминг зарбидан бир гул синмаса, 
Қалбингда меҳрнинг чўғи сўнмаса, 
Мурувват чашмаси тошса, тинмаса, 
Уйингдан дўстларинг оёқ узмаса, 
Пок иймон яшадим, десанг, ҳаққинг бор. [I, 328] 
Заррага ҳам озор етказмаслик, улкан эзгуликлар қилиш шоирнинг 


21 
яшашдан мақсадидир. У яшашда давом этиши учун ундан дили озор чеккан 
бирор кимса бўлишини истамайди. С.Воҳидов ўзининг шу ҳаётий эътиқодига 
бутун умр содиқ қолди. Бир текисда оқмайдиган ҳаёт уммонининг кучли 
тўфонларига дуч келганда ҳам, ўзидаги ҳаётсеварлик, яратиқлар ичра олийси 
инсонларни севиш, кўнгилдан кўнгилга йўл топиш мезонларидан асло 
чекинмаганлиги унинг ҳар бир сатридан англашилиб туради: 
Қилмишларим касридан бир бор – 
Дўстлар ногоҳ чекканда изза, 
Ёпса ишонч чашмасин ғубор, 
Қалбим тинган лаҳза шу лаҳза. [I, 6] 
Яхши ижодкорлар, аввало, ўз заминида қад кўтарадилар, кейинчалик 
катта адабиётнинг етакчи вакиллари сафига қўшиладилар. Бироқ пойтахтдан 
узоқда яшаб ижод қилиб ҳам яхши асарлар яратиш, умумадабиёт ривожига 
ҳисса қўшиш мумкин. С.Воҳидовнинг салмоқли ижоди бунинг ёрқин 
мисолидир. Шоирнинг эллик йилдан кўпроқ ижодий фаолиятининг бир 
қисми шўро даврига, бир қисми эса мустақиллик йилларига тўғри келади. Бу 
икки даврнинг маънавий-мафкуравий моҳияти билан бир-биридан тубдан 
фарқ қилиши шоир ижодида ўзига хос тарзда намоён бўлади. Дунёқараши ва 
шахсияти 
ҳукмрон 
даврда 
шаклланган 
бўлса-да, 
С.Воҳидовнинг 
мустақилликка қадар ёзилган шеърларида ўша давр мафкурасини алқаш у 
қадар кўзга ташланмайди. Шоир инсон кўнгил оламини тафтиш этишга, ўз 
туйғуларининг номини, рангини топишга, инсонлараро муносабатлардаги 
нозик қалб кечинмаларини англашга, англатишга уринади. Шу боис ҳам 
умумўзбек адабиёти «С.Воҳидов ижодида «инсоннинг ўзи ‒ бетакрор 
қадриятдир»
27
, деган ҳаётсеварлик концепцияси етакчилик қилади», дея 
эътироф этди. Бундан шоирни замон, давр воқеликларига бефарқ деган 
хулоса чиқармаслик лозим. Эркка ташналик, унинг ҳар қандай тортиқлардан 
устун эканлиги шоир ижодида ўзига хос тарзда акс эттирилган: 
27
Saviya.uz. 
“Oʻzbek adiblari” (S. Mirvaliyev, R. Shokirova. Toshkent, Gʻafur Gʻulom nomidagi adabiyot va 
sanʼat nashriyoti, 2016) kitobidan. 


22 
Бешикка кўп ётмоқ ёқмас гўдакка, 
Эркка талпинади таниб ақлини. 
Қўлларин қутқариб, 
Етгач тилакка 
Оёқ тугунига чўзар қўлини
28

1987 йилда ёзилган «Ҳақиқат дейдики…» номли бу шеърда шоирнинг 
образли тафаккур даражаси анчагина юксалиб улгурганлигини кўрамиз. 
Шоирнинг давр ва халқнинг ёки давр ва шахснинг ижтимоий-руҳий ҳолатини 
тасвирлашдаги поэтик топилмаси, ҳақиқатан ҳам оригинал. Ўша йиллар 
тарихига назар ташланса, халқнинг қўллари боғлиқ бўлмаса-да, қаддини тик 
тутган эса-да, эркин қадам ташламоғи мумкин эмас эди. Aммо шоир бундан 
тушкунликка тушмайди. У ҳурриятни шунчаки орзу қилмайди, балки унга 
ишонади. Ҳақиқий шоиргина келажакни олдиндан кўра олади, у ҳақида 
дадил ёза олади. Зеро, шоирнинг тафаккури англаган ҳақиқатгина 
келажакнинг хабарчиси бўла олади. Унда «Гарчи оёқларим қисар йўргакбоғ, 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling