Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Эркин парвоз илинжида шох ташлар ҳар ён» [I, 245] дея эркинлик сари 
интилаётган инсон қиёфасини чизади. Муаллиф қайта-қайта варрак образига 
мурожаат этса-да, ҳар сафар ундан янги маънолар келтириб чиқаради.
С.Воҳидов шеъриятда гўё бир маромда, камтарона, хотиржамлик билан 
қалам тебратгандек таассурот уйғотади. Бироқ унинг дил қонидан ранг олган 
сатрлари билан яқиндан танишиш Ватан, халқ равнақи учун куюнаётган, 
баъзан инсонларнинг номаъқул хатти-ҳаракатларидан аламзада бўлаётган, 


46 
баъзан соғинч ҳиссидан азобланаётган лирик қаҳрамонни намоён қилади. 
Шоир ижодида энг қуюқ кўзга ташланадиган жиҳат эса Бани Одам сифатида 
зиммасидаги эзгу ишларни тугал бажаришга ошиқаётганлиги, умрини 
мақсадсиз, бесамар кетказмаслик учун тиним билмаётган, ҳаётдан қониб 
яшашга уринаётган инсон қиёфасидир. У қайси мавзуда шеър ёзган 
бўлмасин, худди мана шу ҳис билан қоғозга битади: 
Ўлжасини тақсимлашга кечиккан 
Овчи каби шошар умр ҳансираб. 
Улгурмаса – ов завқи бир пул экан, 
Йиртқичга ем – йўл йўқотса тентираб. 
Улгурай деб шошиламан жонсарак, 
Мен тинмаслигим керак. 
Ўлжасини тақсимлашга кечикаётган овчидай, умр ҳам атаганларини 
бизга тортиқ этмоқ учун тез ўтмоқда. Инсон умри озми, кўпми буни 
билолмайди. Оз бўлса, қўлга киритганлари бир пул. Умри кўп бўлсаю, 
йўлдан адашса, унда ўлжа унинг ўзидир. Шоир мана шу эҳтимолларга 
енгилмаслик учун жонсарак яшашга ундайди. Бунга лирик қаҳрамон ва умр 
образларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш орқали эришилган. 
С.Воҳидовнинг табиат тасвири акс этган шеърларидан ҳам айнан шу ҳисни 
туйиш мумкин. Унинг «Шарқира, шалола» [III, 12] шеъри бир қарашда 
тошдан тошга урилиб оқаётган зилол сув ҳақида ёзилгандек. Бироқ шеърдаги 
ҳар бир образ рамзий маъно ташийди: 
Шарқира, шалола шарқира,
Тошларни уйғотсин туғёнинг. 
Ҳар зарранг олмосдай ярқираб, 
Ёғдуга ғарқ айла дунёни. 
Шалола – жилға сувларининг тошларга урилиб, шовуллаб оқадиган 
жойи. Шоир шалола мисолида ўз ҳаётининг асл мақсадини, мазмунини, 
ҳаётий вазифаси нималардан иборат эканлигини ифодалайди. Яъни ўзининг 
ҳам шалола мисол тошларни – мудраган қалбларни уйғотгудек туғён ургиси, 


47 
ҳар зарраси – ҳар сатри ила дунёни ёғдуга – эзгуликларга ғарқ айлагиси 
келади. Шалоланинг тошлардан тошларга шарқираб, шовқин солиб оқиши 
бир томондан, шоир юрагидаги шижоат, ҳаяжон, курашувчанлик, ҳаётга 
муҳаббат кабиларни англатса, иккинчи томондан, бундай ҳаммани мафтун 
этиб ҳайқириб оқиш учун ҳам ўша совуқ «тошларнинг» зарбига дош бера 
олиш кераклигидир. Нима бўлмасин, шоир: «Шарқира, шалола, шарқира, 
“Бундай бахт насибдир бир карра», – дея ҳар бир лаҳзани қадрлашга 
чорлайди. Тиним билмас шалолага қарата мурожаат қилар экан, уни ғафлатда 
қолмасликка ундайди: 
Шарқира, шалола, шарқира, 
Дарёга етгунча ҳушёр бўл. 
Чим босган соҳилга кифт тираб, 
Йўлингни пойлайди қанча кўл. 
Тўхтаган инсон асло мақсадига ета олмайди. Оромидан кечиб, тиним 
билмай меҳнат қилган инсон эса ниятига ҳамиша эришган. Шу маънода дарё 
ва кўл образлари бир-бирига қарама-қарши қўйилмоқда, Дарё – манзил, 
кенглик, эркинлик, тошларсиз – тўсиқларсиз оқиш имкони. Кўл – орзулар 
сароби, иложсизлик, имконсизлик, «оромин кўз-кўзлаб айлар ром»
Шеърнинг сўнгги сатрлари эса муаллиф мақсадини янада очиқ намоён этади. 
Ўзлигинг унутма, ботқоқмас, – 
Тоғларда туғилдинг шарқироқ. 
Ушбу мисралардан яратиқлар ичида энг буюк хилқат – инсон қилиб 
яратилган экансан, шунга муносиб, эътиқодда адашмай яшаш зарур, деган 
хулоса англашилади. Содда қилиб айтганда, шалола муаллифнинг қалби, 
бутун руҳий дунёси, елиб бораётган ҳислари, ором билмас юраги рамзидир.
Дарахт образи ҳам кўпчилик шоирлар учун туйғулар таржимони бўлиб 
келган. Хусусан, Рауф Парфи, Усмон Азим шеъриятида унинг янгидан-янги 
маъно талқинларини: инсон руҳонияти, кўнгил инжиқликларини акс эттириш 
воситасида кўрамиз. Рауф Парфи: «Яшин уриб кетган дарахтдек тўниб, 


48 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling