Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

оҳанг стилизациясида ёзилган. Умуман, бу жиҳат шоирнинг барча 


84 
достонлари учун хос. «Ижодкор халққа яқин оҳангларда дардини айтишга 
интилиб, кўнгил дардларининг халқ юрагидан жой олиши учун фольклорга 
хос ритмлардан фойдаланиши мумкин. Баъзан бу ҳол тўғридан-тўғри юз 
беради, чунки ижодкор халқ қўшиқлари, достонларини тинглайвериб, 
халқона ритм вужуд-вужудига, руҳига сингиб кетган бўлади»
65
, – дея 
таъкидлайди Л.Шарипова. С.Воҳидов ҳам Сунбула ҳақида гап кетганда, 
дастлаб ўз руҳиятига сингиб кетган халқ қўшиғига мурожаат қилиши боиси
шудир. Шоир халқ қўшиғидан икки мисра келтиради ва шу оҳангни сақлаган 
ҳолда давом эттиради:
«Сунбула, ҳей сунбула 
Ўраб олай гул билан» 
Халқим қўшиқ куйларди
Кўздан оққан сел билан. [II, 239] 
Сунбула – сентябр ойининг шарқона номи. Муаллиф «Истибдод жон 
узган», кузда «…баҳорий саболар эсган», «…нақ ярим аср» кутган ойни 
гуллар билан ўраб олгиси келади. Ушбу халқ шеърининг оҳанги ғамни ҳам, 
шодликни ҳам бирдай таъсирли ифода эта олишини муаллиф яхши англаган. 
Достоннинг тўлиқ матни мутолаасидан сўнг, юқоридаги банд икки маънода 
бўй кўрсатади: бири, халқнинг аччиқ кўз ёшлар билан ўз дард-у армонларини 
куйга солаётгани бўлса, иккинчиси, қувонч кўз ёшлари ила қўшиқ 
куйлаётганлиги. Шоир ўзининг ҳам шу ойда туғилганлигини эсга олади. Ва 
бу мазмун-моҳияти билан шоир Ҳамид Олимжоннинг «Мен бир қора кунда 
туғилдим, Туғилдим-у шу он бўғилдим» мисраларини ёдга солади: 
Сенда топдим таваллуд
Кўз очиб кўрганим дуд. 
Гўдаклик бўлди нобуд, 
Уруш ютган йил билан. [II, 239] 
65
Шарипова Л. XX асрнинг 70-80-йиллари ўзбек шеъриятида фольклоризм. Монография. – Тошкент: Фан, 
2011. –Б. 133. 


85 
«Сунбула» достонида шоирнинг бошқа достонларидаги каби воқеалар 
изчиллиги кузатилмайди. Ш.Ҳасанов достонларнинг айни табиатига эътибор 
қаратар экан: «Эпик вақт нуқтаи назаридан бир-биридан узоқ бўлган, баъзан 
бир-бирига даҳли бўлмаган ҳодисотлар шоир ўйларида умумлашади, 
яхлитлик касб этади, муайян мантиққа эга бўлади»
66
, – дея замонавий 
достонларга хос хусусиятлардан бири сифатида эътироф этади. Достон 
Ўзбекистоннинг 
мустақилликка 
эришиши 
воқеаларидан 
бошлаб, 
истиқлолнинг саккиз йиллик шодиёнасигача бўлган тарихий даврни ўз ичига 
олган бўлса-да, улар ўрни билан ХХ асрнинг турли йилларида юртимизда юз 
берган тарихий воқеалар билан юзлаштирилади. Масалан, шоир 1991-йил 1-
сентябр тантанасини дастлабки тўрт қисмда ҳаяжон билан куйлайди. «Кул 
остида Қақнус бўлиб қанот ёз, Кўк тоқига бургут бўлиб эт парвоз» [II, 242] 
каби муболағали ташбеҳлари орқали ҳаяжон тўлқинини пайдо қилади. «Ўша 
кун», «Куз эди» бобларида фарахбахш кунлар қувончини куйлар экан, 
бирдан хотиралар гирдобига ғарқ бўлади. Муаллиф кутилмаганда дардли 
ўтмишга назар ташлайди. 1920 йил 2 сентябрда Бухорода содир бўлган 
воқеалар баёнига ўтади. Aйни шу ўринда достоннинг номланиши билан 
боғлиқ моҳият равшанлашади. Мустақилликдан етмиш бир йил олдин худди 
шу сентябр ойида мустамлакачи зулмкорларнинг она Бухоро тупроғига оёқ 
қўйиши, Бухоронинг сўнгги амири тахтини ташлаб қочиши, бутун борлиқни 
зулмат, ҳақорат ўз алангаси остига олганлигини маҳорат билан очиб беради. 
Муаллиф турли даврда содир бўлган, турли мазмундаги воқеаларни ўзаро 
қаршилантиради ва антитезани юзага келтиради. Бу куз фасли тасвирида 
яққол англашилади. Озодлик туҳфа этган кузни «Куз эди, баҳорий саболар 
эсди, Кўнгиллар фаромуш завқ сасин сезди» деса, 1920 йил кузини шундай 
тасвирлайди: 
Aрмонда сарғайиб судралади куз, 
Рутубат ёғилар ғамдай ҳаводан. 
66
Ҳасанов Ш. ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек достонлари поэтикаси. Филол. фан. докт.дисс. – Самарқанд,
2004. – 124 б 


86 
Қуёш – 
Зиёсидан маҳрум сўқир кўз, 
Шаҳар бағри тўлган сариқ наводан. [II, 245] 
Парчадаги «сарғаймоқ», «куз», «рутубат», «ғам», «сўлиқ кўз», «сариқ 
наво» сўз ва бирикмалари таносуб санъатини вужудга келтирган. Қўлланган 
бадиий воситалар мазмуннинг реаллашувига замин яратган.
«Сентябрдан сентябргача» қисмида истиқлол сунбуласига қадар 
яшаган эрксиз ҳаётни, «1 сентябр, 1991 йил, Бухоро» қисмида эса 
сифатлашлар, жонлантириш, интоқ санъатлари орқали Бухоронинг 
қувончини тасвирлайди. Қачонлардир сунбулани кўнглида муз билан эслаган 
шоир, шу ой инъом этган иноятдан сармаст бўлиб, жўшиб куйлайди: 
Иймони саломат жон Ўзбекистон 
Кишандан қутулди , 
Хайрият , 
Хайрият !.. 
Сунбула , 
Сунбула , 
Сунбула … 
Сенга шеър битмоққа бормасди қўлим , 
Сўлим – ойсан , сулув ойсан , барибир. [II, 247] 
Шоир достоннинг кўп ўринларида юқоридаги сингари эпик тасвирни 
такрорлар, қайтариқлар орқали лириклаштиради. Натижада лирик чекиниш 
ўзгача оҳанг касб этади. 
Достон қисмлари якунида кейинги қисмига боғлана оладиган фикрлар 
келтирилган бўлса-да, ундаги воқеалар баёни гоҳ шамол ва сувнинг оқими 
ёрдамида шиддат билан илгарилаётган, гоҳ эса қайсар тўлқинлар ва 
тўфондан қийналиб чайқалаётган кеманинг ҳаракатини эслатади. Бундай 
қарама-қарши воқеа-ҳодисалар, қарама-қарши руҳият манзараларининг 
беришили муаллифнинг йўқотилган озодликка, эрксиз ўтган умрларга 
нисбатан чексиз қайғуси сабаб юзага чиқади. Шоир Мустақилликни, бугунги 


87 
ҳур замонни жўшиб куйлашни истайди, бироқ қалбининг бир четида эрксиз 
ўтган замонлардан қолган қора доғлари бор. У шуларни ўйлар экан, 
озодликдан туйган ҳислари яна бир қадар юқори пардаларда жаранг сочади.
Хулоса қилиб айтганда, С.Воҳидов достонларини замонавий достонлар 
деб баҳолаш мумкин. Бироқ шуниси ҳам борки, шоир замонавий мавзулар 
баёнида ўтмиш хотираларга ҳам назар солади. Шу сабабли унинг 
достонларида бу икки ҳолат қоришиқ ҳолда учрайди. Шоир «Aсал бобо», 
«Ҳаловатни ҳалолликдан изладим», «Сунбула» достонларида бугуннинг 
қадр-қимматини, эрк ва у туҳфа этган неъматларнинг нақадар буюк 
эканлигини тўлиқ ифода этиш учун ўтмишга кўзгу тутади. С.Воҳидов 
достонлари унинг юрт тақдирига асло бефарқ бўлмаганлиги, Ватан 
озодлигини, халқ фаровонлигини чин дилидан истовчи инсон эканлигини 
намоён қилган.

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling