Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Замин зорланади гоҳ заминликдан, 
Оёқ ости бўлгач камтаринликдан. 
Осмон орланади осмонликдан гоҳ –
Беор булутдаги бет қалинликдан. [2013, 29] 
Шоир эзгу фазилатларнинг қадрсиз бўлиб бораётганлигидан 
озорланади. Оламнинг энг икки буюк қисми – Ер ва Осмон ҳам бундан азият 
чекмоқда. Муаллиф бадиий мақсадига кўра юзага келган ҳар бир мисрадаги 
туйғуга мос сўзлар ва товушлар (з, о, б) такрори эса шеърнинг ўзига хос 
оҳангини, эмоционаллик даражасини оширишга хизмат қилган. Aллетерация 
(тавзеъ) бадиий санъати сўз руҳиятини, унинг қудратини ҳис қила олган 
ижодкорлар ижодидагина учрайди. Товушлар сеҳрига ҳисларнинг эргашиши 
ёки, аксинча, ҳиссиётлар товушларни ўзига жамлаб сўзларда акс этиши 
шоирнинг бадиият олами даражасини кўрсатади. Бу жиҳатни Самандар 
Воҳидовнинг, асосан, тўртликларида кўплаб учратамиз. Бу ҳам бўлса, 
тўртлик шеърий шакли учун айни муддаодир. Чунки қалбга бир лаҳзанинг 
ўзидаёқ чуқур кириб бора олган сезимлар мана шундай товушлар 
ҳамоҳанглигида ўзининг муносиб ифодасини топади. 
Такаббурнинг юзи йўққош-қабоғи бор, 7+5=12 
Тарашадан тарашланган сиёғи бор. 8+4=12 
Қоқилсанг тутмоққа қўллари йўғ-у, 6+5=11 
Топтаб ташламоққа тўрт туёғи бор.[2013,39] 6+5=11 
Мисралардаги бўғинлар сони ва туроқланиш тартиби шеърнинг 
ритмик-интонацион ҳолатига ўз таъсирини ўтказади. Шоирнинг айрим 
тўртликларида юқоридагидек, турлича туроқланишларни ҳам учратиш 
мумкин. Бундай ҳолат муаллиф ҳиссиётларидан йироқ бўлган шеърхонга 


114 
тўртликнинг нимасидир шеърга ўхшамай тургандек туюлаверади. Бироқ 
муаллиф кайфияти ва шеърнинг кесатиқ мазмунида ёзилганлигини инобатга 
олсак, бундай сакталиклар кўз юмишга арзийди. 
С.Воҳидов тўртликларининг ўзига хос жиҳатларидан яна бири, 
уларнинг кўпчилигида дастлабки икки мисранинг тарсеъ санъати асосида 
юзага келганлигидир:
«Ёрга дил бердим-у, дил ололмадим, 
Ёвга қўл бердим-у, эл бўлолмадим». 
«Гул берганинг гулингга хуштор бўлса, 
Дил берганинг дилингга дилдор бўлса».
«Покман», деб, чирандинг, поклик уялди, 
«Оқман», деб, чирандинг, оқлик уялди».
Бундай намуналар 20 га яқин тўртликларида кузатилади. Бу шоирнинг 
фикрларига тартиб бераётганлигини, кенгроқ мушоҳадага киришганлигини 
кўрсатади. Уларнинг турли мавзуларда эканлиги тўртлик шеърий шаклига 
хос хусусият бўлса, бир умумий ном остида бирлаштирилиб, яхлит 
композицион бир бутунлик ҳосил қилганлиги туркумлилик тушунчасига 
мувофиқдир. «Дунё дарсхонадир» туркум тўртликларида муаллиф ҳаёт йўли 
ва кўнгил кечинмаларининг поэтик ифодаси теран акс этганлиги кўзга 
ташланади. Ундаги руҳият манзаралари тобора кульминацион чўққига томон 
кўтарила борган. «Дарсхона дунё-я, дарсхона дунё, Тўрт кунга берилган қарз 
хона – дунё. Ижара ҳақига умрдан бўлак Тўлов тиламассан, дардхона дунё», 
деган дардли хитоблар билан якунланган бу қисм «Сабрим косасига 
сиғмаган дардлар» номли туркум тўртликлар билан давом эттирилади. 
Дастлабки тўртликлар туркумидан фарқли равишда бу қисм «Онам 
хотирасига» ва «Ўғлим Жамшид хотираси» номли икки қисмдан иборат. 
Фарзандлар ғамида ҳаёт бозорида роҳатини сотган онаизор дийдорининг 
соғинчи шоир мисраларини дард-у ҳасрат билан тўлдириб юборган: 


115 
Вой дунё-я, вой дунё-я, вой дунё, 
Бахтдан кўра бахтсизликка бой дунё. 
Наҳот, она сиғмас шу кенг бағрингга 
Ер остидан берасан-а жой, дунё. [2013, 80] 
Ҳаётнинг не-не синовларига дош берган, не-не хиёнатларни енгиб ўта 
олган инсоннинг айрилиқ азобидан нажотсиз ўртанишлари акс этган бу 
тўрликлардаги такрорлар ўзининг дард тўла хонишлари билан ўқувчини 
кучли изтиробга солади.
С.Воҳидов тўртликлари, асосан, ўн бир бўғинли бармоқ вазнида 
ёзилган. Aммо ўн беш бўғинлиларини ҳам учратиш мумкин. Жумладан, 
шоирнинг ўғлига бағишланган ўн тўртта тўртликнинг еттитаси ўн бир 
бўғинли бўлса, еттитаси ўн беш бўғинли мисралардан иборат. Бу жиҳат 
бизни шеърнинг вазнига эътибор қаратишимиз лозимлигини кўрасатди. 
Бу ҳаётдан / мен кўчимни / бойлаётган / фурсатим,
- v - - / - v - - / - v- - / -v - 
Шум ажалга / шунча ҳам дар/кор эдими / ҳасратим. 
- v - - / - v - - / - v- - / -v - 
Ушбу ҳасрат/ки, ўғ(и)лим / доғидан кўк/сим ёнар,
- v - - / - v - - / - v- - / -v - 
Сўнмагай, пур/кар тутун бир / кун очишса / турбатим.[2013,84] 
- v - - / - v - - / - v- - / -v - 
Таҳлил натижасида бу тўртликларнинг аруз шеърий тизимида 
ёзилганлиги аёнлашади. Бундай тўртликлар муаллиф (лирик қаҳрамон)нинг 
ҳасратлари янада ошганлигини, ҳижрон дардининг кўкка ўрлаб 
бораётганлигини аниқ намоён қилган. Шоир ҳаётидаги оғир жудолик ўз 
оҳанги билан сатрларга кўчган ва рамали мусаммани маҳзуф вазнини юзага 
келтирган. 
Тўртликлар орасида Увайсийнинг фарзанд соғинчида ёзилган “Ки 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling