Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
турганинг йўқ-ку. Бошқалар хирмонин хасга йўйгайсан, Ҳали ўз екканинг
ўрганинг йўқ-ку» [2013, 9]. Бу пурмаъно тўртлик ўқувчини бефарқ қолдирмайди, гўёки уни огоҳлантиргандай, инсонийлик рутбасидан чиқиб кетмасликка ундагандай таассурот қолдиради. Шоир кибр-у ҳавога берилмаслик, такаббурлик иллатига енгилмаслик ҳақидаги фикрларини очиқ насиҳат шаклида баён қилмайди, балки, уларни поэтик тасвирларда ифода этади. Тўртликда бугуннинг руҳи, бугунги кун одамларининг руҳияти акс этгандай. Инсон қандай мавқега эришмасин, тўртликнинг дастлабки мисраларида таъкидланган даражага етолмайди. «Шундай экан, манманлик нечун, Кибр-у ҳаво нимага керак?» Тўртлик шоир Э.Воҳидовнинг «Камтарлик» шеъри билан мазмуний бирлик ҳосил қилади. Саккиз мисрадан иборат «Камтарлик» шеъри хулосанинг очиқ баён қилинганлиги билан тўртликдан фарқланади. Тўртликда эса ҳажм борасидаги имконият чекланганлиги боис, якуний хулоса ўқувчи ихтиёрига ҳавола этилади. Айни мана шу жараён шоирдан юксак маҳорат талаб қилади. Юқоридаги тўртлик эса С.Воҳидовнинг ўз ғоявий ниятини ўқувчига тўғри етказиб беришдаги маҳоратини кўрсатиб турибди. Шоир тўртликларининг қофиясида омоним сўзларни ҳам маҳорат билан қўллаб, тажнисли қофия ярата олган. Бундан тўртликлар ҳам туюқ жанри сингари тажнисли бўла олиши мумкинлиги англашилади. Aслинг тилло эмас, тупроқдан бино, (яратилган) Кеккайиб, ўзингга қўймагин бино. (кеккайма) Хоксорлик кўтаргай инсонни кўкка, Ердан юксалгайдир кўк ўпар бино. (иморат) Тўпламнинг иккинчи қисми «Дунё дарсхонадир» деб номланиб, ота сабоқларини олиб улғайган ўғилнинг катта ҳаётдан чиқарган асосли хулосаларидан огоҳлик сари чорлайди. Туркум тўртликларнинг айни қисмида лирик қаҳрамоннинг олам ва одам, тириклик ва абадият, имон ва адолат ҳақидаги фикрлари; поклик, ҳалоллик, хиёнат, такаббурлик, яхшилик ва ёмонлик, ноҳақлик, худбинлик, умрнинг мазмуни ҳақидаги ўй-хулосалари 113 билан диллашади киши. «Отамнинг ўгитлари» туркум тўртликларида вазминлик, донишмандликка монанд бир оҳанг ҳукмронлик қилса, бу қисмда шоирнинг ҳаёт ҳақидаги дадил ва кескин мулоҳазаларини ўқиймиз. Ва булар ўзи таъкидлаганидек, «Неки ўқиб, уқдим бу дарсхонада, Байтларим шу сабоқ такрори холос». Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling