Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022
Aбдулла Ориповда: Самандар Воҳидовда
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
Aбдулла Ориповда: Самандар Воҳидовда:
Олам уммон бўлса – гирдоби шу жой, Умрим бино бўлиб, бунча инсонни – Олам осмон бўлса – меҳвари бунда. Бир тўпда жамулжам кўрган эмасман Милярд мартабали жаҳон, ҳойнаҳой Aллоҳга аёндир уларнинг сони, Кемадек қалқади битта тўлқинда. 95 Шу улкан гирдобда қалқиган хасман. 96 93 Орипов А. Танланган асарлар. IV жилдлик, II жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашр., 2001. – Б. 184. 94 Воҳидов С. Ҳаж дафтари (эссе ва шеърлар). – Бухоро, 2008. – Б.25. 95 Орипов А. Танланган асарлар. IV жилдлик, II жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашр., 2001. – Б. 187. 96 Воҳидов С. Ҳаж дафтари (эссе ва шеърлар). – Бухоро, 2008. – Б.25. 121 A.Ориповнинг ўхшатишларида ҳеч бир муболаға йўқлиги С.Воҳидовнинг улкан гирдоб ичра ўзини хас мисоли ҳис қилганлигидан ҳам англаш мумкин. Яратгандан она юртга омонлик сўраш ҳар иккала туркум шеърларининг асосий мавзу маркази саналади. Aслида бу икки туркумнинг бир-биридан фарқли жиҳатлари талайгина. С.Воҳидов қалбида эргашган Бухоройи Шарифнинг меҳр-у муҳаббатини «Боласин ортидан юрган онадай», дея таърифлайди. Шоир зиёрат чоғида ҳар бир манзилда қилган дуоларини, кечинмаларини шеърга солади. Туркумдаги шеърларнинг ҳар бирида, хусусан, «Байтулҳарам остонасидаги ўйлар», «Тавофи Қудум чоғидаги тазарру», «Тавофи Ифода чоғидаги зиёрат», «Aрофат тоғидаги дуо», «Муздалифада қилинган дуо», «Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг муборак қабрлари зиёратида», «Уҳуд тоғидаги шаҳидлар зиёратгоҳида» шеърларида ортда қолган Ватани ва ватандошлари учун дуолар қилади: «Бухорои Шарифдурки, уни Сиз “Фохира» дебсиз, Унинг халқини ҳам ул кун шафеъдан этманг истисно», дея ёлворади. А.Орипов эса бу жараёнда инсонларнинг ички оламига янада чуқур назар ташлайди, уларнинг турфа қиёфаларини кўради. Сафар мавзусининг бадиий адабиётга кириб келиши ва муҳим ўрин эгаллаши ўз тарихига эга. «Сафар мавзуи ва йўловчи образи, яхлит уйғунликда исломий маданиятдаги комиллик табиатини нурлантириш баробарида» 97 С.Воҳидов шеъриятидаги комил шахс концепциясининг муҳим хусусиятларини англашда бизга кўмак беради. Инсон ўз-ўзини, тирикликнинг, бандаликнинг асл моҳиятини тушиниб етиши сафар мавзуи орқали йўловчи зиммасига юкланаётган маънавий-ахлоқий вазифалардан бири бўлиб ўртага чиқади. Шоирнинг ҳар бир шеърида эсиб турган тавба- тазарру шабадалари «Мусофир бўлмагунча, мусулмол бўлмагайсан» ҳикматини ёдга солади. Қолаверса, руҳий покланиш, гуноҳлардан фориғ бўлиш, тавба қилиш мақсадида қилинган сафар бу жараённи узоқ куттирмайди. Шу боис «Бир тасалло излагайман, зил гуноҳлар вазнидан, 97 Раҳимжонов Н. Мустақиллик даври ўзбек шеърияти. – Тошкент: Фан, 2007. – Б. 70. 122 Минг тазарру бирла пок бўлгаймикан номуслар?», «Турибман қалтираб бунда, гуноҳлар тоши остида, Шу тошлардан этиб фориғ руҳим қушини ҳур айла», дея ҳар лаҳза ёлворади. Ушбу икки туркум ҳам Ҳаж зиёратидан сўнг, кўнгилда жўш урган илоҳий туйғулар натижасида яратилган. Юқорида таъкидланганидек, С.Воҳидов туркумлари илк шеъридан сўнгги шеърига қадар композицион яхлитлик ҳосил қилади. «Ҳаж дафтари» туркумидаги ҳар бир шеърлар алоҳида асар сифатида намоён бўлса-да, уларнинг умумий моҳияти муқаддас зиёрат ҳақида мукаммал тасаввур пайдо қила олиши билан туркумлилик талабларига мос келади. Шу ўринда айтиш керакки, A.Орипов ва С.Воҳидовлар яратган «Ҳаж дафтари» туркуми қаҳрамонлари бу муаллифларнинг ўзлари ва уларнинг муқаддас жой ҳақидаги кўнгил кечинмаларидир. Ҳар иккала шоир Маккаи Мукаррама, Мадинаи Мунавварадаги улуғ жойлар ва уларнинг тарихи ҳақида ўй суради ва ўзидаги сабр-қаноатни тарозига тортиб кўрадилар. Ўз ибодатларида Ватани ва ватандошлари учун дуолар қиладилар. Улар Ватанининг орзу-умидларини зиммасига юклаган ва унинг учун ибодат қилмоқликни ўзларининг бурчи деб биладилар. Хулоса қилиб айтганда, кичик шеърий шакллар шоир фалсафий қарашлари ифодасида ўзига хослик касб этган. Саккизликларда образли, диалогли ифода усулларининг устунлиги, тўртликларда жамланган яхлит тугал фикрлар ва уларда инсон тақдиридаги барча ҳодисаларни қамраб олишга уринилганлиги, туркум шеърлар яратишдаги индивиуаллиги (аруз ва бармоқ вазнидаги шеърлар; мухаммас, ғазал, эссе жанрларидан иборатлиги) шоирнинг бадиий савияси нечоғли камол топганлигини кўрсатади. Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling