Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


(Гарчандки, беш бармоқ баробар эмас)


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

(Гарчандки, беш бармоқ баробар эмас). 
Бир киши омаддан қолса бебаҳра 
Минглаб омадлига яшар қасдма-қасд. [IV, 21] 
Шоир лирик қаҳрамони «Борлиққа тенг ҳуқуқ бергандай баҳор» 
омаднинг ҳам ҳаммага ёр бўлишини тилайди. Бироқ, кимгадир омад
кимгадир омадсизлик эшик очади. Aйни ҳолатни муаллиф халқ тилида фаол 
бўлган синекдоха кўчими орқали айтиб ўтади. Яъни, «беш қўл – беш бармоқ 
баробар эмас». Киритмаларда муаллиф тилда ўтроқлашиб қолган, тайёр 
ҳолда мавжуд бирликларни кўпроқ қўллайди: 
Музда гулнинг шаклин кўрдингми? 
(Соғинган кўз излайди қиёс). 
Ўзим олай, келгин, дардингни, 
Кел, бағримда иситай бир оз. [IV, 28] 


147 
Шеърдаги ушбу киритмада ҳам тилимизда яхлитланиб улгурган 
синекдоха кўчими асосида юзага келган бирлик келтирилади. С.Воҳидов 
услубига хос киритмаларнинг яна бир хусусияти шуки, шоир ўз ўй-
фикрларини поэтик образлар воситасида тушунтиришга киришар экан, 
баъзан шу жараённи охиригача етказмасдан, бирданига асл мақсадини 
киритмаларда айтиб қўя қолади. Шоир юрагига сиғмаган, ич-ичини оғриққа 
тўлдириб турган ҳислар ўзининг поэтик ифодасини топишга сабри 
чидамайди гўё. Ва «гапнинг индаллоси – шу», дегандек ўртага чиқади. 
Бундай ўринларда муаллифнинг воқеликка субъектив муносабати кучлироқ 
англашилади.
Булутлар-ку ўрмалайди 
Ойнинг оёқ остида. 
(Номард пастлар юксакларни 
Тўсишга заб уста-да)… 
Кўринадики, киритмалар муаллифнинг асосий фикрига қўшимча 
маълумот олиб кириб, ифода мақсадни аниқ акс этишини таъминлайди. 
Бундай ифода нутқнинг барча услубларида мавжуд. Асосан, бадиий 
услубнинг насрий ва драматик турларида қаҳрамоннинг ўзига хос 
характерини кўрсатиш, унинг нутқий индивидуаллигини очиб бериш 
мақсадида қўлланилади. Аммо бадиий адабиётнинг шеърият турида бундай 
ифода усули камдан-кам учрайди. Ва бу С.Воҳидов ижодида фикр ва энг 
ички ўй-кечинмалар ифодасининг ўзига хос усули сифатида шоир 
услубининг бир қиррасини намоён қилган. С.Воҳидовнинг киритмалар 
келтирилган шеърлари мазмунидан шу нарса англашиладики, уларда 
шоирнинг ўз-ўзигагина тегишли бўлган, ўта шахсий туйғулари баён 
қилингандек таассурот уйғотади. «Сени аяр эдим» шеърида лирик қаҳрамон 
ўз муҳаббат тарихидан сўзлайди. Воқеалар, ҳиссиётлар йигит ва қизнинг ёш 
йиллари билан кетма-кетликда, боғлиқликда ҳикоя қилинади. Aйтилаётган 
ҳикоя якунига етказилмай туриб, кутилмаганда муддаога ўтиб қўя қолинади. 


148 
Бу эса баён қилинаётган шеърий мазмунни индивидуал кечинма ҳолатига 
кўчиради: 
Сен ўн учда эдинг, 
Ўн бешдайдим мен… 
Сирли суҳбатларда қувонч бир жаҳон, 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling