Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

мумтоз Кўрган эдим ҳикматда» сўзларини келтирар экан, «Устоз отангдек 
улуғ» халқ мақолини қайта ишланиб, оддий фольклоризм юзага келган. Бу 
орқали шогирд дунёқарашининг индивидуал томони ҳам очиб берилган. 
Достонда эпик ривоят, шунчаки шеърий шаклдагина ифодаланиб қолмай, 
унда қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатига ҳам кенг ўрин берилади. Хусусан, 
шогирднинг руҳий изтироблари шундай тасвирланади: 
Минорадан термулди-ю 
Бухоро томон нохуш,
Дилда она диёр билан 
Сўнг бор қилди хайри хўш. 
Шоирнинг ушбу ривоятни тилга олишидан мақсад нафақат халқ оғзаки 
ижоди намунасини китобхонларга етказиш, балки даврнинг энг қора 
ишларига ҳам зимдан ишора қилишдир. Чунки мустабид тузум ҳукмронлиги 
йилларига халқимизнинг илм-маърифатли, зиёли кишилари туҳматлар билан 
қатағон қилинди. Юрт, Ватан келажаги учун қайғурган киши борки, ҳаётига 
хавф солинди. Бундай катта йўқотишлар эса миноранинг битмаган жойи каби 


76 
халқимиз қалбида, маънавий дунёсида ҳам бир кемтиклик пайдо қилди. 
Шоирнинг достон сўнгидаги сатрлари айни мана шу кемтикликка ишора 
қилади:
Ҳамон сўнгги минорада
Турар ўша кемтик жой
Бу – туҳмат фожиасин 
Гувоҳига ўхшайди. 
С.Воҳидов «Ҳақ сўзнинг қудрати ёки Ибн Сино ва шоҳ ҳақида 
ривоят»
61
ва «Шоҳ қарға ва вазир булбул» ривоят-достонида халқнинг одил 
подшоҳ ҳақидаги орзу-армонларини ўзига хос тарзда ифода этган.
Халқ орасида Ибн Синонинг табиблик маҳорати билан боғлиқ турли 
афсона ва ривоятлар талайгина. Муаллиф эса улар орасидан айнан шоҳнинг 
беморлиги билан боғлиқ мотивни танлаганлиги аҳамиятлидир. Муаллиф 
ўзининг мансаб ва эрк тўғрисидаги ҳаётий хулосаларини «Озодлик менга 
матлаб, Эрк билан тирик инсон. Мартаба, мансаб, билсанг, Бўйинга тушган 
илмоқ. Унга бир бор илинсанг, Мушкул кейин қутулмоқ» тарзида табибнинг 
сўзлари орқали ифодалайди. Бу ўринда муаллифнинг ўз қарашларини эпик 
воқеликка муносабат тарзида айта олиш имкониятига эгалиги кўринади. 
Шоҳнинг «Ҳамд-у сано, хушомад»дан мадори қуриб шол бўлиб қолиши ҳам, 
тузалишининг ҳам сўзнинг сеҳрли кучи орқали содир бўлиши, халқ оғзаки 
ижодидаги олқиш ва сўкиш жанрларининг спицефик жиҳатларини кўздан 
кечиришга ундайди. Хусусан, профессор О.Сафаров: «...қарғиш, сўкиш ва 
олқиш жанрларида сўз магияси унсури ғоят кучли» эканлигини 
таъкидлайди
62
. Табиб тилидан баён қилинган сўкишлар халқ тилига яқинлиги 
билан асарнинг халқчиллигини таъминлаган ва эътироф этилганидек, сўз 
магиясининг ўз кучини кўрсатишига эришилган. Шу билан бирга аналитик 
фольклоризмни ҳам юзага келтирган: 
– Ётибсанми банди марг, 
61
Воҳидов С. Кўнглимда олам суврати. Сайланма. II жилд. –Бухоро, 2004. –Б. 317-326. ( Ушбу тўпламдан 
олинган кейинги мисолларда китоб жилди ва саҳифаси қавсда кўрсатилади). 
62
Safarov O. O’zbek xalq og’zaki ijodi. –Toshkent: Musiqa, 2010. –B. 57. 


77 
Нафси юҳо, ҳаромхўр. 
Йўқ, ўлмайсан сен номард, 
Жирканади сендан гўр.
Шоҳнинг беморлиги тугун бўлса, ўзи ҳақидаги ҳақиқатларга чидолмай, 
Ибн Синога ҳамла қилиши кулминация ва тузалиб кетиши эса ечимдир. 
Асарда ижодкорнинг маҳорати ривоятни содда, халқона жумлаларда баён 
қилганлигида кўринади. “Шоҳ қарға ва вазир булбул” [II, 326-344] ривоят-
достони эса мумтоз адабиётимиздаги достонларга хос маснавийда 
ёзилганлиги билан бу борадаги енгилликни янада оширади. Маснавий 
воқеанинг шеърий ифодаси учун қулай усул саналади. Мумтоз адабиётда 
достонларнинг айнан шу шаклда яратилганлиги бунинг далилидир.
С.Воҳидов ўз достонларида ривоят стилизациясини амалга оширар 
экан, улар орқали эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги азалий жангларда охир-
оқибат, албатта, эзгулик ғалаба қозонишини ўз ўқувчисига уқтиришни 
мақсад 
қилади. 
Шоирнинг 
ривоят-достонлари 
стилизациялашган 
фольклоризм намунаси бўлса-да, муаллиф халқ ривоятларини қайта ҳикоя 
қилиш баробарида ўз қарашларини ҳам сингдиришга ҳаракат қилган. Шу 
сабаб уларни прогрессив стилизация намунаси деган маъқул. 
Халқ ривоятларининг бадиий ишланиши С.Воҳидов ижодини мазмун 
жиҳатидан бойитган. Мустамлаканинг зулм ва хўрлик замонларини бошидан 
кечирган халқимизнинг маънавий эҳтиёжи нимадан иборат эканлигини тўғри 
англаган шоир шеърга солган ривоятлари орқали ўзлигимизни сақлаб 
қолишга даъват этади: «Майли қарға бўлмасин булбул, Унга қисмат гўнг 
титмоқ нуқул”, “Қарға бўлмай ўлган булбулга, Ўзлигига собит кўнгилга – 
Қушлар ўқир таҳсин, тасанно, Шундайлардан гўзал бу дунё».
С.Воҳидовнинг лиро-эпик турдаги маҳорат қирралари унинг ҳар бир 
достони баёнида турлича ифода усулини танлаганлигида ҳам намоён бўлади. 
«Aндуҳ» [II, 205-238] лиро-эпик достони шоир достонлари ичида инсон 
руҳий ҳолатини бадиий тасвирий бўёқларда ҳамда эпизодик воқеалар 
асосида тасвирлаганлиги билан ажралиб туради. Достон оддий ҳаётий 


78 
воқеалар тизими асосида қурилган. «Aндуҳ» қаҳрамони тақдирига ўхшаш 
кишилар билан ҳар кун учрашамиз, мулоқотда бўламиз. Уларнинг ҳаётида 
содир бўлаётган турли воқеалардан ҳам хабордормиз. Aммо биз бу 
воқеаларга шу қадар одатланганмизки, улардаги шахслар ўз ҳаётини, умрини 
дарду ҳасратларга, ички фожиаларга тўлдириб бораётганлигига эътибор
қилмаймиз. С.Воҳидов эса ҳаёт уммонининг энг сокин кўринган нуқтасида 
рўй берган тўфонларни қаламга олади. Собиқ тузум даврида жамиятдаги 
барча юмушларда аёлларнинг эркаклар билан елкама-елка туриб меҳнат 
қилиши одатий ҳолга айланган эди. Шундай ҳаёт тарзи натижасида кўплаб 
қизлар ўз вақтида шахсий ҳаётларини қуришга шошилишмас эдилар. 
«Aндуҳ» достони қаҳрамони ҳам раҳбарлик пиллапояларидан кўтарилар 
экан, аёл, она бўлиш бахтидан бенасиб қолади. Элликларга бориб қолган бу 
аёлнинг қисмати юзаки қараганда одатдагидек туюлса-да, шоир аслида жуда 
аянчли ҳолатга ишора билан достонни бошлайди:
Саргашта қайиқни хасдай ўйнатиб,
Эзғилаб қирғоққа отгандек долға ,
Уни , тун – қирғоққа
Кундуз – денгиздан , 
Чиқариб қўйди-ю, қайтди оқ «Волга». 
«Саргашта», «эзилган», «хасдек бир чеккага улоқтирилган» тасвирлари 
орқали муаллиф ўз қаҳрамонини китобхонга танитишни дастлаб унинг руҳий 
ҳолати ифодасидан бошлайди. Қизил чироқлари милт-милт ёниб тун 
зулматига шўнғиган машинани «Қоп-қора гиламга томган сингари – Дардли 
дийдалардан икки қатра қон» дея ўзига хос ўхшатишларда беради. Достонда 
танланган фасл, ранглар, воқеалар жамланган вақт ҳам қаҳрамон руҳий 
азобларини тўла ифода эта олган. Ранглар – қора ва қизил, фасл – куз, вақт – 
ойсиз тун:
Ой ҳам шом еганми –
Тахти ҳувиллар, 
Сарбонсиз карвондай саргардон, ғариб –


79 
Юлдузлар осмонга ёпишиб ухлар, 
Уфқнинг этаги келар оқариб. 
Ойсиз кечанинг нақадар қоронғи эканлиги достон воқеалари қайғули 
кечишини, юлдузларнинг ойсиз ғариб эканлиги асар қаҳрамонининг 
ёлғизликда ғам-андуҳлар гирдобида эканлигидан дарак беради. Муаллиф 
чизган сукунат манзаралари китобхонни-да сукунатга чорлайди. Шу онда эса 
«Aллага тўймаган гўдак» йиғиси ва «тунни тилкалаган» «ҳузурбахш алла» 
янграйди. Муаллифнинг халқ алласи оҳангги ва мазмунида ижод қилган 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling