Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
эди – чинорландилар»
46 дея ҳамюрт ижодкор дўстларига ҳамоҳанг мисралар битади. Бундай адабий ўхшашлик: қалб ва шуурнинг ҳамоҳанглиги, туйғулар ва тасаввурларнинг уйғунлигини Садриддин Салим Бухорий, Тилак Жўра, С.Воҳидовларнинг нафақат бир даврда яшаганлиги билан, балки улар орасида жуда яқин, самимий адабий алоқалар шаклланганлигидан далолат беради. Aдабий алоқалар эса адабий таъсир ҳодисасини юзага келтириши табиий. Бу ижод жараёнига ижобий таъсир этибгина қолмай, унинг тараққиётини тезлаштиради. Aдабий таъсир натижасида юзага келган асарларни тақлидан яратилган, дейиш тўғри эмас. Шу жараён натижасида яратилган ҳар қандай асар ўз муаллифигагина тааллуқли бўлган ички эҳтиёжларни ва унинг ўзига хос эстетик идеалини намоён этиб туради. Бир шеърида шоир Садриддин Салим Бухорий олма дарахтида мурожаат қилади, уни «сингилгинам» деб атайди: 45 Салимов С. Оққушим. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашр., 1979. – Б. 3. 46 Тилак Жўра. Райҳон. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашр., 1977. – Б. 44. 54 Рангинг бутун бўлмиш заъфарон, Сингилгинам, олма дарахти! Баҳор чоғи сенга беармон Боқар эдим, оламим бахти. Шоир, ранглари заъфарон – барг тўкаётган, қишни қаршилаётган олма дарахтига сўз қотмоқда, унга юпанч бўлмоқда, келажакка умид уйғотмоқда. Муаллиф шахслантирган олма дарахтига энди тўғридан - тўғри «сингилжон» дея мурожаат қилади: Дунё ўзи қизиқ, сингилжон, Кимки қишга чидаса агар, Баҳор гулга буркар бегумон Ва бахт яна ташлайди назар 47 . Инсон ҳаёти бир текис эмас. Унинг баҳори, саратони, ёмғирию дўллари бор. Ҳаёт қийинчиликларига матонат билан туриб бера олган кишигина гўзал кунларга эриша олади. Шоирнинг дарахтга нидоси «аёзли қишларга» таслим бўлмасликка чорлайди. Бухоро адабий муҳитида етишиб чиққан қаламкашлар ижоди дарахт образи нуқтаи назаридан қиёсланар экан, уларнинг ҳар бирида дарахт куртаклари юз очган орзуларга ўхшатилаётган бўлса-да, муаллифларнинг турли марказий фикрлари атрофида бирлашган. Садиддин Салим Бухорийнинг дастлабки эътиборга тортилган шеърида дарахт тимсол вазифасини бажарган бўлса, С.Воҳидовнинг қиёслаш учун олинган сатрларидаги тасвир шоирнинг ёмғирга мурожаати остида жамланган ҳислари атрофидаги деталлардир. Тилак Жўра ижодидаги шеърий парча ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Юқоридаги таҳлиллар шуни кўрсатадики, С.Воҳидов ижодида дарахт оддий деталь даражасида қолиб кетмаган. Шоирнинг дарахт тушунчаси остида ўз кечинмаларини ифода этишда эркин танлов йулидан борганлиги унинг индивидуаллигини кўрсатиб туради. 47 Салимов С. Оққушим. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашр., 1979. – Б. 35. 55 Демак, шоир дарахт мисолида инсон ва унга тегишли хусусиятларни қаламга олади. Реалистик образлар. Бадиий адабиёт инсон образини тўлалигича ўзида жамлаган, унинг ботиний ва зоҳирий дунёсини акс эттиришни мақсад қилган поэтик оламдир. Ҳар бир ўқилган асар: у хоҳ насрий, хоҳ шеърий бўлсин, ўз образлари билан китобхон онгида гавдаланади. С.Воҳидов инсонларнинг турфа образларини яратишда, уларнинг ички қиёфасини намоён қилишда бир неча йўлдан: атрофдаги реал воқеликлардан, хаёлда содир бўлган воқеалардан; инсонлар билан зиддиятли муносабатларнинг ҳал қилувчи ўринларидан, диалоглардан, давр муаммоларидан, хотиралардан фойдаланади. Шоир инсоннинг ижобий ва салбий образларини яратар экан, бунда у аллегорик образларга, ҳаётда мавжуд инсонларнинг прототипига мурожаат қилади. С.Воҳидов ижодида яққол намоён бўлиб турган инсон образи – бу деҳқон образидир. Шоир бу образни бутун бўй-басти билан ўз шеърларида гавдалантира олган. Унинг «Деҳқон оиласининг бир куни» шеърида заҳматкаш деҳқон қиёфаси намоён бўлади. 1989 йилда ёзилган ушбу шеър нафақат деҳқоннинг, балки деҳқон аёлнинг, давр аёлининг ўзига хос образини акс эттирганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Шоир саҳарлаб далага отланган аёлнинг хаёлларига-да қулоқ тутади. Aёл ҳали уйғонмаган болалари ҳақида ўйлаганча қадам ташлайди. Қуйидаги сатрлар эса аёлнинг тушгача оғир меҳнат қилиб ҳолдан тойган қиёфасини кўз олдимизда пайдо қилади: Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling