Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Парвозин қудрати сусаяр Салгина бўшашсак биримиз…». Шеъриятда 
дўстлик шишага, дарахтда (сохта дўст кўланкага) ўхшатилади. Дўстлик 
тушунчасини арғимчоқнинг икки ипига қиёслаш – бу шоирнинг бадиий 
топилмаси, поэтик кашфиётидир. 
Шоирнинг ижод лабораториясини синчиклаб кўздан кечирар эканмиз, 
унинг бу каби шеърларини қайта таҳлилдан ўтказиб, мавжуд сакталикларни 
бартараф этганлиги, бадиий ишлов берганлиги, қўлёзма кўринишида 
қўшимча бандлар ҳам киритганлигини кўрамиз. Қайта ишланган бўлишига 
қарамай, муаллиф бу давр шеърларининг кўпчилигини шеърий тўпламларига 
киритмаган. Aммо бу шеърлар унинг ижодий камолоти, бадиий юксалиши 
учун бир босқич вазифасини ўтади, дейиш мумкин. Уларга муаллиф ҳам шу 
нуқтаи назардан баҳо берган бўлса, эҳтимол. 
Талабалик йилларида С.Воҳидовга оқ йўл тилаган устозларидан бири 
профессор Тожи Қораев унинг ижодига шундай баҳо берган эди: 
«Самандарнинг шеърларида учраб турадиган оригинал тасвирий воситалар, 
тафаккуримизга таъсир қиладиган ёрқин фикрлар, шеър учун муҳим саналган 
равонлик ва табиийлик унинг келажагидан далолат беради. Самандар яхши 
изланяпти, фикр ва сўзларнинг янги қирраларини очишга, ҳаётдаги воқеа ва 
ҳодисаларга мушоҳада билан қарашга интиляпти. Aна шу хислатлар туфайли 
унинг шеърлари секин-секин оригиналлик касб этмоқда, ғоявий-тематик 
доираси кенгаймоқда»
24
. Ҳақиқатан ҳам, шоирнинг муҳаббат мавзусидаги 
илк шеърлари ҳам ўзига хос: ортиқча ёниш-куйиш тавсилотларидан йироқ, 
аммо улардан-да юксак, самимий туйғулар тараннум этилади. 
С.Воҳидовнинг 60-70-йиллар мобайнида ёзилган шеърларида кўпроқ ўз 
кўнгил оламини, руҳий ҳолатини бадиий ифодалашга уринганлигини 
кўрамиз. Aйни шу жиҳат унинг барча мавзулардаги шеърларининг асосий 
пафосини таъминлаган. Зеро, бу йилларда ўзбек шеърияти инсон кўнглига 
24
Қораев Т. Оқ йўл, Самандар! / Бухоро ҳақиқати. – Бухоро, 1965. – Б. 3. 


19 
дадил кириб кела бошлаган эди
25

Ўз шеърлари билан матбуотда тез-тез кўриниб турган бўлса-да, унинг 
илк китоби 1976 йилда чоп этилди. Болаларга бағишланган «Қорбобонинг 
истаги» номли бу китоб шоир Усмон Темур билан ҳаммуаллифликда чоп 
этилган. Унда С.Воҳидовнинг «Минора афсонаси» номли эртак-достони ўрин 
олган. С.Воҳидов болалар шоири эмас, аммо унинг ўзига хос содда, равон, 
ўйноқи ифода услуби мавжудлиги ижод намуналари ичидан болаларга 
аталганларини ҳам тортиқ этишга имкон беради. «Гулхан» болалар 
журналининг бир нечта сонида шоирнинг шеърлари нашр этилганлиги 
бунинг исботидир. «Меҳрибон ўртоқ» шеъри шулардан бири: 
Чўнтагим тўла конфет, 
Шимиб юрардим якка. 
Тиши оғримасин деб, 
Бермадим-да Тилакка
26

Бу йўналишдаги шеърлар шоир ижодининг дастлабки йилларида, ўз 
руҳиятига хос ва мос ифода йўналишини белгилаб олгунига қадар бўлган 
жараёнга тааллуқли. Шоир ижоди болаларга бағишланган шеърлар, 
таржималар, фалсафий мазмундаги лирик намуналар билан биргаликда 
бойиб борганлигини кўрамиз. Бу қаторга шоирнинг ҳажвий шеърларини ҳам 
киритиш мумкин. «Муштум» журналида ва «Ўзбекистон адабиёти ва 
санъати» газетасининг «Ойнадан ўпкалама» рукни остида С.Воҳидовнинг 
кўплаб ҳажвий шеърлари чоп этилган. Шоирнинг 80-90 йиллар оралиғидаги 
ижодида бу йўналиш кўпроқ кўзга ташланади. Шоир ижодида ҳажвий 
шеърларнинг пайдо бўлиши Ўзбекистон халқ ёзувчи Неъмат Аминовнинг 
адабий даврасидан баҳраманд бўлиш натижаси дея бемалол айта оламиз. 
С.Воҳидов Н.Аминов таклифи билан унинг ёнида вилоят радиосида иш 
бошлайди. Ва бу жараён бўлажак шоирнинг Н.Аминов услубига хос воқеа-
ҳодисаларга ҳажв кўзгуси орқали қараш йўсинини пайдо қилганлиги 
25
Шарафиддинов О. Истеъдод жилолари. – Т.: 1976. – 232 б.; Ўша муаллиф. Биринчи мўъжиза. – Т., 1979. – 
464 б.; Ҳамдамов У. Бадиий тафаккур тадрижи. – Т.: 2002. – 200 б.; Норматов У. Кўнгилга кўчган 
шеърият. – Т.: Ўзбекистон миллий кутубхонаси, 2006. – Б. 11. 
26
Воҳидов С. “Меҳрибон ўртоқ” // Гулхан. – Тошкент, 1989 й. 10 сон. – Б. 31. 


20 
«Хаскаш», «Афандининг жуфти ҳалолига дегани», «Ҳангома», «Телефон 
одам», «Ўхшайсан-у... айтмайман», «Биз» каби ше ърларида намоён бўлган. 
С.Воҳидовнинг том маънодаги биринчи шеърий тўплами «Кафтимдаги 
гул» номи билан 1977 йилда босилиб чиқди. 1978 йили эса «Қатраларда нур 
ёнар» китоби нашр этилди. Шоир шеърий тўпламларининг номланишиёқ, 
муаллифнинг нозик қалби ва ундан тўкилган сатрлар мазмуни ҳақида 
дастлабки тасаввурларни беради. Шеърият ихлосмандларига кафтида гул 
тутган шоирнинг ҳар бир қатрасида эндиликда соғинч, меҳр нури жилвалана 
бошлаган эди. Ҳар иккала шеърий тўпламда ҳам бармоқ вазнидаги (баъзан 
эркин шаклли) шеърлар ва саккизликлар жамланган. 
Шоирнинг ижодий камолот сари босган йўлини ўрганар эканмиз, 1985 
йилда чоп этилган «Оламдан ранг излаб» шеърий тўплами унинг жиддий 
ижодий изланишларга бел боғлаганлигини кўрсатади. «Оламдан ранг излаб 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling