Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


§3.3. Самандар Воҳидов шеъриятининг тил хусусиятлари


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

§3.3. Самандар Воҳидов шеъриятининг тил хусусиятлари 
Поэтика умумий (ёки назарий, матннинг товуш, сўз ва образли 
қурилиши), хусусий (аниқ бир адабий асарни ўрганишга қаратилган) ва 
тарихий (турли халқлар адабиётидаги шеърий методлар эволюциясини 
ўрганувчи) каби турларга бўлинади. Тор маънода: яхлит тизим, бадиий 
воситалар мажмуи (композиция, сюжет, тил ва услуб...) нинг муаллиф нияти 
ёки жанр талаби билан асарда намоён бўлиши, миллий адабиётнинг ўзига хос 


137 
хусусиятларини ўрганади
103
. Шу жиҳатдан, С.Воҳидов ижодининг тил 
хусусиятларини, унинг сўзга муноасбатини текшириш, уларни шоир 
услубини намоён қилишдаги аҳамиятини ўрганиш муҳим вазифа саналади.
Унинг шеърларида бир қарашда оддий маънога эгадек кўринган сўзлар 
руҳий, ижтимоий-фалсафий мазмун ифодалайди. Сўзлар ва улар англатган 
маънодан, бажарадиган вазифасидан ўз руҳий эврилишлари сари гўзал 
кўчимлар ярата олади. Шоирнинг сўзга бўлган муносабати ўта жиддий. У 
тилимиздаги сўзларнинг ижтимоий аҳамияти, мазмундаги салмоғини – 
вазнини ўлчашга уринади. У «Машҳурлик» [IV, 84] шеърида айни сўзнинг 
кеча ва бугунги кундаги қадрини, даражасини очиб беришга ҳаракат қилади:
Бунча ғариблашдинг, эй «МAШҲУР» сўзи,
Қўл етмас ҲУР эдинг,
Риёсиз орзу. 
Бир пайтлар машҳур бўлиш учун узоқ йиллар меҳнат талаб этилишини, 
бугун эса, «Саҳнага чиққаннинг ўндан тўққизи, Сени ёпиштирар ўзига ўзи» 
дея сўзнинг моҳиятдан узоқлаша борганлигини ўкинч билан битади. 
С.Воҳидовнинг бу шеъри Мақсуд Шайхзоданинг «Салом деган сўзнинг 
салмоғин оқланг» сатрларини ёдга солади. Демак, шоир таъкидлашича
мулоқотдаги ҳар бир сўз жамиятда ўзини оқлаши керак, ўз мазмун-моҳиятига 
муносиб ҳаракат йўлини босиб ўтиши керак. Шоир яна бир шеърида 
«самимият» сўзининг мазмунини англашга уринади. «Самимият» туйғусини 
болаликда ва бугун кўз олдида турган ҳаётда қандай моҳият даражасида 
эканлиги ҳақида ўйлайди. «Самимият» сўзини билмасдик болаликда, Aммо, 
самимий эдик йиғласак ҳам, кулсак ҳам», дея беғубор болалик ҳисларини 
бугунги кундаги «Биров кулиб сўрашса – фикримиз пароканда: «Кулгисида 
пинҳона эмасми, деб, бир илинж» сингари ҳолатлар билан таққослайди. 
Шоир инсон фитратида мавжуд кибр-у ҳаво, тилёғламалик, бойлик ва 
мансабга ўчлик кабиларни «самимият» сўзига қарши қўяди. Болаликдан то 
улғайгунгача бўлган даврда самимийликнинг емирилиб боришини ҳаётий 
103
Белокурова С.П. Словарь литературодоведческих терминов. –Санк-Петербург: Паритет, 2006. –С. 132. 


138 
мисоллар билан кўрсатиб беради. Aммо тилда яна шундай сўз ва жумлалар 
борки, уларнинг вақти – умри борлигини С.Воҳидов бир шеърида дард билан 
тилга олади: 
«Онам омонмилар? 
Отам бардамми?» 
Саломдан кейин-у аликдан аввал, 
Шу сўзлар сўровга эди сарлавҳа , 
Уни тилимиздан юлди шум ажал… [I, 200] 
Шеърда «юлмоқ» сўзи ўрнида «олмоқ» сўзи қўлланилганда ажалнинг 
кутилмаганда келиши англашилмаган бўлар эди. «Юлмоқ» сўзи «олмоқ» 
сўзига қараганда кучли маъно билдира олган, шу билан бирга ёмон ва 
машъум тасодиф содир бўлганлигини англатиб турибди.
С.Воҳидов ўз фикрларини шеърий тизимга солиш чоғида баъзан янги 
сўзлар ҳам ҳосил қилганлигини кузатамиз. Бундай ясама сўзлар одатий янги 
сўзлардан фарқ қилади. Ўқилгандаёқ муаллиф туйғулари ифодаси учун 
яратилганлигини 
билиш 
мумкин. 
«Руҳсизларга 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling