Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


оёқ остига», «Буларга минг айтганинг бир пул», «Бало уриб», бошлайди


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

оёқ остига», «Буларга минг айтганинг бир пул», «Бало уриб», бошлайди 
тағин», «Ҳар ковакка суқмайсиз тумчуқ», «Пул бўлмаса кармонда, 
қоласиз-эй армонда», «Кўрмайин ҳам куймайин» сингари жайдари сўз 
бирикмалари орқали табиий ифодага эришилган бўлса, яна бир жиҳати шуки, 
ҳаёт фақат кўнгил оламидан иборат эмаслигини ҳам ёдга солиб туради. 
Бундай ифодаларни кўпинча шоирнинг ҳаётий воқеаларни поэтик тасвирлаш 
жараёнидаги шеърларида учратамиз. Шу сабаб ўқувчи уларни ҳеч бир 
эришсиз ўқийди. Уларни сийқаси чиққан гаплар деб эмас, кўз ўнгидаги 
инсонлар қиёфаси-ю уларнинг гап-сўзларини яна бир бор тинглагандек 
бўлади. 
«Қариб қуюлмаган» ибораси сўзлашувда тез-тез ишлатилади ва асосан, 
катта ёшли кишиларнинг ёшига муносиб бўлмаган хатти-ҳаракатларига 
нисбатан айтилади. С.Воҳидов эса бу бирликни дунёга ва унинг неча 
замонлардирки, ўз мезонини топмаган ноҳақ, тушунарсиз ишларига нисбатан 
қўллайди. Шу сабаб «Қариб қуюлмаган» бу дунё ажаб, Қилиғидан ўхшар 
ҳамон гўдакка», – дейди.
С.Воҳидов шеъриятида зўрма-зўракилик кузатилмайди. У фикрлари ва 
ҳисларини сўзларга мослашга уриниб ўтирмайди, аксинча, сўзлар туйғулар 
учун хизмат қилади. Шоир туйғулари ифодаси учун ўзни бир қадар эркин 
тутади: 
Ҳар қайғунинг қапталида қувонч қайд, 
Омон бориб, омон яшаб, омон қайт… [IV, 20] 
Сўзлашув услубига хос бўлган «қапталида» сўзи «қайғу», «қувонч», 
«қайд» ва «қайт» сўзларидаги «қ» товуши билан фонетик ҳамоҳанглик ҳосил 
қила олганлиги, шу билан бирга қайғу ва қувонч сўзларининг ўзаро зидлиги 


145 
«қапталида» сўзининг ҳам тушунарли бўлишини таъминлаган. «Омон» 
сўзининг такрори эса ниятнинг эзгулик даражасини бир қадар юқорига олиб 
чиқа олган.
С.Воҳидов шеърларида бир сўзни қайта-қайта такрор қўллашдан 
қочади. Шунинг учун бундай қайтариқлар у даражада кўзга ташланмайди. 
Aммо шоирнинг саноқли такрорлари ҳам гўзал. 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling