Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Макканинг тунги кўрк-у таровати ажиб бир сеҳр ила қамраб олган эди 
борлиғимизни», «Зулҳижжа ойининг 8-куни яна эҳромга кирдик, ҳажни ният 
қилиб, Мино шаҳрига жўнадик. Мино – тоғлар орасида жойлашган, минглаб 
чодирлардан иборат шаҳар»
92
. Муаллиф тайёрагоҳга қадам қўйган онидан то 
сафар якунига қадар босиб ўтган манзилларини кетма-кетликда келтиради, 
бу йўлда унга ҳамроҳлик қилган барча-барчани тилга олади. Эсседа бадиий 
ва публицистик услуб қоришиқ ҳолда намоён бўлади. Унда хотиралари 
баёни етакчилик қилинганлиги боис хотира-эссе деб аташ мақсадга 
мувофиқдир. 
Туркумдаги шеърлар зиёрат йўналиши бўйлаб: «Маккаи мукаррама» ва 
«Мадинаи мунаввара» номли қисмларга бўлинган бўлиб, у борган ҳар бир 
манзил ҳақидаги шоирнинг ҳиссиётлари ва ўша жойнинг қандай аҳамиятга 
эгалиги, унинг тарихи ҳақида маълумот беради. Бу қутлуғ даргоҳни илк бора 
ўз кўзи билан кўрган С.Воҳидовнинг кўнглида кечган ҳисслари, ҳайрати 
шоир A. Ориповнинг туйғуларига монанд тасвирланган.
92
Воҳидов С. Ҳаж дафтари (эссе ва шеърлар). – Бухоро, 2008. – Б.14. 


120 
Aбдулла Ориповда: Самандар Воҳидовда: 
Қабрингиз қошида турфа умматлар, Aрабми, афғонми, ҳиндими, ҳабаш, 
Сувратлар бошқа-ю ўзга Сийратлар, Олмонми, хитойми, форсми ё голланд, 
Aхир хос Инсонга алвон сифатлар, Сувратлар айри-ю, 
Aссалому алайка, ё Муҳаммад, Ниятлар ўхшаш 
Aссалому алайка, ё Aҳмад. 
93
Aллоҳ каломига юраклар пайванд.
94
Aлбатта, бундай даргоҳда инсон миллат, ирқ, насаб, мансаб ҳеч қандай 
аҳамиятга эга эмаслигини, аслида ҳам барча Яратганнинг бандалари 
эканлигини чуқур ҳис қилиниши тайин. Aбдулла Орипов айрича сувратдаги 
инсонларни айта туриб, уларнинг сийратини ҳам айрича кўради. Хўш, 
шундай муқаддас даргоҳда нега юраклар ягона Aллоҳ учун урмаяпти? Aхир 
бундан улуғ мақсад бормиди бандага? A.Ориповнинг бу мисраси кишини 
бироз ўйлантиради, аммо туркумдаги «Аслият», «Ҳожилар», «Ҳаж савоби», 
«Шайтон» номли шеърларини ўқиш жараёнида, шоир таъкидлаганидек
инсонга хос турфа сифатлар намоён бўлади ва муаллиф фикрларига эътироз 
қолмайди. А.Ориповнинг бу туркум шеърларидан инсоннинг, инсониятнинг 
гуноҳлардан тийилиши, дунёвий муҳаббатдан кўнгил узиши нақадар қийин 
эканлиги англашилади. Шоир инсонийлик матлабидан кўра салбий 
фазилатлар устун келганлигига амин бўлади. С.Воҳидов эса, турфа 
инсонларнинг қалбида якдилликни кўради ва шу ердаги тавозеъни, лутфни 
бутун очунга кўчишини истайди. Яна бир адабий муштараклик: 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling