Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Гулханнинг гирдида қўр олар гурунг, 
Гулхан гурросидан титрар теварак. 
«Табиат шайдоси» санаб ўзларин, 
Бир тўда ширакайф қилар «гапбарак». 
Шоирнинг «Дарахт остидагилар»
104
номли ушбу шеъридаги «гулхан», 
«гирд», «гурунг», «ширакайф» сўзлари ўзбек адабий тилига қабул қилинган 
бўлса-да, асл форсча сўзлардир. Бухоро ҳудудида эса, айниқса, унинг 
марказида сўзлашувда форс-тожик тили етакчилик қилади. «Гапбарак» сўзи 
эса айнан шу ҳудуд шевасига мансуб бўлиб, беҳуда гаплашиш, муҳим 
бўлмаган нарсалар ҳақида шунчаки суҳбатлашиш маъносини беради. Шоир 
ширакайф кишилардан тайинли гап чиқмаслиги мантиғидан келиб чиққан 
104
Воҳидов С. Дунё ками битмагай. Сайланма. VI жилд. – Бухоро. 2014. – Б. 11. 


140 
ҳолда айнан шу сўзни қўллаган. Банддаги «г» товушининг алоҳида жарангги 
ва унинг бошқа сўзлар билан уйғунлашуви шеърнинг ўзига хос оҳангини 
пайдо қилган. «Бир тўда» жумласининг қўлланилиши эса жам бўлиб турган 
кишиларга нисбатан салбий маъно ифодаламоқда.
С.Воҳидов Бухоро ҳудуди тили имкониятларидан ўринли фойдаланиб, 
кенгроқ маъноларни етказишга ҳаракат қилади. «Ҳамма сарбаланд-у танҳо 
мен сархам» мисрасида ёрга етиша олмаган ошиқ кўнгилнинг ҳолати 
тасвирланмоқда. Сарбаланд ва сархам сўзлари форс-тожик тилидаги сўз 
бўлиб, улар аслида қўшма сўз саналади. Яъни, сар – бош, баланд – юқори, 
хам – эгик маъноларини беради. Aммо улар ўзбек тилида бир асосли сўз 
ҳисобланади. Баҳор келиб ҳамма нарса сарбаланд – кўкка бўй чўзаётган 
бўлса-да, ошиқ сархам – боши эгик. Муҳаббати қайтмаган баҳорлар ҳам унга 
татимайди. «Туйғуларни қитиқлаб, Форам насим еларди» мисрасидаги 
«форам» сўзи ҳатто шу ҳудуддагиларнинг ҳам барчаси учун бугунги кунда 
тушунарли эмас. Бу сўз Бухородаги тожик тилидан бехабар ўзбек тилида 
сўзлашувчилар тилида ҳам фаол қўлланилган. Aммо бугунги кунда «форам» 
сўзи эмас, балки «илиқ» сўзи фаоллашган. Шоир кўплаб шеърларида «илиқ» 
сўзини эмас, «форам» сўзини қўллайди. («Деразамдан кирди форам бир 
насим, Бир майин қўл каби силади юзим»). Сўзлар муаллифнинг ўз киндик 
қони тўкилган замин тилида жаранг сочар экан, бу орқали шоир шу ернинг 
инсонлари билан янада самимий муносабатда бўлади. Бир қарашда 
С.Воҳидов бадиий тафаккурида жонли халқ тили етакчи ўринда эмасдек. 
Aммо у бундай бирликлардан ўринли фойдаланадики, улар у даражада кўзга 
ташланмайди. (Aҳад ака кетай деса, олди осилиб, – Шогирдлари – 
шофирконлик «шоирбача»лар»). Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳар бир 
ижодкор ўз ижодида ўзи яшаган ва яшаб турган ҳудуднинг жонли тилига 
тегишли бўлган тил бирликларини у ёки бу даражада, албатта, қўллайди. 
Aҳамиятлиси, тожик тилига мансуб жумлалар шоир бадиий мақсади йўлида 
ўринли қўлланилади. Масалан, «Болалик бедорхоб ёбонда қолди», «Ўнмас, 
юзмас, ҳазор-ҳазор қайтмоқда», «Ба нияти шифо» дея Суртди бемор 


141 
белига», «Диван рўйпўшини йиғмай чўзилди», «Баҳорда боз қаддим 
кўтарсам» каби. 
Пиримқул Қодиров: «Чиндан ҳам, ҳар бир тилнинг бетакрор сўзлари, 
атамалари шу тилни яратган халқнинг ҳаёт тарзини, турмуш шароитларини, 
психологиясини ифода этиш эҳтиёжидан туғилади»
105
, – деб таъкидлайди. 
Демак, ҳар бир сўз санъати намунаси ўзи яратилган муҳит ҳароратини 
англатиб туради. С.Воҳидов шеърларида ҳам Бухороликларга хос характер 
хусусиятлари акс этиб турадиган ўринлар талайгина. Қолаверса, бу 
бирикмалар халқ поэтик нутқида топилади ҳам. С.Воҳидов тилимиздаги 
паремиологик бирликлардан ҳам ўринли фойдаланади.
Шоир халқ тилида 
оммалашган бирликларни – мақоллар (ижодида «Олган-олганники», 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling